Banknews


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Банк тизими , банк хизматлари ва бошка мавзулардаги шахсий фикрлар , беминнат маслахатлар, мижозлар ва банк ходимларининг дардлари .

•https://www.instagram.com/banking.uzb
Хамкорлик ва мурожатлар учун : @Banknewsuzb_bot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эндиликда кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукцион орқали фақат юридик шахсларга сотилади


@bankirllar👈


❗️Хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқаролар даромадини ҳисобга олган ҳолда уларга ипотека кредити ажратиш тизим яратилади.

@bankirllar


❗️2025 йилда уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 триллион сўм ресурс берилади. Банклар ўз маблағларидан 10 триллион сўм йўналтиришни мақсад қилган. “Ипотека компанияси” эса бу мақсадларга 2,3 триллион сўм ресурс йўналтиради.

@bankirllar👈


❗️Бундан буён кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилади - президент.

Президент янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кэшбек қилиб қайтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди.

👉 @bankirllar


Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ўтган йилнинг ўзида 100 мингдан зиёд хонадонга эга 2 минг 44 та кўп қаватли уй барпо этилди. Жон бошига уй-жой ҳажми 19 квадрат метрдан ошди (2020 йилда 16 квадрат метр бўлган).

Умуман, 2024 йили юртимизда 21,4 миллион квадрат метр турар жой ва 19,1 миллион квадрат метр нотурар объектлар, жами 40,5 миллион квадрат метр бино-иншоот қурилди.

Ўтган йилда қурилган 100 минг хонадон ҳисобига пудратчилар, бошқарув ва сервис, қурилиш материаллари, транспорт каби соҳаларда 350 минг одам ишли бўлди. Мебель, электротехника, тўқимачилик, қурилиш материаллари соҳаларида қўшимча 11 триллион сўмлик бозор пайдо бўлди.
Қурилишни рағбатлантириш учун 2024 йилда 17 триллион сўм ипотека кредити ажратилди, қурувчи ва девелоперларга айланма учун жами 3 триллион сўм маблағ берилди.

Шу боис давлатимиз раҳбари ҳокимлар уй-жой қурилишига фақат ижтимоий ёки қурилиш масаласи деб эмас, балки ҳудудини иқтисодий ривожланишида асосий “драйвер” сифатида қараши зарурлигини таъкидлади.


Йиғилишда ҳамма ҳокимлар ҳам қурилишнинг иқтисодиётимиз учун, аҳоли фаровонлиги учун қанчалик муҳимлигини тушуниб етмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ўтган йили уй-жой қурилишида Тошкент шаҳри, Навоий, Бухоро, Хоразм ва Самарқандда ишлар яхши ташкил қилингани айтилди.

Лекин “Янги Ўзбекистон” массивларидаги ишларнинг бориши қониқарсиз экани қайд этилди.

Қорақалпоғистон, Жиззах ва Сирдарёда эса инфратузилма ва қурувчилар билан ишлаш ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Хоразмда 98 та, Бухорода 65 та, Жиззахда 19 та, Навоийда 12 та аукционда сотиб олинган ерда қурилиш бошланмаган.

Баъзи хонадонлар аҳоли ва инфратузилмадан узоқ, талаб бўлмаган жойда қурилгани учун бир йилдан бери сотилмаяпти.

@bankirllar👈


2020 йилдан Hamkorbank'да департамент директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган Акмал Икрамович Ибрагимов мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. А.Ибрагимов фаолияти давомида собиқ Андижонбанк, кейинчалик Hamkorbank тизимида, шунингдек Марказий банкда турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида ишлаган.



@bankirllar👈


Бироздан сўнг Ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

@bankirllar👈


❗️Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди

Марказий банк Бошқарувининг 2025 йил 23 январда бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 2024 йил 25 июлда 0,5 фоиз бандга пасайтирилган ва 13,5 фоиз даражасида белгиланган эди.

@bankirllar👈


“Kerak bo‘lsa borlig‘imni beraman” — Erkinjon Turdimov Sirdaryoni rivojlantirish haqida

Ushbu viloyat hokimi vazifasini bajaruvchi etib tayinlangan Turdimov Xalq deputatlari Sirdaryo viloyati kengashining navbatdan tashqari sessiyasida chiqish qildi



👉 Obuna bo‘ling - @bankirllar


#Valyutalar_kurslari

⚡️2025-yil 23-yanvar kuni soat 09-00 holatiga valyuta kurslari.

✅Ushbu valyuta kurslari operatsion kun davomida oʻzgarishi mumkin.

@bankirllar👈


2024-yilda eng ko’p foyda korgan Banklar!

10.Davr Bank
- 389,9 mlrd so’m

9.Asia Alliance Bank - 400,6 mlrd so’m

8.KDB Bank - 526,9 mlrd so’m

7.Trastbank - 807,4 mlrd so’m

6.OFB - 901,1 mlrd so’m

5.Ipak Yo’li bank - 910,5 mlrd so’m

4.KapitalBank - 1 trln 145 mlrd so’m

3.SQB - 1,3 trln so’m

2.Hamkorbank - 1 trln 426 mlrd so’m

1.Milliy Bank - 1 trln 722 mlrd so’m


@bankirllar👈


🏦 2024 йилда Ўзбекистон банкларининг кредит портфели қандай ўзгарди — таҳлил

2024 йилда Ўзбекистон банкларининг жами кредит портфели 61,7 трлн сўмга ёки 13 фоизга ўсди. Кредит портфелининг ўсиши давлат банкларида 10 фоизни, бошқа банкларда эса 20 фоиздан кўпроқни ташкил қилди. 10 та банкда жами кредит портфелининг қарийб 80 фоизи тўпланган.



@bankirllar👈


📣АНОНС: 23 январь куни Марказий банкда матбуот анжумани ўтказилади

2025 йил 23 январь куни соат 10:30 да Ўзбекистон Республикаси Марказий банки биносида асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжуманига оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар таклиф этилади. Иштирок этишни истаганлар 71-212-73-31, 71-212-73-32, 71-212-60-52 телефон рақамлари орқали 22 январь соат 18:30 га қадар рўйхатдан ўтишлари сўралади.

———

📣АНОНС: 23 января в Центральном банке пройдет пресс-конференция

23 января 2025 года в здании Центрального банка Республики Узбекистан в 10:30 состоится пресс-конференция с участием Председателя Центрального банка, посвященная итогам очередного заседания Правления по рассмотрению основной ставки Центрального банка.

На пресс-конференцию приглашаются представители средств массовой информации и блогеры. Желающих принять участие, просим зарегистрироваться до 18:30 часов 22 января по следующим контактным номерам: 71-212-73-31, 71-212-73-32, 71-212-60-52.

#anons #matbuot_anjumani #пресс_конференция

🌐Web Telegram Twitter Facebook Instagram Youtube Linkedin


АҚШ доллари расмий курси 13000 сўмга яқинлашди

23 январь санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 990,0 сўм (+5,56 сўм) этиб белгиланди.

Курс ой бошидан бери 85 сўмга кўтарилди.

@bankirllar👈


O‘zbekistonda kiberxavfsizlik bo‘yicha universitet tashkil etiladi

Prezident Cyber university davlat universitetini tashkil etish to‘g‘risida qaror qabul qildi.

👉 Obuna bo‘ling - @bankirllar


❗️Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

👉 @bankirllar


👍👌😎🫡

#oltin_quymalar #золотые_слитки

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin


#Valyutalar_kurslari

⚡️2025-yil 22-yanvar kuni soat 09-00 holatiga valyuta kurslari.

✅Ushbu valyuta kurslari operatsion kun davomida oʻzgarishi mumkin.

@bankirllar👈


🏦 Ipoteka Bank OTP Group: 2024 йилнинг 9 ойи натижалари бўйича юқори кўрсаткичлар

Ipoteka Bank OTP Group Ўзбекистон банк тизимида муҳим ўринга эга бўлиб, 2024 йилнинг биринчи уч квартали якунлари бўйича энг йирик беш банк қаторидан жой олди ва активлари ҳажми бўйича бозорнинг 7 фоизини эгаллади. Шунингдек, банк ипотека кредити бозорининг чорак қисмини назорат қилади.

☑️ Операцион даромад ва самарадорлик: 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида банкнинг операцион даромади 2,194 миллиард сўмни ташкил этди. Операцион самарадорлик даражаси юқори бўлиб, харажат ва даромадлар муносабати (CIR) 33,8%ни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар асосан чакана кредитлаш ва мижозлар базасининг ўсиши ҳисобига эришилди. Чакана кредит портфели 12,6%га ўсиб, 22,604 миллиард сўмга етди, мижозлар сони эса 1,7 миллионга етди.


Каналга уланиш👉🏻 @Bankirllar

Показано 20 последних публикаций.