Репост из: Muhsin Media
#ибрат
Ҳозирги ёшларда оқибат қолмаяпти
Бир жанозада қатнашган яқин биродарлардан бири айтиб берди: икки ака-ука келинлар чиқарган жанжал натижасида уришиб, ука аканинг орқа бошига шиша билан уради. Ака майиб бўлади, лекин касалхонага бормайди, даволанмайди ҳам. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ака ота эшикни укага ташлаб қайнотасининг уйига чиқиб кетади. Хотин бола-чақасини ташлаб, Рассияга тирикчилик учун ризқ талабида чиқиб кетади. Орадан бир йил ўтар ўтмас, укасининг зарбаси қолдирган жароҳат кучайиб касал бўлиб ватанга қайтади. Ҳеч қанча вақт ўтмай қайнотасининг уйида ушбу ёруғ дунё билан хайрлашади. Вафоти олдидан аёлига: "укамни чақириб кел, рози ризолик олиб олай", дейди. Аёли турмуш ўртоғининг укаси олдига бориб: "акангизнинг аҳволи жуда ҳам оғир! Вафотидан олдин сиз билан хайрлашиб, рози-ризолик олмоқчи", - дейди. Уканинг эси ҳали ҳам ақли кирмаган: "менга ундай ака керак эмас, у мен учун аллақачон ўлиб бўлган!" - дейди.
Ака вафот этади. Ука эса ҳамма қатори аканинг жанозасига келади.
Нега ёшлар аҳволи бундай бўлиб қоляпти?! Эскилардаги оқибат қаерда қолди?!
Ора-орада жума куни отам билан оподдамнинг қадирдонларини зиёрат қилиб турамиз. Уларни кўргани борсак, зиёратимиздан шу қадар хурсанд бўлишадики, баъзан бу ҳолатдан кўзимга ёш келади. Ёши улуғ отахонлар хурсанд бўлиб, йиғлаб кутиб олишади. Фарзандларига буюриб дарҳол убу таом тайёрлатишади. Эскиларни эслашиб, ёзилииб гаплашиб ўтиришади, турай десангиз, "ўтиринглар, қаёққа шошиляпсизлар?", - дейишади. Уларнинг замонасини кўз олдимга олиб келиб бошқача бир завқ оламан. Эскиларда меҳр-муҳаббат, оқибат кучли бўлган экан.
Аллоҳ таоло аҳволимизни ислоҳ қилсин, замонамиз ёшларига оқибат, меҳр-муҳаббат берсин. Катталарни ҳурмат қиладиган, кичикларни иззат қиладиган солиҳ кишиларни кўпайтирсин. Жамият солиҳлар, муслиҳлар билан тирик!
Эй ёшлар, ота-онангизнинг тенг-тушларини зиёрат қилиб, дуоларини олиб қолинглар.
Зиёрат қилинглар, вақти келиб сизни ҳам бошқалар зиёрат қилишади. Шунда ёшлар ҳам биздан ўрнак олишади, жамият ислоҳ бўлади.
@muhsin_media