Умар ибн Абдулазиз | Расмий


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Фарғона вилояти Бешариқ тумани Умар ибн Абдулазиз масжиди расмий канали.
Биз билан боғланиш ва саволлар учун @Masjidga_Savol_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


​​Бир боғи минг сўм

Тошкентдан қайтаётиб, довон ошишда "Дамас" автоҳалокатга учраганини кўрдик. Уловни тўхтатиб, ёрдам бериш учун ўша томонга югурдик.
Машина ағдарилиб кетган. Унга кўкатлар юкланган экан. Ҳайдовчи ва йўловчининг аҳволи оғир эди. Бир неча уринишлардан сўнг уларни машинадан суғуриб олдик.
Жон талвасасида питирчилар эди. Биринчи ёрдамни ҳам кўрсатдик, афсуски, фойда бермади.
Кимдир : “Жон беряпти, калима айтсин”, деб бақирди.
У эса: “Кўкатнинг бир боғи минг сўм. Агар қопи билан олсангиз, келиштириб бераман”, деб такрорлар эди.
Унинг гапларини эшитиб баданимдан совуқ тер чиқди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас жон таслим қилди.
Йўлда кетаётиб бир-биримизга гапиргани куч топа олмадик. Жимгина етиб келиб тарқалдик. Бўлиб ўтган воқеа кўз ўнгимдан кетмади. “Бир боғи минг сўм...” сўзлари бошимда айланарди.
Инсон дунёда қайси сўзни кўп ишлатса, кетар чоғи ҳам шу сўзни айтар экан. “Лаа илаҳа иллаллоҳ" калимасини айтиш осон эмас экан. Тириклик чоғимизда кўп-кўп такрорламасак, кетар чоғда тилга келмас экан.
Аллоҳ таоло хотимамизни гўзал қилсин.


https://t.me/beshariqmasjidi




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

💐 Хайрли тонг! 💐

Кунингиз барокатли бўлсин!


🤲 Эй Аллоҳ! Сендан Дунё ва охират офиятини сўрайман. Эй Аллоҳ! Сендан диним, дунёйим, аҳлим ва молимда афв ва офиятни беришлигингни сўрайман.

https://t.me/beshariqmasjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
https://t.me/beshariqmasjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
https://t.me/beshariqmasjidi

хар нарсани зури булади лекин кабрни зури булмайди....


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

🌙 РАҲМОНГА СУЮКЛИ ИККИ КАЛИМА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/beshariqmasjidi


Агар ҳожатинг бор, лекин (уни амалга оширишга) қудратинг бўлмаса, у ҳолда (билгинки) сени Роббинг бор.
Унинг қудрати бор, лекин (ҳеч кимга) ҳожати йўқ.

«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», деб айтинг.

Мустафо Диаб.

Изоҳ: «Аллоҳ – Сомаддир». Яъни, ҳеч кимга ҳожати тушмайди, барчанинг ҳожати Унга тушади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/beshariqmasjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ибратли_воқеа😢


Дўстим бироз фикр қил,
Бардошингни сийлагин.
Оиланг бут шукр қил,
Аёлингни урмагин.

Билгин аёл ожиза,
Фариштани кутмагин.
Беайб Парвардигор,
Аёлингни урмагин.

Айбига кўзинг юмгин,
Шайтонга эрк бермагин.
Муштинг ўқталма жимгин,
Аёлингни урмагин.

Фарзандларинг Онаси,
Рўзғоринг парвонаси,
Жаннатнинг остонаси,
Аёлингни урмагин.

Айбларини яширгин,
Яхшисини оширгин.
Кўнглини топ шошилгин,
Аёлингни урмагин.

Ўйла фикр кўзинг бор,
Шукр ёруғ юзинг бор.
Сенинг хамки қизинг бор,
Аёлингни урмагин.

У хам бировнинг қизи,
Бировни қошу кўзи.
Инсофинг борми ўзи,
Аёлингни урмагин.


https://t.me/beshariqmasjidi


АЛЛОҲНИНГ ДЎСТЛАРИ КИМЛАР?

Аллоҳнинг дўстлари бир неча сифатлари билан ажралиб туради:

⚜  Азонни шавқу завқ ила кутиб олади.
⚜  Такбири таҳримага интилади.
⚜  Равзага ўтиришни одат қилади.
⚜  Қалблари саломат бўлади.
⚜  Суннатни зоҳир қилади.
⚜  Зикрни кўпайтиради.
⚜  Ҳалол ризқ учун машаққат чекади.
⚜  Фойдасиз нарсаларни тарк этади.
⚜  Етарли ризққа рози бўлади.
⚜  Китоб ва суннатни ўрганади.
⚜  Очиқ чеҳрали бўлади.
⚜  Мусулмонларнинг мусибатига ҳамдард бўлади.
⚜  Хилоф ишларни қилмайди.
⚜  Қийинчиликларга сабр қилади.
⚜  Буюрилган ишларни бажаради.
Туғёнга кетадиган даражада бой ёки ўта фақир ҳам бўлмасдан, балки ўзига етарли даражада яшашда ўртача бўлади. Етарли деган миқдор яшайдиган  уй, солиҳа хотин, чиройли улов ва эҳтиёж миқдорича маблағдир.




🌺 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.

🌙 Аҳли Исломнинг гўзал айёми - Жума муборак бўлсин!

🤲 Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, жисмингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга ҳотиржамлик, оилангизга файзу баракот, яқингизга соғ-омонлик ато қилсин.


https://t.me/beshariqmasjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🌷ХАЙРЛИ ТОНГ🌷

Тонг отганида

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

«Аллоҳумма иннии асʼалука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.

(Маъноси: «Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман»).

Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.

https://t.me/beshariqmasjidi






🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1. Аввало "Икки ракат ийдул фитр намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, Каъбага юзланиб, холис Аллоҳ таоло учун адо этишни ният қилдим" дейилади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” деб биринчи такбирни айтгач жамоат ҳам қўлларини қулоқ баробарида кўтариб, ичида такбир – “Аллоҳу акбар” деб айтади.

3. Кейин қўллар боғланиб, ҳар ким ичида сано дуоси (Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук)ни ўқийди.

4. Сўнгра имом уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади.

5. Имом “Фотиҳа” сурасини ва зам сура ўқийди. Сўнг такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

6. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

7. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

8. Сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

🤲 Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

https://t.me/beshariqmasjidi




Рамазон ҳайит намозига чиқишдан олдин бирор
егулик тановул қилиб олинг

Рамазон ҳайитида, Қурбон ҳайитига акс ўлароқ, намозга чиқишдан олдин бирор нарса еб олиш ҳам Рамазон ҳайитининг одобларидан саналади. Бунда Фитр куни рўза тутишдан бўлган қайтариққа урғу бериш ва Рамазон рўзаси якун топганлигига эътиборни қаратиш бор. Ўша егулик қуруқ ёки ҳўл мева бўлгани яхши.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емасдан туриб чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар».

Бухорий ва Термизий ривоят қилган.

https://t.me/beshariqmasjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
https://t.me/beshariqmasjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айни шу дамда Каъба атрофида тавоф қилаётган мўминлар.

Маккада ҳам эълон қилинди: бугун 30 март, якшанба куни Ийди Фитр–Рамазон ҳайити экани аниқ бўлди.


Аллоҳим, Рамазондаги рўзаларимизни, таровиҳ намозларимизни, фитр садақаларимизни ва бу ойдаги ҳар бир ибодатларимизни қабул этгин!

Йил бўйи, умр бўйи шундай солиҳ амалларда бардавом бўлишимни насиб айла!

Сен истагандек, буюрганингдек тақволи мўминлардан бўлишимизга Ўзинг ёрдам бер!

Фақат Рамазон ойида эмас, йил бўйи, умр бўйи бизларни шайтон ва унинг жинлардан ва инсонлардан бўлган шерикларининг ёмонлигидан Ўз паноғингда асра!
Омийн, ё Роббал оламийн!

https://t.me/beshariqmasjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Мусулмон аҳлига рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Сизни чин қалбимдан табриклайман! Доимо Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


https://t.me/beshariqmasjidi

Показано 20 последних публикаций.