Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов «Плаквенил» дори препаратини ЖССТ ва бошқа дунёнинг тиббиёти етакчи мамлакатлари коронавирусни даволашда самарасиз эканини таъкидлаётган ва даволаш протоколларидан чиқариб ташлашига қарамасдан, уни Ўзбекистон шароитида қўллаш кераклигини яна бир бор таъкидлаяпти.
Бутун дунё, жумладан Ўзбекистондаги зиёли шифокорлардан бир қанчаси Плаквенилнинг зарари, у ўлимлар сонини ошириши ҳақида бот-бот гапираётган пайтда бизникилар, касалликни даволашга масъул идора номидан гапираётганлар уни керак бўлса, ҳар бир фуқаро, ҳар куни профилактика мақсадида ҳам ичиши кераклиги ҳақида ғояни илгари сурмоқда.
Журналист саволни давом эттириб, бу борада Ўзбекистон тажрибаси учун қандай асос борлиги, тадқиқотлар ўтказилган-ўтказилмагани ҳақида сўраганда эса тадқиқотлар керак эмаслиги ва бунга вақт ҳам йўқлигини таъкидлаяпти. Тасаввур қиляпсизми? Дунё бир нечта аниқ асослар, конкрет фактлар асосида бу дори воситасининг фойдасидан зарари кўплигини айтаётганда Ўзбекистон расмийлари ҳеч бир асоссиз ва тадқиқотсиз бу дори воситасини тавсия қилишда, мақташда давом этмоқда. Бу нимаси?
Тадқиқотлар изланишлар олиб борилмаган бўлса, қандай қилиб бу дори қўлланиляпти? Даволашда дунё тажрибасидан ўрганилаётгани, хориждан мутахассислар жалб этилганини бот-бот гапирадиган расмийлар, нега деярли бутун дунё протоколларидан чиқариб ташланган дорига келганда, бизга хориж тажрибаси эмас, ўзимизни тажриба керак бўлиб қолди? Хўш ўша ўзимизни тажрибага конкрет бир асос борми? Тажриба тадқиқотлар, изланишлар ва унинг натижалари асосида келиб чиқадику?! Қани ўша асос? Вақт ҳам йўқмиш, лекин ўз тажрибамиз бўйича керакли дори эмиш. Қани бу ерда мантиқ?