Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati Нравится 2
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Мурожаатлар учун: @axborotxizmatibotbot
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Политика
Добавлен в индекс
06.02.2018 13:45
Мингбулоқда аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари автодўконларда етказиб берилмоқда

Мингбулоқда карантин вақтида аҳолига зарур шарт-шароит яратиш, уларга сифатли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мақсадида туман ҳокимлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси томонидан кўчма автодўконлар ташкил этилмоқда.

Ушбу автодўконлар аҳолига керакли озиқ-овқат маҳсулотларини ўз вақтида етказиб бермоқда.

— Бугун эрта тонгдан туманнинг Қорашаҳар, Алами, Мадиёровул, Найман, Қолгандарё маҳалларига жами 3 тонна ун, 3 тонна картошка, 2 тонна пиёз, бир тонна сабзи, ёғ маҳсулотлари арзон нархда юборилди. Шунингдек, 200 дан ортиқ тиббий ниқоблар ва антисептик геллар аҳолига бепул тарқатилди, — дейди департаментининг туман бўлими бошлиғи Нодир Усмонов.

Бундай автодўконлар ҳар куни туманнинг чекка ҳудудларига чиқиши режалаштирилган.

Мингбулоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.