🏦 Ўзсаноатқурилишбанк ва таълим соҳаси ўртасидаги ҳамкорлик кенгайтирилмоқда
Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети вакиллари ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан учрашув ўтказилди. Учрашувда Университет ректори Ином Мажидов ҳамда банк Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Анвар Эргашев амалдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашдилар.
Хусусан, томонлар банк тизимида рақамли технологияларни кенг жорий этиш, сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш, таҳлилий, киберхавфсизлик ва дастурий таъминотлар яратиш бўйича малакали кадрлар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Университетда бевосита банк ёрдами билан ташкил қилинан “Киберхавфсизлик” лабораториясини янада бойитиш, иқтидорли талабалар учун банк стипендиясини таъсис этиш, банк томонидан талабаларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қўвватлаш, математика, киберхавфсизлик ва дастурлаш бўйича олимпиадалар ташкил қилишга келишиб олинди.
Манба
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar