AZAN_UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


БИЗ БИЛАН ҚОЛИНГ !

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Муҳаммад (с.а.в) ҳужжатли филм 18-қисм

@AZAN_UZ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Муҳаммад (с.а.в) ҳужжатли филм

@AZAN_UZ


• Соддалик қилиб ҳаммага муаммоларингизни айтаверманг!

•Сирингизни очаверманг!

- Аҳволларинг яхшими?-, деган савол кўпинча сизнинг аҳволингизни билиш учун берилмайди, балки шунчаки сухбатни бошлаш учунгина қўлланилади холос...

Мусулмон содда бўлиши мумкин, лекин ахмоқ бўлмаслиги керак.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

T.me/AZAN_UZ


🌸 Жуда гўзал АЗОН
👤Меҳди Ярраҳи
⏰ 3:29
ДЎСТЛАРГА ҲАМ ЎЛАШИНГ.

•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••
@AZAN_UZ|| УЛАШИНГ
✿°•┈┈┈••ৡ🕌ৡ•┈┈┈•°✿


Тонг отди азизлар, кўзингиз очинг,
Дунёга эзгулик уруғин сочинг,
Ғафлат босиб қолманг, шайтондан қочинг,
Янги тонг муборак азизлар!

Бандамиз, гуноҳлар бўйнимизда мўл,
Бомдоднинг вақтида савоб оқар кўл,
Рухингиз бир покланг, дилда унсин гул,
Янги тонг муборак азизлар!

Қуруқ колманг дустлар ажру- савобдан.
Тонг саҳар соф ҳаво, оби- наввотдан.
Тилингизни тийинг қарғиш, туҳматдан.
Янги тонг муборак азизлар!

Кўзингизга дунё кўринар гузал,
Тонгги тиловатдан битилар ғазал.
Ичган сувингиз хам туюлар асал.
Янги тонг муборак азизлар!

Етти осмон узра фаришта келиб,
Хизматда бўларкан гуноҳни териб,
Шайтонга тош отинг унга қўшилиб.
Янги тонг муборак азизлар!

Дўсларим тангримга иймон келтиринг.
Ажру- савоб йигинг, хирмон келтиринг,
Қалбингизни покланг, нурга тўлдиринг.
Янги тонг муборак азизлар!

@AZAN_UZ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
.... - Тирикмисиз.?... Ҳаётни қадрига етинг.!..

.... - Чарчадингизми.?... Аллоҳ яратган табиат қўйнига чиқинг,  дам олинг, тафаккур қилинг!..

.... - Йиқилдингизми.?... Аллоҳдан сабр ва куч сўраб, туринг ўрнингиздан!...

.... - Сиздан сўрасалар, сиз беринг.... ўйланманг.!..

.... - Сизни қадрламасалар.... хафа бўлманг, қадр ҳам сўраманг.!

.... - Эшикни ёпиб ҳайдадиларми.?... У жойга асло қайтиб борманг...

.... - Сизга ўргатсалар, ўрганинг сабоқ олинг.!..

.... - Ҳаёт синовлари сизни синдирмоққа чоғланса,  асло таслим бўлманг.!...

.... - Сизни сотсалар, кечирим билан жазоланг (қалбингизга қайтиб киргизманг, киргизиш ихтиёрингиз)

.... - Сизга қалб эшигини очсалар, у қалбга киришдан аввал ифлосланган пойабзалингизни ечиб киринг..

.... - Қачондир қалблардан қувилсангиз хафа бўлмай кетинг, сабрли ва кучли бўлинг.!..

       ТИРИКМИСИЗ.?.. - Аллоҳ сиз билан.!... Сатрлар муаллифи:
✍️ Фатима Аҳмедова.

@AZAN_UZ




2025-йил
🗓  27- Январ
❄️  ДУШАНБА 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙  ТОНГ - 06:17 🕰

🌅  ҚУЁШ - 07:39 🕰

🏞  ПЕШИН - 12:40 🕰

🌇  АСР - 15:52  🕰

🌆  ШОМ - 17:35 🕰

🌃  ХУФТОН - 18:52 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@AZAN_UZZ


Фақат шу калималарни кўпроқ зикр қилинг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кундузидан то кеч киргунича шайтондан омонлик бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетади", дедилар. Ва яна у зот: "Ким: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи", деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади", - дедилар.
Муттафақун алайҳ.


"Риёзус солиҳийн" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

T.me/AZAN_UZ


Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокатух!!!



Бошланган янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса ҳаммасига етинг.

🤲 Сизни Аллоҳим икки дунё саодатига ноил қилсин!

🤲 Аллоҳим, биз учун раҳматинг эшикларини оч!
🤲 Аллоҳим, биз учун фазлинг эшикларини оч!
🤲 Аллоҳим, биз учун ризқинг эшикларини оч!
🤲 Аллоҳим, биз учун енгиллик эшикларини оч!
🤲 Аллоҳим, биз учун караминг эшикларини оч!
🤲 Аллоҳим, биз учун тавфиқинг эшикларини оч!
🤲 Аллоҳим, биз учун афвинг, розилигинг ва жаннат эшикларини оч!

🤲 АМИН!

ХАЙРЛИ КУН!

@AZAN_UZ


📝 Тилак!

Тилайман эй дўстим,хар қандай дамда,
Номарду - нокасга ишинг тушмасин.
Ғанимлар олдида қолсанг аламда,
Кўзингдан бир томчи ёшинг тушмасин.

Мехридан сийласин меҳрибон Худо,
Отаю - онангдан этмасин жудо,
Чин дилдан ризқ сўраб айласанг нидо,
Оғзингдан еб турган ошинг тушмасин.

Бошингни эгмасин алам, ташвиш, ғам,
Пок қалбинг кўрмасин заррача ситам,
Хар қандай холатда қўлласин Эгам,
Ёзинг келмай туриб қишинг тушмасин.

Яшамоқ бахтига бўлдик муяссар,
Гохида йўқотдик, гохо тутдик зар,
Ажал қачон келар,бизлар бехабар,
Юзга кир, юзда хам тишинг тушмасин.

Мол давлат ўткинчи,келиб кетади,
Омадинг кулса дўст тўлиб кетади,
Йиқилсанг устингдан тепиб ўтади,
Яшашдан хеч қачон шаштинг тушмасин.

💝🌺❤️🌷

@AZAN_UZ


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун Якшанба
26 Январь , 2025
26 Ражаб , 1446

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

@AZAN_UZ




Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ассалому алайкум, азиз муслималаларим! 🌙

Яқинлашиб келаётган Меърож кечаси ҳақида сизларга маълумот беришни истадик. Бу муборак кеча 2025 йилнинг 26 январьдан 27 январьга ўтар кечасига тўғри келябди.
(Валлоху аълам)

Меърож кечаси — Ислом тарихида улуғ воқеа бўлиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Қуддусга бўлган Исро сафарлари ва у ердан осмонларга кўтарилишлари, яъни Меърож ҳодисаси содир бўлган кечадир. Бу кечада беш вақт намоз умматга фарз қилинган.

Бу муборак кечада ибодатларимизни мустаҳкамлаб, дуоларимизни кўпайтиришимиз, истиғфор айтиб, Аллоҳ таолога яқинлашишга ҳаракат қилишимиз лозим. Намозларимизга аҳамият бериб, Қуръон тиловати ва зикрлар билан бу кечани ўтказиш савобли амаллардан ҳисобланади.

Меърож кечасида ўқиладиган дуолар ва тавсия этиладиган амаллар:

Меърож кечаси дуолар қабул бўладиган, ибодат ва зикрлар учун энг файзли кечалардан биридир. Бу кечани ибодат ва истиғфор билан ўтказиш катта савобга эга. Қуйидаги дуолар ва амаллар тавсия этилади:


1. Намоз ўқиш:

Меърож кечасида махсус ибодат сифатида нафл намоз ўқиш тавсия этилади:
Ҳар икки ракатда "Фотиҳа"дан кейин "Ихлос" сурасини уч марта ўқиш ҳам савоблидир.


2. Истиғфор:

Меърож кечасида истиғфор қилиш билан гуноҳларимиздан покланишга ҳаракат қилайлик:

Дуо:
"Астагфируллоҳаллазий ла илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қайюм ва атубу илайҳ."
(Таржимаси: Мен гуноҳларим учун ҳаёт ва барқарор Зот — Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан.)


3. "Юнони кабир" дуоси:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони барча ташвишлардан халос бўлиш учун ўргатганлар:
Дуо:
"Ла илаҳа илла Анта субҳанак, инний кунту миназ-золимин."
(Таржимаси: Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ. Сен мукаммалдирсан, мен эса золимлардан бўлдим.)


4. Барча уммат учун дуо:

Бу кечада ўзингиз, оила-аъзоларингиз ва бутун умматнинг хайрлилиги учун Аллоҳдан дуо қилинг. Қуйидагича сўраш мумкин:
Дуо:
"Раббана атина фид-дунья ҳасана, ва фил-ахироти ҳасана, ва қина азабан-нар."
(Таржимаси: Эй Парвардигоримиз! Бизга дунёда ва охиратда яхшиликларни бергин ва бизни дўзах оловидан асрагин!)


5. Салом ва дурудлар айтиш:

Меърож кечасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ саловат айтиш савобдир:
Саловат:
"Аллоҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа оли Муҳаммад, кама соллайта алаа Иброҳима ва алаа оли Иброҳим. Иннака Ҳамидум Мажид."


Муборак амаллар:

1. Қуръон тиловат қилиш, айниқса, "Ясин", "Ихлос" ва "Мулк" сураларини ўқиш.


2. Фақир ва муҳтожларга садақа бериш.


3. Олдинги гуноҳларимизга тавба қилиш.


4. Ота-онангизга ва яқинларингизга дуо қилиш.



Аллоҳ барчамизнинг дуоларимизни қабул қилсин ва гуноҳларимизни мағфират этсин. Амийн!


T.me/AZAN_UZZ


ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Украинанинг Ужгород университети терапия факультети доценти Михаил Лозарик ажойиб янгиликни кашф этди.
Доцентнинг таъкидлашича, НАМОЗ инсонни турли "ВИРУСЛАРДАН" ҳимоя қилар экан!
Буни исботлаш учун у оддий иш куни 15 нафар беморнинг томири ва бармоғидан икки маҳал улар НАМОЗ адо этишларидан олдин ва кейин таҳлил учун ҚОН олди.
Намоздан кейин касалларнинг қон таҳлил натижалари олдингисидан олти баробар яхшилангани аён бўлди.
Ушбу таҳлил натижалари эса докторнинг ИСЛОМ динини қабул қилишига омил бўлди!
Олим бундай дейди: "Энди билдим, ибодат афюн эмас, балки ОДАМ ЖИСМИНИНГ ҲИМОЯЧИСИдир".

T.me/AZAN_UZ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Муҳаммад (с.а.в) ҳужжатли филм 16-қисм

@AZAN_UZ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Муҳаммад (с.а.в) ҳужжатли филм 15-қисм

@AZAN_UZ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Агар денгиздаги бир томчи сув сенинг ризқинг бўлса, билки Раззоқ шу томчини сен учун денгиздан чиқариб беради!

© Айман Ёғий

@AZAN_UZ


МЕН  СЕНИНГ  ОНАНГМАН,  ИЛЛОҲИНГ  ЭМАС!

Қория қизим! Ушбу атамани сенга нисбатан айтишим балки сенга эриш туюлар. Чунки сен ҳали Қуръони Каримни ёд олиб, қория бўлиш мартабасига етишганингча йўқ! Аммо, мен сени, онанг сифатида, шу яшаган умрим давомида эшитганим, энг яхши тилаклар ила гўзал номлар билан атайман. Зора, бу тилакларим фаришталар амийнига тушиб, бир кун сен ҳам Жаннатларда мен ва падарингга тож кийдирувчи қория қизлар қаторида бўлсанг!

Бу сафар сенга айтмоқчи бўлган ўгитларим бу эмас аслида. Хозирги кунда инсонларни ўзига жалб қилиб ибрат ёки иллат тарқатаётган бу замонавий воситаларда Она номи жуда улуғворлик ила васф қилинади.
Албатта, мен ҳам бир она сифатида айта оламанки, фарзандни тўққиз ой юраги тагида асраб, ёруғ дунёга келтириб, кейин унинг учун жавобгарликни бўйнига олиб яшаш осон иш эмас. Аммо, мен буларни сенга қисқа калималар ила ифодалаб, бунинг юкини сенинг бўйнингдан соқит қилмоқчиман. Мен шу кунгача сенинг учун қилган барча яхшиликларим аслида ўзимнинг Аллоҳнинг олдидаги фарзимдир!  Мен тунлари ухламай, йиғлаганингда бирга йиғлаб, кулганингда кулиб, туну-кун атрофингда парвона бўлишим ила қайсидур аскарнинг жиҳоди билан тенг савобни олиб бўлдим. Энди буларни сенга миннат қилиб, ушбу савобдан ўзимни-ўзим маҳрум қилишни истамайман. Сен ҳам менга келажакда «Онам ҳам менга қарагани учун, онам мени тунлари бедор эмизгани учун» қабилида кўнглинг тусамаса ҳам, виждонинг олдидаги жавобгарлигинг учунгина мени қарамоғинга олишингни хоҳламайман! Шунчаки, сен мендан ёки менинг олдимдаги қарзинг учун эмас, Аллоҳдан ҳаё қилганинг ва Аллоҳ розилиги учунгина қилишингни хоҳлайман. Сабаби, сен мендан ёки ўзинг каби бандалардан қўрқишингни ва шунинг учунгина итоат қилишингни хоҳламас эдим. Сен ёлғиз Аллоҳдан қўрқ! Биз сенга нисабатан қилган ҳар бир ишимиз аввало Аллоҳнинг розилиги ҳамда сенга бўлган меҳримиз юзасидандур! Сен ҳам келажакда бизга Аллоҳнинг розилиги юзасидан силаи-раҳм қилишингни сўрайман. Юқорида айтганимдек, Онанинг дуоларига қўл очиб турган фаришталардан сўрайманки, доим қилган амалларинг Аллоҳнинг ризолиги умидида бўлсин! Бизга Аллоҳдан ҳаё қилувчи фарзанд керак! Биз эса сенинг ҳаётингда келиб-кетгувчи, дунёга келишинга сабабчи қилинган бир воситамиз, холос!


T.me/AZAN_UZ


🌸 Жуда гўзал АЗОН
👤Меҳди Ярраҳи
⏰ 3:29
ДЎСТЛАРГА ҲАМ ЎЛАШИНГ.

•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••
@AZAN_UZ|| УЛАШИНГ
✿°•┈┈┈••ৡ🕌ৡ•┈┈┈•°✿

Показано 20 последних публикаций.