Bahodir AnkLavi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


@bahodirahmedoff нинг шаталоқ отадиган канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Эспаньол жамоасига қойил. Яхши ўйин кўрсатишди


Анчелотти ўз карьерасини Винига қурбон қилди. Бу ўйин икковигаям нуқта бўлмаса бўлди. Мураббий қатъият кўрсатиши керак. Бир вақтлар Роналдиньодек ўйинчини Райкард кетига тепганди. Ўйнамаганни қаттиқ тарбиялаш керак. Бўлмаса баҳридан ўтиш керак.


Шу китобни ўқияпман. Англосакслар ва континентал ҳуқуқ тизимлари тарихи ва фарқлари ҳақида китоб. Юристлар, айниқса ёш юристлар учун зўр китоб.

Юрист бўлмаганлар ўқиб ўтирмасин битта сўзиниям тушунмайди (замонасининг улуғ мутафаккири Элдори Асон айтганидек “Мақтаняпти деб ўйламанглар. Бу шунчаки сизларни камситиш учун”).


Ўлим ҳақида кулгили ўйлар сурсаям бўларкан. Тап этиб ўлиб қолсам нима бўлади? Дунё менсиз ўзгарибам кетмеди. Ер айланишда давом этаверади. Телеграмим қанақа бўлади? Аккаунтим ўлганимни билмайдику. Хабари йўқ танишлар ёзоради. Жавоб ёзмасам хафаям бўлиб қолса-я? Нимага жавоб бермаяпти деб. Ўликдан хафа. Кулгилику бу😁

316 0 1 10 20

Агар чет элга кетсам (саёҳатга ёки бизнес бўйича😎), бир ой юрсам. Биринчи сомсани соғинаманми ёки ошними шудир масала

536 0 1 17 28

Баъзида жуда ўйланаман: мен ошхўрманми, сомсахўрманми?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔞 Horror film🫣


Asabiylashib kommentda so'kingan ekan ungayam shtraf kepti


Битта танишим светофорни яшилида улгураман деб сариққа ўтиб кетганакан аши куни штраф келибди. Уни бекор қилдираман деб судга борибди. Суд жарима тўғри қўлланилган деб қарор чиқарибди. Афсус деб ташқарига чиқса нотўғри жойга парковка қилганакан. Унгаям бугун штраф келибди

911 0 11 6 72

Реал Ситига тушибди. Абдуқодир тушса яхши бўларди


Бир танишим ўғилларини жуда ардоқлаб қадрлайди. Қаердан биласан дейсизми? Исмларидан: Неъматилло, Ҳадятилло, Тилло


Ресторанга кирибам мастава айтяпсанми демак ёшларга насиҳат қиладиган яшаб қўйибсан


- Эххх шу пенядан ҳавотирдаманда.
- Кредит олганмидинг?
- Йўқ барсадаги пенядан


Оёқ размеринг 43 бўлса чатоқда. Биринчи бўлиб тугайдиган размер


Репост из: UzA | Расмий канал
Ўзбекча ош халқаро фестивалда юқори баҳоланди

Ўзбекистон делегацияси Франциянинг Лион шаҳрида бўлиб ўтаётган нуфузли “Worldchefs Village” халқаро ошпазлар фестивалида иштирок этмоқда. Ушбу йирик гастрономик тадбир доирасида ташкил этилган стендда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, миллий таомлари ва гастрономик мероси намойиш қилинмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/681800

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram




UT 4 - одамга одамдек қараш

Ҳаётда идеаллар яратиб олмаслик керак. Одатда бу отаси етарлича тарбиясига аҳамият бермаганларда бўлади дейди олимлар. Ота йўқлигидан кимнидир идеал қиволиб унга суянмоқчи бўлади. Идеаллар панд беради деган тушунча боракан. Чунки улар ҳам оддий одамлар, ҳаёти, рўзғори, бола-чақаси бор. Жойи келганда ўзини манфаатини устун қилиб кетса, ер тепиб йиғлай бошлайди одам. Бошқа одам бошқа организм. Аслида сен унга ўлигингни осилтирволяпсан.


UT 3 - хоҳламаган нарсангни қилиш оғирроқ зарар

Кимдир сендан қарз сўради, бергинг келмаяпти. Лекин хафа бўлмасин деяпсан ва беряпсан. У қайтармаяпти. Кўнглидан ўтолмай индамай юрдинг. Охири эҳтиётлик билан сўрай бошладинг. 1 сўрадинг, 2,3,4 ва охири қаттиқ гапирдинг. У барибир хафа бўлди. Бошида бермаганингда хафа бўладиган даражадан ҳам қаттиқроқ хафа бўлди якунда.


UT 2 - йўқ дейиш

Кимнидир кўнглидан ўтолме йўқ дея олмайсан пайтида иш бўйича. Кўнгилчанлик қиласан. У одам сени кейин худди шунақа ҳолатда қош-кўзингга қараб ўтирмайди. Прагматиклик қилади. Сени ҳаракатинг хато, уники тўғри бўлиб чиқади.

Показано 20 последних публикаций.