Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati Нравится 2
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Политика
Добавлен в индекс
06.02.2018 13:45
“Наманганликлар” каналида Наманган шаҳрининг “Заркент” маҳалласи бўйича кўтарилган муаммолар юзасидан муносабат

“Наманганликлар” каналида эълон қилинган “Наманган шаҳрида қишлоқлардан баттар қийинчиликларда яшаётган маҳалла” номли видеолавҳада шаҳарнинг “Заркент” маҳалласи кўчалари таъмирталаблиги, қишда бу кўчалардан аҳолининг ўтишда қийинчиликларга дуч келаётганлиги, ёмғирли кунларда сув тошиши оқибатида кўчадаги уйларнинг деворлари нураб бораётгани, табиий газ тармоқдан узиб қўйилганлиги танқид остига олинган.

“Заркент” МФЙ, Жомий кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан кўтарилган муаммолар шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси М.Қирғизбоев, “Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ шаҳар филиали хатлов бўлими мутахассиси А.Рахманов, МФЙ котиби З.Нўъманова ҳамда профилактика инспектори С.Саломов ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида жойига бориб ўрганилди.

Ўрганиш давомида ушбу видеомурожаатда кўрсатиб ўтилган табиий газ ҳамда асфальтлаш масаласидаги муаммолар юзасидан қуйидагилар аниқланди.

Жомий кўчасида 2011-йилдан буён табиий газ мавжуд эмас. Асосий магистрал газ қувурлари тармоғидан узоқда жойлашганлиги ҳамда босим пастлиги боис етиб бормаслиги ушбу кўча аҳолиси суюлтирилган газга ўтказилганлиги аниқланди.

Суюлтирилган газ баллонлари “Ҳудудгаз Наманган” шаҳар филиали томонидан ўз вақтида белгиланган график асосида етказиб берилаётганлиги маълум бўлди. Аҳолини суюлтирилган газ билан доимий таъминлаб бериш бўйича вазият янада ўнглаш чоралари кўрилиши таъкидланди.

Айрим аҳоли хондонларига газ баллон олишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича филиал мутасаддиларига тегишли топшириқ берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

“Ҳудудгаз Наманган” томонидан янги катта ҳажмли суюлтирилган газ тарқатувчи автомобиллар сотиб олинган бўлиб, бу ўз навбатида суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжни яхшилашга олиб келади.

Жомий кўчаси узунлиги 500 метрни ташкил қилиб, ер устки қисмининг айрим жойларида ёмғир ёққанида сув тўпланиб қолиш ҳолатлари ҳақиқатда кузатилиши маълум бўлди. Бунга асосий сабаб ушбу кўчада сув чиқиб оқиб кетувчи ариқ йўли (лоток) йўқлигидир.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур кўчани асфальтлаш 2021-йилги манзилли рўйхатга киритилганлиги, ҳозирча 200 метр майдонга щебень тўкиб, текислаб берилиши билдирилди.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.