✅БУГУН БОШҚАРМА БОШЛИҒИ НАВБАҲОР ТУМАНИДА БЎЛДИ
Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси бошлиғи Хуршид Пардаев ҳар куни тижорат банкларига бириктирилган ҳудудларда бўлиб, “Бир контур – бир маҳсулот”, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишмоқда.
Бугун бошқармаси бошлиғи Навбаҳор туманининг “Учтут”, “Пахтакор”, “Оқ олтин” ва “Қоравултепа” маҳаллаларида бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди. Асосан маҳалладаги иссиқхоначиликка ихтисослашган хонадонларга ташриф чоғида томорқа эгаларининг муаммолари ўрганилди. Шу билан бир қаторда уларнинг таклифлари ҳам эшитилди.
Жараёнда бошқарма бошлиғи томонидан томорқада иссиқхоначиликни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар илгари сурилди. Аҳолининг кредит масаласи билан боғлиқ мурожаатлари эса алоҳида назоратга олинди.
Марказий банк Навоий вилояти
бош бошқармаси Ахборот хизмати.
https://t.me/markaziybanknavoiy