Bankers.uz — Live


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


@bankers_uz телеграм каналининг live-канали.
Қисқа ва тезкор хабарлар, расмий тасдиқланмаган янгиликлар, репостлар, медиа-материаллар ва бошқа фойдали маълумотлар.
Мурожаат учун — @ism0il

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


🏦 2025 йил 3 апрель куни "APEX BANK" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Братислава кўчаси, 2 - уйда жойлашган Банк биносида бўлиб ўтади.

Йиғилиш кун тартибида банк уставига ўзгартириш киритиш, банкнинг жойлашган ерини (почта манзилини) ўзгартириш, банк Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш каби масалалар кўриб чиқилади.

@bankers_uz_live


🏦 Марказий банк бошқаруви қарорига асосан қуйидаги масъулияти чекланган жамиятлар микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилди:

"BARAKALA MICROFINANCE" MЧЖ
"ENTERPRISE FINANCE MIKROMOLIYA TASHKILOTI" MЧЖ
"FINANZA" MЧЖ

@bankers_uz_live


🏦 Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети талабалари учун рискларни бошқариш мавзусида очиқ дарслар ташкил этилди.

@bankers_uz_live


🏦 Бизнесни ривожлантириш банки томонидан "Янгийўл-агростар" компаниясининг томорқачилик мактабида томорқа ер эгалари, деҳқон ва фермер хўжаликлари вакиллари, маҳалла банкирлари ва ёрдамчи агентлар иштирокида семинар ташкил этилди.

@bankers_uz_live


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏦 Марказий банкда ходимлар иштирокида “Миллий либос – миллат кўрки” шиори остида челленж ўтказилди.

@bankers_uz_live


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏦 Ўзмиллийбанк ахборот хизмати раҳбари Зебо Тўхтаева бугун, 11 март куни АОКАда "Ўзмиллийбанк тизимида 2024 йилда амалга оширилган ишлар" мавзусида брифинг ўтказди.

@bankers_uz_live


🏦 Алоқабанкнинг Сергели тумани, 8А мавзе, 12-уйда жойлашган "Сергели" маркази фаолияти якунланди.

@bankers_uz_live


🏦 2025 йилнинг 11-14 март кунлари Ўзмиллийбанкнинг Қашқадарё вилояти Бош Бошқармасига тегишли барча банкоматлари профилактика ишлари туфайли вақтинча ўчирилади.

@bankers_uz_live


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Finogram лойиҳаси шахсий бюджет ҳақида янги видео тайёрлади

Унда бюджет юритиш орқали қандай молиявий имкониятларга эришиш мумкинлиги ёритилган.

Маълумот ўрнида, Finogram молиявий саводхонликни оширишга қаратилган янги лойиҳа.

Кузатиб боринг – тез кунларда у молиявий ҳаётингиз қўлланмасига айланади)


🏦 ANORBANK Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда банк бўлимини очди. Унда карта учун ариза топшириш, омонат очиш, микроқарз бериш каби хизматлар мавжуд.

@bankers_uz_live


🏦 Марказий банкда эртага, 12 март куни соат 10:30 да журналист ва блогерлар учун “Аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ҳамда банк тизимида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” мавзусида медиа-мулоқот бўлиб ўтади.

@bankers_uz_live


🏦 Asia Alliance Bank Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 25 млн АҚШ доллари миқдорида шартнома имзолади.

@bankers_uz_live


🏦“AVO bank" акциядорлик жамиятининг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан унга Марказий банк томонидан тақдим этилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайта расмийлаштирилди.

@bankers_uz_live


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Pivot.uz нашри иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов билан АҚШ ва Ўзбекистон стартап экотизими ҳақида суҳбатлашди. Подкаст давомида Б. Ҳошимов стартаплар ва венчур инвестициялар ҳақида батафсил маълумот берди.

🖤 Тўлиқ суҳбатни кўриш

@bankers_uz_live


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏦 Бугун Асакабанкда 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан катта тантанали тадбир ўтказилди.

@bankers_uz_live


🏦 Микрокредитбанкда 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб тадбир ташкил этилди.

@bankers_uz_live


🏦 Трастбанк Бош офиси, Амалиёт бошқармаси ҳамда ҳудудлардаги банк хизматлари офисларида 8 март ─ Хотин-қизлар байрами муносабати билан байрамона тадбир ташкил этилди.

@bankers_uz_live


🏦 Бизнесни ривожлантириш банки томонидан "Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари" мавзусида медиа-мулоқот бўлиб ўтди.

@bankers_uz_live

Показано 18 последних публикаций.