Силайи раҳмни узмангАбдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади:
''Арафот кечасида Пайғамбар алайҳиссалом билан ўтирган эдик. Шунда у зот айтиб қолдилар:
–Бугун кечаси силаи раҳмни узган киши мен билан ўтирмасин, орамиздан кетсин. Давранинг четида ўтирган бир киши ўрнидан туриб, чиқиб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, у киши қайтиб келди. Пайғамбар алайҳиссалом:
–Нима учун даврамиздан туриб кетдинг?- дедилар. У айтди:
–Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан бояги гапни эшитиб, холамникига бордим. У киши билан жанжаллашиб, орамиз бузилган эди. Борганимдан кейин холам менга: ''Нимага келдинг, бу сенинг одатинг эмас эди-ку?''– деди. Мен сиз айтган ҳадиснинг хабарини бердим. Мендан кечирим сўради, мен ҳам ундан кечирим сўрадим''.
Пайғамбар алайҳиссалом:
–Яхши қилибсан кел, жойингга ўтир! – дедилар. Сўнгра:
–Огоҳ бўлинглар, силайи раҳмни узган қавмга Аллоҳнинг раҳмати тушмайди! – деб огоҳлантирдилар.
''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан
Bayyina.uz |
Taqviym.uzИжтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram |
Instagram |
YouTube