#эслатма
ЖУМА НАМОЗИГА БЕПАРВО БЎЛИБ, УНИ ЎҚИМАЙДИГАНЛАРГА МАКТУБ.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким писанд қилмай, уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади», дедилар».
Абу Довуд ривояти.
Ибн Можанинг ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким заруратсиз уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади», дедилар».
Изоҳ: Эътиборсизлик қилиб, жума намозини уч марта узрсиз тарк қилган одамнинг қалбига Аллоҳ муҳр босиб, яхшилик кирмайдиган қилиб қўйиши ўша одамнинг ўзи учун, оиласи учун, жамияти учун катта бахтсизликдир. Чунки Аллоҳ муҳрлаб қўйган қалбдан ҳеч қачон яхшилик чиқмайди. Бундан ортиқ бахтсизлик бўлиши мумкин эмас.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга обуна булинг ва
дустларга улашинг
👇👇👇👇👇
https://t.me/Bejganik_bobo_masjidi