bank_kuni


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Juda shoshilinch va global YANGILIKLAR.
O'zR banklarida qulay valyuta kurslari, kurs bo'yicha kutilmalar va yuridik shaxslar uchun bank operatsion kunining uzayishi haqida ma'lumotlar.
Reklama: 👉 @bank_kuni24_reklama
Telegram chat: 👉 @bank_kuni24_chat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


Yana 2ta dona ovoz qolibti. Agar qiyin bo'lmasa bosvorarsizlar.
Oldindan rahmat 🙏

Barchasi @bank_kuni24 kanali rivoji uchun.


Yuridik shaxs va YATT larning elektron toʻlov hujjatlarini qabul qilish vaqti

18:00  gacha uzaytirildi
➖➖➖➖➖

Продление до 18:00

@bank_kuni24




❗️“Конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади — Президент

➖Эндиликда 1%ли ижтимоий солиқ имтиёзи сервис корхоналарининг камида 3 миллион сўм ойлик оладиган 30 ёшгача бўлган ишчиларига қўлланилади;

➖Хуфиёна фаолият юритиб, “конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади;

➖Қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган (кунбай, ишбай) меҳнат шартномасини тузишга рухсат берилади.

@bank_kuni24


Гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлиши мумкин

Йиғилишда Давлат банклари онлайн хизматлар, аҳоли учун жозибадор янги маҳсулотлар яратишда хусусий банклардан орқада қолаётгани таъкидланди.

Мисол учун, ўтган йили хусусий банкларда масофавий хизматдан фойдаланувчилар сони 32 фоизга ошган бўлса, давлат банкларида бор-йўғи 13 фоизга ошган.

Банклар жорий йилда масофавий хизмат кўрсатишни камида 30 фоизга ўстириши муҳимлиги таъкидланди.

Мисол учун, кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.

❗️Мутасаддиларга онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш топширилди.

@bank_kuni24


❗️Банкларнинг девелоперлардан мулкларни тўғридан-тўғри сотиб олиш ва тадбиркорларга қулай шартларда ижара ёки лизингга бериш таклифи маъқулланди.

Мутасаддиларга девелоперлар билан ишлаб, нотурар жойларни ўзига бириктирилган соҳаларда лизингга бериш бўйича 4 триллион сўмлик лойиҳалар пакетини тайёрлаш топширилди.

@bank_kuni24


Dushanba kuni

💸 Dollar kursining pasayishi kutilmoqda

Taxminan
⬇️ - 11 so’mga

@bank_kuni24


Бироздан сўнг Президент раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

@bank_kuni24




#рубль

@bank_kuni24


#oltin

@bank_kuni24


#dollar

@bank_kuni24


Аҳоли даромади асосан нимадан иборат?

2024 йилда фуқаронинг ойлик даромади ўртача 2,1 млн сўм. Бу ўтган йилга нисбатан 11% кўпроқ.

Даромадларнинг асосий қисми – иш ҳақи (43%), тадбиркорлик (23%), пенсия ва субсидиялар (18%) ва томорқадан (11%) олинган.

Хориждан пул ўтказмалари улуши даромаднинг 2%ни ташкил қилган. Бу олдинги йилларга нисбатан кам.

@bank_kuni24


Ўзи йўқ, лекин тўлови бор утилизация. Триллионлар қаерга кетяпти?

Метан-шохобчаларда барқарор таъминот бўлмаган, сифатли бензин Америкадагидан ҳам қиммат бўлган Ўзбекистонда электромобиллар аҳолининг муайян қатлами учун ягона алтернатив бўлиб қолаётганди. Электромобиллар учун утилизация йиғимининг ақлга сиғмайдиган даражада оширилиши бу умидларни пучга чиқарди.

@bank_kuni24


❗️Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли қарорига кўра, ОТМ тўловининг 50% гача (18,75 млн сўмгача) сумма қоплаб берилади

Ариза бериш учун маҳалла ёшлар етакчисига мурожаат қилиш, yoshlardaftari.uz сайти орқали онлайн ариза ёки 1093 рақами орқали боғланиш мумкин.

Шу жумладан, қуйидаги тоифага кирувчи талабаларнинг шартнома суммалари қоплаб берилади:
- "Темир дафтар"га киритилган оила фарзанди;
- "Аёллар дафтари"га киритилган аёллар фарзанди;
- "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди;
- Меҳрибонлик уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба;
- ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминлаган ўқувчи-талаба;
- оила аъзоларининг камида биттаси I гуруҳ ёки ҳар иккиси II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди;
- ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;
- оиласи кам таъминланган талаба.


@bank_kuni24


❗️Банк томонидан агар истеъмолчига унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши натижасида моддий зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, қонунчиликда белгиланган тартибда моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилиш чораларини кўриши шарт.

3030-низом.

@bank_kuni24


“Касал бўлманг, шеф”, – деган ниятда босишган бўлса керак.

@bank_kuni24


🚗 Ҳозирги кунда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш қанча туради? 💰

Агар барча имтиҳонларни биринчи уринишда топширган ҳолда ҳисобласак, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш нархи қуйидагича:

Тиббий маълумотнома (0.83 шакл) – 300 минг сўм
Автомактабда ўқиш – 7 миллион сўм
Имтиҳон топшириш – 2 миллион сўм
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш – 330 минг сўм

🔹 Жами: 9,6 миллион сўм

@bank_kuni24


Robbim, menga o'zgartira olmaydigan narsalarimni qabul qilish uchun xotirjamlik ber, o'zgartirishim mumkin bo'lgan narsalarni o'zgartirish uchun jasorat ber. Va birinchisini ikkinchisidan farqlash uchun menga donolik ber.

@bank_kuni24


Bugun yuridik shaxs va YATT larning elektron to‘lov hujjatlarini qabul qilish vaqti uzaytirilmadi
➖➖➖➖➖
Сегодня продления нет

@bank_kuni24

Показано 20 последних публикаций.