Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati Нравится 3
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Мурожаатлар учун: @axborotxizmatibotbot
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Twitter: @NXizmati
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Политика
Добавлен в индекс
06.02.2018 13:45
Наманган шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида юз берган ёнғин бартараф этилди (видео)

Бугун Наманган шаҳри, Ибрат кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин юз берди.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор бошқарув маркази бошлиғи, подполковник Абдуғаффор Ҳайдаровга кўра, ёнғин ҳақида марказга соат 17:45 да хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб келганда ёнғин 5 қаватли уйнинг том қисмида бошлангани аниқланган. Офатни қисқа муддатда бартараф этиш учун 6 та ўт ўчириш экипажи сафарбар этилган.

Ҳодиса туфайли 145 квадрат метр майдон зарар кўрди, 400 квадрат метрдан ошиқ майдон сақлаб қолинди. Жабрланганлар йўқ.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва кўрилган зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳозирда тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
@axborotxizmati