Репост из: Alimoff
Ха футбол кўришни энди бошлаган ёш брат, сиқилиб ўтирибсанми? Кайфиятинг йўқ биламан. Мен эса ўйинни кўрмадим, умуман бу чемпионатни кўрганим йўқ. Умуман Ўзбекистонни ўйинларини кўрмай қўйганман. Умуман Ўзбекистон чемпионатини ҳам кўрмайман.
Лекин бир замонлар мен ҳам сен каби эдим, ётволиб кўрардим. У пайтлар Андрей Акопянц, Николай Ширшов, Асрор Алиқулов, Миржалол Қосимов, Павел Бугалолар ўйнар эди. Ўшанда мен ҳам ёш бола эдим. Орзулар қилиб чиқар эдим ҳаёлларимда, Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқса, дадам билан бирга ўйинларни кўргани борсак, мен бор кучим билан мадҳиямизни куйлайман деб. Ҳаттоки уйда ҳечким йўқлигида гўёки мен стадионда футболчиларимиз билан мадҳия куйлайдигандай машқ қилардим. Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонардим.
Аммо бирин кетин, 2002, 2006, 2010 лар ўтди. Бу орада болалигим тугаганини сезмай ҳам қолдим. Ўзбекистон гол урганида хурсанд бўлиб, ойимни қучоқлаб олиб ўпаман деб қулоғидаги сирғаларини ютворишимга бир баҳя қолганди, оғзимдан олиб бергандим... Ўша беғубор мухлислик болалигим ҳам ўтиб кетди ўша кунларни кутиб...
Кейин 2014, 2018 ҳам қолиб кетди. Мен эса 30 га кирган, миллий жамоа деса орзуларга тупуриб, прагматик қарашларга эга бўлиб шаклланган иплоселлога айланиб бўлган даврим... Энди менга фарқи йўқ... Агар болалигимда жаҳон чемпионатига чиққан бўлганимизда мен дунёдаги энг бахтли инсонлардан бўлишим мумкинлигини тасаввур ҳам қилолмайсиз, бола кўнглим ҳаттоки шу китобни ўқиб қўйсам бизни жамоа ютади, агар ўқимасам ютқазади деб шарт қўярди миямга. Ойим айтиб кетган ишни қилмасам ютқазамиз, қилсам ютамиз дердим... Аммо китобни ўқирдим, ишларни қилардим... Ютқазардик.
Хозир жаҳон чемпионатига чиқсак ҳам мен буни балки оддий ўртача "ха маладес" деб қўйиш билан кутиб оларман. Балки умуман "ну чо норм" дерман... Мени кўнглим синиб бўлган, энди ҳаётда ривожланишим учун менга уларнинг жаҳон чемпионатига чиқиши шарт эмас. (Манчестер Юнайтед пайтида менга бу мотивацияни бериб бўлган) Лекин хозирда ўсиб келаётган ёш авлод бор... Уларга ачинаман...
Каналга уланиш 👉@nurbekalimov