Пандемия пайтидаги “энг хавфли предмет” нима?
Коронавирус пандемияси вақтидаги энг хавфли предмет нотўғри фойдаланилаётган оддий ниқобдир. Бу ҳақда Спутник канали ёзибди.
“Бизда мен уларни ниқобни самарасиз тақувчилар деб атайдиган кишилар жуда кўп. Улар битта боғичдан 10-15 кунлаб фойдаланишади, баъзан ундан ҳам кўпроқ. Бундай кишилар ўзларига ноқулай бўлган пайтда ҳатто шунчаки кафтлари билан олиб чўнтакларига солиб қўйишади”, - деди терапевт Лариса Алексеева.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, кейин улар ўша қўллари билан юзларини ушлашади. Сўнгра яна ўша ниқобни тақиб уйга келишади ва у ерда вирус иссиқ ва нам жойда фаоллашади.
Алексеева бунинг жуда хавфли эканига алоҳида урғу берди.
Шифокор ниқобдан фойдаланиш қоидаларини эслатиб ўтди: битта ниқобни икки соатдан ортиқ тақмаслик, юзга тегинмаган ҳолда ечиб олиш ва зич ёпилган пакетда ташлаб юбориш керак.
Мутахассиснинг фикрига кўра, бошқа эҳтиёткорлик чоралари ҳақида ҳам унутмаслик лозим: ўрамдаги маҳсулотларни ювиш, курьер келтирган пакетларга антисептик билан ишлов бериш ҳамда кийим-кечак ва пойабзал ҳақида ҳам унутмаслик лозим – уларда ҳам уйга вирус “олиб келиш” мумкин.
@platformauzb