Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati Нравится 2
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Политика
Добавлен в индекс
06.02.2018 13:45
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик ҳам кучайтирилди

❗️ Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик ҳамда давлат санитария назорати органларининг:

• тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш;

• карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ҳамда ушбу жойни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик;

• касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, фуқароларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 460 минг сўмдан 6 млн 690 минг сўмгача), мансабдор шахсларга БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача (6 млн 690 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

(Ҳозирга қадар жарима миқдори тегишлича БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача) ҳамда 10 бараваридан 15 бараваригача (2 млн 230 минг сўмдан 3 млн 345 минг сўмгача) бўлган)

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Юқумли касаллик ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди “Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун (ЎРҚ–613, 26.03.2020 й.) Президент томонидан имзоланди. Қонунга мувофиқ, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида аҳоли орасида асоссиз ваҳима тарқалишининг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мутасадди идораларнинг нормал фаолият юритиши учун шароит яратиш мақсадида Жиноят кодекси 244-5-модда билан тўлдирилди. ✅ Унга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш: • БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима; • 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари; • 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.…