17/01/2025 #Жараён: Бугун туман Ахборот-кутубхона марказида туман ҳокимлиги ва Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси билан ҳамкорликда маърифий тадбир ташкил этилди.
Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев "Давлат хизматчиси кутубхонада бир кун" лойиҳаси доирасидаги китоб ярмаркасидан 500 минг сўмлик китоблар харид қилди. Сектор раҳбарлари, тумандаги ташкилот масъуллари ҳам ўзларини қизиқтирган китобларни шахсий кутубхоналари учун сотиб олишди.
- Давлат хизматчилари ўртасида касбий малака ва кўникмаларни доимий равишда ривожлантириб боришда, китобхонликни ривожлантиришда ва мутолаа маданиятини оширишда бундай тадбирларни ўрни беқиёс - деди туман раҳбари ўз нутқида.
Лойиҳа доирасида дастлаб давлат хизматчилари кутубхонага аъзо бўлдилар.
Туман прокурори Акмалжон Мухторов ҳам мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди. Ижодкор Соҳибжон Ҳотамов “Сени яхши кўраман” деб номланган муаллифлик китоби ҳақида тўлқинланиб гапиргани иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати