Ижтимоий тармоқларда икки ёш боланинг муштлашаётгани ва уларни кап–катта одамлар ''қўллаб тургани'' акс этган видео тарқалди (видео пастда).
Интернет аҳли бу видеодаги ҳолатга жуда агрессив муносабат билдиришмоқда. Базилар видеони тасвирга олган ва ''ур, сол, теп'' деб қўллаб турган ''одамсимон''ларни сўкишмоқда, уларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш кераклигини ёзишмоқда.
Бу видео катта эҳтимол билан 5-10 йил илгари олинган назаримда.
Чунки бу ҳолат менга ҳам таниш, қишлоқ жойларда болаларни бундай жангларда синаб кўриш кўп учрарди ёшлигимда (ҳозир ҳам қариб қолмаганман. 10-15 ёшларимда).
Кичик ёшдаги болаларга акалари томонидан ''қайси бири катта'' деб икки бармоқ кўрсатиш, ва мардлигини исботлаш учун шеригини бир тепиш ўйини сизга ҳам танишдир балки.
Бунақа воқеалар 10-15 йил илгари оддий ҳол кўринарди, бугунги кунда эса ҳайратланарли кўринмоқда.
Шундан ҳам кўринадики одамларнинг ижтимоий онги анчагина ўзгарган.
Рахматли Хожибой Тожибоевнинг тўйлар ҳақидаги ҳандасини эслайсизми, ''... нега мени тўйимдан уришиб, жанжал қилмасдан кетиб қоляпсан...'' деб тўйларни жанжалларсиз ўтмаслигини айтардилар.
Ҳа, шунақа эди. Авторитет бўлиш учун кимнидир бурнини қонатиш, кимнидир тўйида катта жанжал (толпа) чиқариш кифоя эди.
Ҳозирчи? Ҳозир ҳамма ўқимишли, дипломат, ўз иши билан банд, ҳеч ким бекорга бировни бурнини қонатмайди. Деб ўйлайсизми?
Шундай бўлса адашасиз.
Ҳозир ҳам видеодаги болалардек ойоқ–яланг, кийимсиз, чанг кечиб, бир–бири билан уришиб, тепишиб йурган болалар бор.
Чунки уларда сиз, сизнинг болаларингиз бораётган оҳори тўкилмаган боғча, мактаб, кутубҳона, ҳар хил тўгараклар йўқ.
Уйида видео ўйинлар ўйнаб ўтирадиган компьютер йўқ, чиройли суратлар билан безатилган китоблар йўқ, китоб топса уйида чироқ (электр) йўқ.
Улар истироҳат боғларида мазза қилиб айланиб юришмайди, театр кинога боришмайди.
Улар мол–қўй боқишади, тупроқ кўчаларда чанг кечиб юришади, қишда тезак ҳидини ҳидлаб совуқ хонада ухлашади.
Ишонмайсизми?
Ҳа, ишонмайсиз. Чунки сиз бу гапларни ўқияпсиз. Демак сизда интернет бор, сиз шаҳарда ёки шаҳарга яқин қишлоқларда яшаяпсиз.
Тўғрими?
👉🏻 BAHSGA QO‘SHILING