📝МЕҲРГА ТАШНА ДИЛНИНГ БАХТИ.
Саида шеър ёзиб ўтирарди.
- Опа, - деди укаси Акбар эркаланиб, - Аям қачон келади. Ахир, дадангни излаб топиб, бирга келаман, деган эди-ку.
- Келади. Ҳозир ҳам дадамни излаб юрибди, деди Саида укасини овутиш учун.
Саида ўйлаб қолди. Ўн уч ёшли қиз онасининг ёлғонларини яхши билар эди. Укаси беш ёшда. Ўша куни онаси иккисининг барча кийимларини йиғиштириб
Сизлар мен олиб борган жойда яшаб турасизлар. Мен дадангизни топиб келаман деди-да уларни шу ерга ташлаб кетди. Лекин Саида онаси қайтиб келмаслигини биларди.
Дадаси Акбар бир ёшга тўлганида вафот этган бўлса онаси қайси дадасини излайди? Бу ёлғонларни Саида англаса-да онасига айта олмасди. Ҳатто онаси ўзига қандайдир таниш топганида ҳам у билан жанжалашмади. Ҳар сафар ўша таниши қўнғироқ қилса, онаси дугонам дея ташқарига чиқиб суҳбатлашарди. Аниқ билади, онаси шу инсонни деб улардан кечди. Эс-эс билади бир пайтлар дадасининг оёғи ишламай ётиб қолганида ҳам аясининг ишга чиқишига норози бўлган эди. Онаси ишга кетяпман дер эди Дадасининг қаерда ишлаяпсан нима иш қиляпсан деган сўровларига онаси жавоб бермасди. Ўшанда дадасининг овози титраб кўзларида ёш йилтиллаганини кўриб онасидан ранжиганди.
Бир куни мактабдан келса, дадасининг ўртоқлари келишган экан. Дадаси ўртоқлари кетиши билан Онангни чақир тез келсин деди. Саида онасига қўнғироқ қилди у кечроқ боришини айтди. Шундан дадасининг жаҳли чиқди. Кеч кириб Саида укаси билан ухлагани кириб кетди. Улар ярим тунда бақир-чақирдан уйғониб кетишди. Онаси ғирт маст эди. Саида умрида биринчи бор аёл кишини маст ҳолда кўрди. Ўша маст аёл эса меҳрибон онаси эди. Дадаси билан онаси роса жанжаллашдилар. Саида анча вақт кўрпага юзини буркаб йиғлаб ётди. Кейин қандай ухлаб қолганини билмади. Эрта тонгда Саида йиғидан уйғониб кетди. Билдики дадаси бу дунёни тарк этганди.
Мана меҳрибонлик уйига келганларига ҳам икки йил бўлди. Укаси ҳар куни онасини сўрайди. Онаси билан ўтказган кунларини ёдга олиб овунади. Саида укасига қараб хаёл суради. Қора қошлари жингалак сочлари дадасини эслатарди. Агар дадаси ҳаёт бўлганида эди улар бундай азобларни кўрмаган бўлармиди? Ҳаётнинг оғир синовлари Саидани улғайтириб юборди уни яна-да иродали бўлишга ундади. У ўз олдига мақсад қўйди. Фақат укаси учун яшайди. Ўқиб олима бўлиб укасини ҳеч нарсага зориқтирмай вояга етказади. Ота-онасининг ўрнини босади.
Йиллар ўтди. Меҳрибонлик уйидаги меҳрибон инсонлар кўмаги билан Саиданинг орзулари бирин-кетин ушала бошлади. У университетнинг филология факультетига ўқишга кирди. Ўқишдан кейин эса меҳмонхонада ишлай бошлади. Ўзи ишлайдиган меҳмонхона яқинида ижарага уй олиб, укасини ҳам олиб келиб, бирга яшай бошлашди. Стипендияси маоши ижара ҳақини тўлашга ейиш-ичишига бемалол етарди. Укаси мактабда аъло баҳоларга ўқирди. Чунки унинг ажойиб опаси бор эди. Саида аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, ижод билан шуғулланди. Кичик ҳикоялари, қизиқарли ва долзарб мавзулардаги мақолалари устозларининг синовидан ўтгач, турли газета ва журналлар саҳифаларида чоп этила бошлади. Нуфузли бир журнал унинг Ҳаётим укамга бахшида номли ҳикоясини чоп этди. Ҳикояни ўқиган укасининг қувончи ичига сиғмасди.
Раҳмат опажон сиз менинг энг катта бахтимсиз дея кўзларидан қувонч ёшлари оқди. Шу куни у шунчалар бахтиёр эди-ки, буни тасаввур қилиш қийин.
Шу тариқа Саида ижодкор сифатида элга танила бошлади. Укаси ҳам одобли, ўқимишли йигит бўлди. Бир гал телевидениеда ёш ижодкор Саида билан мулоқот бўлди. Мухбирнинг Онангиз ҳақида гапириб беринг деган саволига Ҳаётда нимага, қандай ютуққа эришган бўлсам, бунда онамнинг ҳиссаси катта. Мен онамни барибир яхши кўраман дея йиғлаб юборди. Бу меҳр ёшимиди ёки нафрат. Буни англаш қийин эди. Лекин буни кузатиб турган укаси шундай опаси борлигидан бахтиёр эди. Ана шу лаҳзада ҳаётда яқин инсонингни шод кўриш, айниқса, меҳрга ташна кўнгилга қувонч хадя этиш дунёдаги энг катта бахт эканлигини ҳис этдим. Яна бундай бахт инсонни ҳаётга ўзгача кўз теран нигоҳ билан боқишга меҳр-оқибатли бўлишга ундашини англадим.