Конституция қабул қилинган кун муносабати билан байрам пули барчага берилиши керакми?
Меҳнат кодексининг
246-моддасига асосан Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари, шу жумладан тариф ставкалари, маошлар, компенсация хусусиятига эга қўшимча тўловлар ва устамалар, шу жумладан нормал шароитлардан четга чиқувчи шароитлардаги иш учун шундай
қўшимча тўловлар ҳамда устамалар миқдорлари, рағбатлантирувчи хусусиятга эга қўшимча тўловлар ва устамалар тизимлари ҳамда мукофотлаш тизимлари жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган
ички ҳужжатларда, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ меҳнат шартномасида белгиланади.
Яъни байрам пули масалалари ҳар бир корхонанинг ўз ички жамоа шартномасида ёки бошқа локал ҳужжатида назарда тутилади. Мазкур ҳужжатларда агар байрам кунлари ходимлар рағбатлантирилиши лозимлиги белгиланган бўлса, ходимларга байрам пули берилиши керак.
Байрам пули агар берилса, миқдори қанча бўлади? Одатда унинг миқдори жамоа шартномасида Базавий ҳисоблаш миқдорига ёки ходимларнинг лавозим маошига боғлаб қўйилади.
Масалан жамоа шартномасида ходимлар Конституция қабул қилинган кун муносабати билан
БҲМСнинг 2 баробари миқдорида рағбатлантирилади дейилган бўлса, ходимлар 750 минг сўмдан рағбатлантирилиши керак.Бепул маслаҳат олиш👇👇👇
@Yurist_Musayevbot
👍 Яқинларингизга юбориб ҳабардор қилиб қўйинг 👉 @ayol_huquqlari