Азизбек Абдувалиев


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Daryo.uz мухбири Азизбек Абдувалиевнинг Телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Вилоятлар марказида айрим лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади

2025 йил 1 майдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида қуйидаги йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади:

➖ асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;

➖ тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;

➖ самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмир ёқиш;

қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;

➖ хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари.


Таниқли актёр Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди

Ҳусан Мусабоев "Телевизион миниатюралар театри"даги комедик роллари билан томошабинлар кўнглидан жой олганди.

Ҳусан Қосимович Мусабоев 1954 йилнинг 10 июн куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1976 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини "Кино ва театр актёри" бўлимини тугатган.

Иш фаолиятини 1971 йил Ўзбекистон телерадиокомпаниясида режиссёр ёрдамчилигидан бошлаган.

Ҳусан Мусабоев "Бозор кўрмаган йигит" видеоспектакли, "Ажойиб хаёлпараст", "Алдамадим, ҳазиллашдим", "Сумалак кастинг ёхуд учмаган варрак", "Зуҳрахоннинг синфи", "Кунлардан бир кун", Эр бермоқ - жон бермоқ", "Ўғригина келин", "Мен - бу мен", "Чол ва набира", "Анора", "Абдуллажон", "Қитмир кампир", "Войдод - 2", "Тош табиб", “Ҳаёт мамот”, "Ана холос", "Дадам билмасин", "Қора танли божалар", "Бебаҳогинам", "Бегона баҳор", "Келгинди келин", “Супер хизматкор”, "Жиблажибон" сингари сериал ва фильмларда турли ролларни ижро этганди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ПА ва бошқа бавлат ташкилотларида кутилаётган қисқартиришлар бўйича изоҳ берди.

Асадовга кўра, бундай қисқартиришлар орқали барча давлат идоралардаги штат бирликларини мақбуллаштириб бориш доимий жараёндир. Ва бундан асосий мақсад бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Шунингдек, давлат раҳбарининг матбуот котиби берган тушунтиришга кўра, бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Албатта, бюджет маблағларининг оқилона сарф этилишига интилиш ижобий ҳаракат ва бундан мамлакатнинг ҳар бир фуқароси манфаатдор. Бироқ бир ўй бор — ушбу изоҳдан келиб чиқилса, давлат идораларида янги иш ўринларини ташкил қилишда бир-бирини такрорловчи функцияларнинг бўлмаслиги, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самаралироқ бўлиши ҳамда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш масалалари олдиндан кўрилмаганми? Бу мураккаб таҳлилларни ўз ичига олувчи ҳамда инсон омили билан боғлиқ масала эканлиги тайин. Шундай экан, барча ОАВ, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари расмий ҳамда ишончли манбалар орқали олинган маълумотларга таянишлари афзалроқ.


🗺 Дунё аҳолисининг учдан икки қисми 70 ёшдан ошган эркаклар томонидан бошқарилади — BILD

АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Эрон каби давлатларда жами 5,4 миллиард киши, яъни ер юзидаги 67,5% аҳоли кекса эркаклар бошқаруви остида.

Энг кекса раҳбар – Камерун президенти, у 91 ёшда ва 42 йилдан бери ҳокимиятда. Камерунда эса ўртача ёш атиги 18 га яқин.

Дунёда атиги 380 миллион киши, яъни 5% аҳоли аёллар бошқараётган давлатларда яшайди. Бундай давлатлар 28 та бўлиб, энг йириклари Мексика ва Италия.

@Geosiyosatuz


Швейцария Гулнора Каримова тегишли 182 млн долларни Ўзбекистонга қайтарадиган бўлди

Ўзбекистон Ҳукумати ва Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида “Мусодара қилинган активларни тақсимлаш тўғрисидаги битим” имзоланди.

Битим доирасида тахминан 182 млн доллар миқдоридаги маблағлар Ўзбекистонга қайтарилиши белгиланган. Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси айрим фуқаролари томонидан ноқонуний орттирилган бўлиб, 2012 йилда Швейцария Бош прокуратураси томонидан Г.Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноят иш юритуви доирасида тўлақонли мусодара қилинган эди.

Маблағлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Uzbekistan Vision 2030 Foundi” Кўп шериклик траст Жамғармаси орқали қайтарилади.

Мазкур ишлар доирасида 2022 йил августда имзоланган биринчи битим тахминан 131 млн доллар миқдоридаги маблағларни Ўзбекистонга қайтарилишини назарда тутади. Янги битим имзоланиши билан Ўзбекистон аҳолисининг манфаатлари йўлида қайтарилган маблағларнинг жами миқдори 313 млн долларга етади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Видео: ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йил 3-4 февраль кунлари мамлакат миқёсида “Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг дастлабки босқичи олиб борилди.


«Протокол амалиётида илгари кузатилмаган воқеа бўлди»

Ўзбекистон раҳбарининг Малайзияга ташрифи якунланди. Ташриф аввалида Шавкат Мирзиёевни мамлакат парламенти спикери кутиб олгани чиқди, бош вазир эса бутун кун давомида унга ҳамроҳлик қилди.

«Президентимизни кутиб олишга Малайзия парламенти спикери чиққани, малайзиялик ҳамкасбларимизнинг айтишича, ушбу мамлакат протокол амалиётида илгари кузатилмаган воқеа бўлди.

Бундан ташқари, Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим президентимиз Шавкат Мирзиёевга бутун кун давомида, барча расмий тадбир ва учрашувларда ҳамроҳлик қилди. Ҳаттоки мулоқотни давом эттириш учун Ўзбекистон президентига ажратилган қароргоҳга шахсан ташриф буюрди. Кейин улар биргаликда, бир машинада Petronas бош қароргоҳига йўл олишди, у ерда компания раҳбарияти билан учрашув ўтказишди», — деб ёзади Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.


Электромобиллар учун утилизация йиғимлари кескин оширилди

Ҳукумат қарори билан электромобиллар импортидаги утилизация йиғими ставкалари оширилди, жумладан:

➖Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун - БҲМнинг 120 баравари (45 млн сўм)
Аввал - БҲМнинг 30 баравари (11,25 млн сўм) эди;

➖Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган электромобиллар учун - БҲМнинг 210 баравари (78,75 млн сўм)
Аввал - БҲМнинг 90 баравари (33,75 млн сўм) эди.

Оширилган утилизация йиғими ставкалари 2025 йил 1 майдан кучга киради.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Тошкент – Андижон” ва “Тошкент – Самарқанд” пулли йўлларининг қурилиши 2025 йилда бошланади

Бу ҳақда Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилди.

Янги пулли йўл қурилгандан сўнг пойтахтдан Андижонга бориш вақти икки соатга қисқаради.


Энди ўзбекистонликлар хорижий интернет-дўконлардан маҳсулот харид қилишда божхона тўловларини тўлашлари керак бўларкан.

Wildberries, Temu, Ozon, AliExpress, Globbing, Amazon ва бошқалардан буюртмалар учун ҳар бир кг учун 7500 сўм (БРВнинг 2%) тўлаш керак бўлади.

Илгари 1000 доллардан кам бўлган буюртмалар учун божхона расмийлаштируви талаб этилмаган.


“Ҳизбуллоҳ” раҳбари ўлимидан 5 ой ўтгач дафн этиладиган бўлди

Исроил ҳужуми туфайли 2024 йил сентябрда ҳалок бўлган “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Ҳасан Насруллоҳ 23 февралда дафн этилади.

Бу ҳақда “Ҳизбуллоҳ”нинг амалдаги етакчиси Наим Қосим маълум қилди.

Насруллоҳ гуруҳни 30 йилдан ортиқ бошқарган ва 27 сентябрда Байрутда Исроилнинг бир қатор ҳужумлари пайтида ўлдирилган. Мураккаб вазият туфайли ўшанда дафн маросими вақтинчалик ўтказилган.

Эндиликда “Ҳизбуллоҳ” оммавий “тантанали дафн маросими” ўтказилишини эълон қилди.


“Ғишткўприк” чегара божхона пости 5 февралдан эътиборан 4 ойга ёпилади

Чеклов мазкур постдаги улкан қурилиш ва реконструкция ишларини мантиқий ниҳоясига етказиш мақсадида амалга оширилмоқда.

“Ғишткўприк” чегара пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати 2025 йилнинг 5 февраль кунидан “Навоий” чегара божхона постига йўналтирилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан (9,37 млн сўм) 40 бараварига оширилмоқда (15 млн сўм).

Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Интеллектуал "қароқчи"лардан товон пули ундирган машҳурлар (ТОП-8)

Йўлчи Рўзиев – 185 миллион сўм
Азалбегим — 152 млн сўм
Усмон Азим — 90 млн сўм
Нигина Нарбаева – 70 млн сўм
Шамсиддин Садоий — 60 млн сўм
Шоҳжаҳон Жўраев — 20 млн сўм
Жава (Жавоҳир Абдухолиқов) — 20 млн сўм
Жалолиддин Аҳмадилиев — 10 млн сўм.

Рейтинг товон пули миқдорига кўра тузилган.

Рўйхатдан Адлия вазирлиги ҳамда мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар томонидан сўнгги йилларда муаллифлик ҳуқуқи ҳимоя қилинган машҳур ижодкорлар ўрин олган.

Қонунчиликка кўра, муаллифлик ҳуқуқини бузганлик уччун 375 минг сўмдан 7,5 миллион сўмгача жарима ҳамда 7,5 миллион сўмдан 375 млн сўмгача товон пули ундириш мумкин.

Шаҳноза Соатова


“Cherry машинаси бор, аммо ўзи муҳтожлар сафида” – Ўзбекистонда нафақа олиб келаётган 20 мингдан ортиқ оила реестрдан чиқарилди

Бош прокуратура 2024 йилда ўтказган назорат тадбирлари давомида ижтимоий ёрдам маблағларини олиб келаётган 20 минг 129 та оила реестрдан чиқарилган, бюджетдан 32 млрд сўм маблағ тўланишининг олди олинди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, Бувайда туманида яшовчи фуқаро хонадонида 38 бош қорамоли, Ёзёвон туманида яшовчи фуқаро савдо дўкони, Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаро оиласи фойдаланувида Cherry русумли автомашинаси мавжуд бўлса-да, нафақа олиб келаётгани аниқланган. Улар реестрдан чиқарилди.

Ўрганишларда ижтимоий аҳволи оғир бўлган ҳолда реестрга киритилмаган 5 минг 274 та оила реестрга киритилиб, давлат ижтимоий ҳимоясига олиниши таъминланди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йил 27-31 январь кунлари мамлакат миқёсида ўтказилган «Антитеррор-тозалаш» тадбирлари.


ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йил 27-31 январь кунлари мамлакат миқёсида “Антитеррор-тозалаш” кенг кўламли тадбирлари олиб борилди.

Криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва унга салбий таъсир кўрсатувчи шахс ва жиноий гуруҳларни аниқлаш мақсадида 946 та махсус тадбир ўтказилди.

Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишга мойил, республикадаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи 418 нафар шахс аниқланиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Жиноят ишлари доирасида 169 нафар шахс қамоққа олиниб, 42 та жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. 399 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 270 нафари маъмурий қамоққа олинди. 109 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.

536 нафар шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 402 нафари расмий огоҳлантирилди.

Тадбирлар давомида ноқонуний муомаладан 80 та қурол ўқ-дорилари билан, 30 кг 337 гр гиёҳвандлик воситалари, 4 минг 521 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 186 дона тиғ, 22 дона бита ва 17 дона кастетлар олинди.

Xavfsizlik


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АҚШда бортида 60 киши бўлган самолет ҳарбий вертолет билан тўқнашди

American Airlines авиакомпаниясига тегишли Bombardier CRJ700 самолёти Вашингтондаги Рейган номидаги аэропорт яқинида Sikorsky H-60 Black Hawk ҳарбий вертолёти билан тўқнашиб, Потомак дарёсига қулади.

Ҳозирда аэропортда учиш ва қўнишлар тақиқланган. Қутқарув хизматлари самолёт қулаган Потомак дарёсида қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.


АҚШда 975 нафар ўзбекистонлик депортация хавфи остида турибди

Улар Иммиграция ва божхона назорати (ICE) агентлиги тизимида депортация тўғрисидаги якуний қарорни олган, аммо ҳозирда ҳибсда бўлмаган 14 миллион норезидент рўйхатига киритилган.

Fox News’нинг хабар беришича, рўйхатда энг кўп фуқаролари бўлган давлатлар қаторига Гондурас (261 651), Гватемала (253 413), Мексика (252 044) ва Сальвадор (203 822) киради.

Хитой, Гаити, Венесуэла каби мамлакатлардан ҳам ўн минглаб одамлар депортация хавфи остида.

АҚШ ҳукумати ноқонуний муҳожирларни қайтариш жараёнида қийинчиликларга дуч келмоқда. Хусусан, айрим давлатлар ўз фуқароларини қабул қилишдан бош тортаётган бўлса (Хитой, Россия, Эрон ва Куба каби 15 давлат), баъзи шахслар ҳуқуқий ҳимоя ёки бошпана сўраш жараёнидан ўтмоқда.


Наманганда автотюнинг бўйича халқаро кўргазма ташкил этилади

Наманганда ўтказилаётган нуфузли тадбирлар сони яна биттага кўпаймоқда: шу йил февраль ойида вилоятда халқаро автотюнинг кўргазмаси ташкил этилади.

Мазкур тадбир автомобил тюнинги саноатини ривожлантириш, хорижий ва маҳаллий сармоядорларни жалб қилиш, шунингдек, автомобил ихлосмандлари учун янги имкониятлар яратиш мақсадида ташкил қилинмоқда.

Халқаро кўргазмада Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва чет мамлакатлардан автотюнинг ва автомобилсозлик мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда.

Кўргазмада энг сўнгги технологиялар асосида жиҳозланган автомобиллар, эксклюзив модификациялар ҳамда замонавий автодеталлар намойиш этилади.

Показано 20 последних публикаций.