BAXTLI AYOL - Gulhayo Norkulova ❤️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


6yillik tajribaga ega psixolog, kouch konsultant
1000+ ortiq ayollarni baxtli ayol bo'lishida sababchi bo'lgan Gulhayo Norkulova
Sog'lom, baxtli va xotirjam ayol bo'lishni istasangiz, unda menga murojaat qiling.
@Gulkhayo_Shukhratovna3745

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


🌷😍☹️☺️👋🌷

Юрак энергиясини уйғотиш – “Мен муҳаббатман”


Мавзу: “Юрагим муҳаббат билан тўлмоқда. Мен севаман ва севилишга арзийман.”



😍Машқ: Юрак марказига энергия бериш
1. Тинч жойда ўтиринг. Қўлларингизни юрагингиз устига қўйинг (ўнг қўл юқорида).
2. Кўзларни юминг. 5 марта чуқур нафас олиб, “Юрагим очиляпти” деб ичида такрорланг.
3. Қуйидаги сўзларни албатта овоз чиқариб ёки ичида ихлос билан такрорланг:
“Мен муҳаббатман.”
“Мен севаман.”
“Мен Аллоҳнинг муҳаббатини қабул қиламан.”
“Мен севилишга арзийман.”
4. Бу сўзлар ҳар бир ҳужайрангизга кириб, қалбингизни нур билан тўлдираётганини тасаввур қилинг.



😍Ният:

“Эй Роббим, юрагимга муҳаббат, енгиллик ва нур юбор. Мен муҳаббатни ҳис қилишни ва беришни истайман. Мени Севги майдонига чиқар.”



😍Дуо:

“Я Вадуд, менга муҳаббат туйғусини ҳис қилиш бахтини бер. Юрагимга севги, шукроналик ва шафқат жўш урсин.”



😍Зикр:
“Я Вадуд” – 33 марта
(Маъноси: “Эй Улуғ Севувчи Аллоҳ, муҳаббатни ато қилувчи Зот!”)



😍Қўшимча амаллар:
• Ойна олдига ўтиб, ўзингизга шундай деб кулиб қаранг:
“Сен чиройлиссан. Сен муҳаббатсан. Сен муҳаббатга арзийсан.”
• Хоҳлаган инсонга (фақат қалбингизга яқин кишига) қалбингиздан келган илҳом билан яхши сўз йўлланг — бу муҳаббатни кўпайтради.



😍Қалб шиори (ҳар куни такрорлаш):

“Юрагим Аллоҳнинг муҳаббатига тўлган. Мен муҳаббатман.”


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавҳаридир.
Тинчлик омонликда ўтган ҳар бир тонг,
⚘️Aллоҳнинг бизларга хуш хабаридир.

      AССAЛОМУ AЛAЙКУМ! 
            ХAЙРЛИ  ТОНГ!!!

😎 @baxtliayol_baxtlioila


Саволларингизни ёзинг )))
Жавоб бераман ….

494 0 0 82 20

💛🟡🟡🟡🟡🟡🟡
🟡🟡🟡🟡🟡

🟡ДАРС: Кириш ва дастлабки 3 исм

Асмоул Ҳусна нима?

“Асмоул Ҳусна” — бу Аллоҳ таоло зикр қилинган 99 гўзал исмларидир. Ушбу исмлар орқали Аллоҳни яхшироқ таниб оламиз, дуоларимизда зикр қилиш орқали қалбимиз шифо топади, ҳаётимиз баракали бўлади.

Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар:

🙏 “Аллоҳнинг 🟡🟡 та исми бор. Ким уларни ёд олиб, улар билан дуо қилса, жаннатга киради.”
(Бухорий ва Муслим ривояти)

🟡Ар-Роҳман – Меҳрибон

Маълумот 📝
Аллоҳ таоло барча махлуқотларга, иймонли ва иймонсизларга бирдек раҳм қилади.

💡Қачон зикр қилиш керак?
Дилни юмшатиш учун
Умидсизликдан чиқиш учун

📿Зикр "Яа Роҳман, ирҳамна би раҳматика!"
(Эй Меҳрибон Аллоҳим, бизга раҳм қилгин!)

Зикр сони: 🟡🟡🟡 марта тонгда

🟡Ар-Роҳийм – Раҳмли

Маълумот📝
Иймонли бандаларига дунёда ва охиратда махсус раҳматини йўллайди.

💡Фойдаси

Рӯҳий дардлар шифоси

Хотиржамлик ва Аллоҳга яқинлик ҳисси

📿Зикр "Яа Роҳийм, ирҳамни, ваҷъални мин ибадикар роҳимиин!"
(Эй Раҳмли Аллоҳим, менга раҳм қилгин ва мени раҳмли бандаларингдан қилгин!)

📿Зикр сони 🟡🟡🟡марта бомдоддан кейин

🟡Ал-Малик – Подшоҳ

📎Маълумот
Ҳақиқий ҳукмдор, барча нарсанинг эгаси ва бошқарувчиси.

💡Фойдаси
Бошқарувда, бизнесда, оилада ҳукмронлик ва мувозанат учун

📿Зикр "Яа Малик, аъмолинмда адолатни ва ҳукмда ҳақиқатни насиб эт!"

Зикр сони 🟡🟡марта ҳар куни тонгда


😎 @baxtliayol_baxtlioila

649 0 13 5 35

3️⃣🟪🟪🟪

Қалбдаги оғриқ ва ранжишни чиқариш


Мавзу: “Мен кечираяпман. Мен озод бўляпман. Мен Аллоҳга яқинлашяпман.”



Машқ: Ёзиш орқали қалб тозалаш
1. Ҳеч ким безовта қилмайдиган жой топинг. Қўлингизга дафтар ёки қоғоз олинг.
2. Қуйидаги саволларга жавоб беринг. Ёзишдан қўрқманг — қалбингизни очинг:
• Мени сўнгги вақтларда ким ранжитди?
• Мен кимга алам сақлаяпман?
• Мен нима учун оғриқни ичимда ушлаб юрибман?
3. Ҳар қандай исмлар, воқеалар ёзилиши мумкин. Ҳеч ким кўрмайди — бу фақат сиз билан Аллоҳ орасида.
4. Ёзиб бўлгач, қоғозни енгил йиртинг ва нафас билан чиқаринг:
“Мен озод бўляпман. Аллоҳга топширдим.”



Ният:

“Эй Роббим, мен қалбимни қалин қораликлардан, узоқ йиллик оғриқлардан озод қилмоқчиман. Мен кечиришни истаяпман. Мени тозала.”



Дуо:

“Я Ғаффар, мени кечир, мен ҳам кечиряпман. Қалбимдаги оғриқларни муҳаббатга айлантир.”



Зикр:
“Я Ғаффар” – 33 марта
(Маъноси: “Эй гуноҳларни кечирувчи, қалбларни шифолантирувчи Зот!”)



Қўшимча тавсия:
• Агар кўз ёш чиқса – бу шифо. Аллоҳ қалб орқали поклайди.
• Ҳисларингизни сездиришдан уялманг – бу қалбингизни очиш ва шифо олиш йўлидир.
• Дуо қилгандан кейин чуқур нафас олинг ва шундай деб ўйланг:
“Мен енгиллашдим. Мен муҳаббат ва кечиримман.”



Қалбни тасдиқловчи шиор:

“Мен Аллоҳнинг севимли бандасиман. Мен кечиришни танладим. Мен ўзимдан муҳаббатни тарқатяпман.”

672 0 30 3 37

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

😎 @baxtliayol_baxtlioila


Хайрли кеч Бахтлиларим
Бугунингиз қандай ўтди?


📌🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

1️⃣Беғам, ўйинқароқ. Сиз учун ҳаёт озодлик сингари унинг ҳар бир лаҳзасидан мамнун бўласиз. Сиз “Ҳаётга бир маротаба келамиз” шиори остида яшайсиз. Янги таассуротларга, ўзгаришларга ўрганган ҳолда бирор нима ёки кимларгадир боғланиб қолишни ёқтирмайсиз. Ҳаётнинг ҳар қандай “сюрприз”ларига тайёр турасиз.

2️⃣Ўзига ишонувчан. Ўзгаларни фикрига қўшилмаган тарзда сиз ҳар доим ўзингиз танлаган йўлдан юрасиз. Ишда ёки бўш вақтингизда актйўрлик маҳоратини ишга соласиз. Яккахонлик тарафдорисиз. Ҳатто оқимга қарши сузсангиз ҳам ҳаётни қандай кўз билан кўрсангиз, шундай яшайсиз.

3️⃣Нозик табиат инсон. Бошқа инсонлардан фарқли ўлароқ сиз фақат ўзингиз ҳақингизда қайғурасиз. Бемани суҳбатлардан кўра ўзингиз ёлғиз қолишни ҳуш кўрасиз. Бироқ дўсларингиз билан мириқиб суҳбат қурсангиз ўзингизни яхши ҳис етиб камдан кам зерикиб қоласиз.

4️⃣Ишончли инсон. Сиз табиий ва оддий инсонларга интиласиз. Aтрофингиздаги инсонлар сизга тўлиқ суяна олади. Яқинларинга зулм ўтказмайсиз, балки, уларга қўлингиздан келганича ёрдамингизни аямайсиз. Сиз кўнгли очиқ ва юмшоқ инсонлар сафидансиз. Мўдани орқасидан югурмаган ҳолда жиддий кийинишга ҳаракат қиласиз.

5️⃣Профессионал ишчи. Сиз омадга ишонмаган ҳолда ҳаётигизни ўз қўлингизда деб биласиз. Муоммоларни тез ҳал қилиб, турли хил вазиятлардан чиқиб кетасиз. Ҳаётга реал кўз билан боқиб, кундалик ташвишларни йечимини тез топасиз. Ҳамкасбларингиз сизга ишонишганидан енг мураккаб ишларни айнан сизнинг зиммангизга қўйишади. Бошлаган ишингизни якунига йетказмагунингизча тинчимайсиз.

6️⃣Кўнгли очиқ, дунё қараши кенг инсон. Ҳаёт бераётган неъматлардан мамнунсиз. Инсонлар билан мулоқотда очиқ кўнгил бўлганингиз билан еҳтиёткорлик тарафдорисиз. Дунёнинг ғам ташвишларидан дам олиб ёлғиз қолишни ҳуш кўрасиз.

7️⃣Қатъиятли инсон. Сезгир инсон бўлганингиз туфайли сизга омад кўп кулиб боқади. Сиз пойма-пой атрофингизни кўп инсонлар назарига илмаган гавҳарлар билан тўлдирасиз. Сиз ўта маданиятли инсонлар қаторига кирасиз. Ҳатто кийиниш услубингиз ҳам шундай.

8️⃣Ҳаваскор инсон. Сиз нозик табиат инсонсиз, қалбингизга қулоқ солиб иш тутасиз. Орзуларингизни мавжудлиги сизга жуда муҳим. Романтик инсонлар сафига кирасиз.

9️⃣Ҳаракатчан. Aктив инсон. Дангалига, таваккал қилиб, иш битирувчи, тўхтаб қолиб орда қолишдан қўрқувчи инсон. Ҳамма жойда биринчи бўлишни ёқтирасиз ва буни уддалайсиз ҳам

😎 @baxtliayol_baxtlioila

745 0 14 5 37

#ПСИХОЛОГИК_ТЕСТ

🖼️ Суратлардан бирини танланг ва сиз табиатан қандай инсонлигингизни аниқлаб олинг

803 0 15 39 21

2️⃣🟪🟪🟪

Танадаги стресс ва оғриқни чиқариш

Мавзу: “Мен оғриқни қўйиб юборяпман. Мен енгиллашяпман.”



Машқ: Танани бўшатиш медитацияси

1. Ёлғиз, тинч жойда ётинг ёки ўтиринг.
2. Кўзингизни юминг. 5 марта чуқур нафас олинг ва чиқаринг.
3. Тана бўйлаб диққатни тушуринг: бош → елка → қўл → қўл панжалари → кўкрак → қорин → оёқ.
4. Ҳар бир аъзода:
“Оғриқлар Мен сенга раҳмат айтаман, сен мени тарк қиляпсан ” деб айтинг ва тасаввур қилинг.
5. Охирида барча оғирликлар елкангиз орқали ёки оёқлар орқали ерга сингиб кетаётгандек тасаввур қилинг.



Ният:

“Эй Аллоҳ, танамдаги стресс, қўрқув ва ноқулай ҳислардан мен озод бўлишни хоҳлайман. Мен уларни Сенга топшираман. Мен енгиллашяпман.”



Дуо:

“Я Салом, я Шофий, танамни шифолантир. Мендаги яширин оғриқлар, ғам ва қаттиқликларни енгилликка айлантир. Мен Сизнинг соғлом банданг бўлишни истайман.”



Зикр:
“Я Салом” – 33 марта
(Маъноси: “Эй тинчлик ва шифо берувчи Зот!”)



Қўшимча тавсия:
• Медитациядан кейин иссиқ душ олинг ёки иссиқ салқин мато билан елка, бел ва оёқларга юмшоқ массаж қилинг.

• Сув ичётганда:
“Бу сув танамдан оғриқ ва қийинликларни ювиб кетмоқда” деб ният қилинг.


Суҳбат ўзи билан (журнал ёзиш):

Кечқурун шундай ёзинг:
• Бугун менинг танамда нима ўзгарди?
• Қайси жойим енгиллашди?
• Мен ўзимни қандай ҳис қиляпман?

877 0 33 3 44

Бугунги вазифаларга тайёрмисиз?


Ўзингиз учун ва сизни синиқ ҳолда кўришни истамайдиган кишилар учун кучли бўлинг!
Ассалому алайкум 😍
⏰ Хайрли тонг бахтлиларим

@baxtliayol_baxtlioila

898 0 18 7 61

Кунингиз қандай ўтди?
Ҳисларингизни бўлишинг
Эртага янги вазифалар бераман

777 0 0 15 51

Хўўўўўш вазифаларни бажаряпсизми 😊

822 0 1 10 56


863 0 18 7 36

1-КУН: Табиат майдони билан туташиш

Мавзу: “Мен Аллоҳ яратган табиат билан уйғунман.”



Машқ: Табиатда юринг
• Боғ, ҳовли, дарахтли гулзор ёки ҳатто балконда 10-15 дақиқа сукунатда юринг.
• Қушлар овозини эшитинг, шамолни ҳис қилинг, тупроққа қаранг.
• Агар имкон бўлса, яланғоч оёқ билан ерда юринг – бу аурангизни ер билан туташтиради.



Ният:

“Эй Аллоҳ, мен сенинг ерингда юряпман. Мен сен яратган табиат билан туташяпман. Мени табиатинг орқали тозала ва шифолантир.”



Дуо:

“Я Холиқ, я Латиф, мени қалбим, ҳисларим ва майдонимдаги оғирликлардан покла. Табиат орқали менга енгиллик, шодлик ва тозалик инъом эт.”



Зикр:
“Я Латиф” – 33 марта
(Маъноси: “Эй енгил ва шифо берувчи Роббим!”)



Қўшимча тавсия:
• Табиатдан қайтганингиздан сўнг, бир стакан сув олинг ва шундай ният қилиб ичисиз:
“Бу сув Аллоҳнинг табиатидан келган тозаликни қалбимга киритади.”



Суҳбат ўзи билан:

Кун охирида шундай деб ўйланг:

“Мен бугун табиатда тозаландим. Юрагим енгиллашди. Мен Аллоҳнинг яратган зотиман ва У мени ҳимоя қилади.”

✍Гулхаё Норкулова

😎 @baxtliayol_baxtlioila


Бисмиллаҳ , Аллоҳни сизларга ҳис қилдириш ва ўзини рози қилишни ният қилдим )))🤲
Илм олинг ва ўз Бахтингизни ўзингиз яратинг ))))😍
Қани унда бошладик 🥰


7️⃣КУНЛИК ЭНЕРГИЯ ТОЗАЛАШ ДАСТУРИМИЗ БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ

Шиор: “Мен Аллоҳнинг нуридаман. Мен муҳаббатман. Мен тозаланяпман.”



1️⃣-КУН: Табиат майдони билан туташинг
Машқ: Ялғиз ҳолда табиатда юринг (парк, боғ, ҳовлида). Буталар, ҳаво, қуёш билан сукунатда қолинг.
Ният: “Эй Аллоҳ, табиатинг орқали мени тозала.”
Дуо: “Я Холиқ, я Латиф, қалбимни енгил қил!”



2️⃣-КУН: Танадаги стрессни чиқаринг
Машқ: Ётинг, 5 марта чуқур нафас олинг ва “Мен бўшатяпман” деб ўйланг. Қўл ва оёқларингиздаги зулмани елкингиз орқали чиқараётгандек тасаввур қилинг.
Ният: “Мен ҳар қандай оғриқ ва стрессни қўйиб юборяпман.”
Зикр: “Я Салом” – 33 марта.



3️⃣-КУН: Қалб тозалиги учун ёзиш
Машқ: Варақ олинг ва: “Нималар мени ранжитган?”, “Қайси инсонга алам сақлаяпман?” деб ёзинг.
Ният: “Мен қалбимни ҳар қандай ранжиш ва ғамдан тозалаяпман.”
Амал: Қоғозни йиртинг ва: “Мен кечирдим” деб ичида такрорланг.
Зикр: “Я Ғаффар” – 33 марта.



4️⃣-КУН: Меҳр энергиясини уйғотиш
Машқ: Юрагингиз устига қўл қўйиб, шундай деб такрорланг:
“Мен муҳаббатман. Мен севаман. Мен севилишга арзийман.”
Ният: “Аллоҳим, юрагимни меҳр билан тўлдир.”
Дуо: “Я Вадуд” – 33 марта.



5️⃣-КУН: Сукунат билан ичингизга қараш
Машқ: 10 дақиқага барча гаджетларни ўчиринг, кўзни юминг, онгсиз оқимни кузатинг. Фақат тингланг.
Ният: “Мен ўзимни тинглаяпман. Мен тинчликдаман.”
Зикр: “Я Латиф” – 33 марта.



6️⃣-КУН: Ихлос билан дуо килиш
Машқ: Сажда ҳолатида 5 дақиқа қолинг. Ҳеч нарса сўрамасдан, фақат шукур қилинг
Ният: “Эй Роббим, сен менга кифоясан. Сенга яқинман.”
Дуо: Қалбингиздан келган сўзлар билан гаплашинг. Бу қалбни шифолайди.



7️⃣КУН: Майдонни нур билан тўлдириш
Машқ: Ҳар ерингизни нурли товуш билан тўлдираётгандек тасаввур қилинг. Қалб, бош, танангиздан оқ нур чиқяпти.
Ният: “Мен нурман. Мен соғлом, тоза ва муҳаббатли майдонга эгаман.”
Зикр: “Нурун ала нур” – 7 марта (Қуръоний ибора)
Қуръон ояти:
“Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир…” (Ан-Нур, 35)




⏰Ҳар куни бир стакан тоза сув ичишдан олдин:
“Бу сув менинг майдонимни шифолайди” деб ният қилинг.
• Кун давомида ихлос билан зикр қилинг:
“Я Латиф”, “Я Нур”, “Я Салом”, “Я Шофий”
• Агар кўз ёш келса – бу яхши. Бу тозалик белгиси.

906 0 61 9 51

7 кунлик кичик марафонга тайёрмисиз ?😊

742 0 1 21 68

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум
Хайрли тооонг ☀️
Аллоҳни сизга берганига розилик билан ҳаёт зийнатланади!❤️
Табассум билан муаммолар енгиллашади!😍
Истиғфор билан эҳтиёжлар қондирилади!🤍
Дуо билан мушкуллар осон бўлади!❤️
Кунингиз хайрли барокатли, энг муҳими дунёю,охиратингиз учун фойдали ўтсин!🤍

📲 @baxtliayol_baxtlioila

Показано 20 последних публикаций.