Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@axborotxizmati Нравится 3
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Мурожаатлар учун: @axborotxizmatibotbot
Telegram: telegram.me/axborotxizmati
Web-sayt: www.namangancity.uz
Instagram: instagram.com/namanganshahar1
Twitter: @NXizmati
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Политика
Добавлен в индекс
06.02.2018 13:45
Наманган шаҳридан уч нафар тадбиркор сенатор бўлди

Тўрақўрғон шаҳридаги Маданият марказида халқ депутатлари Наманган вилояти, шаҳар ва туман кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Олий Мажлис Сенатига аъзоларни сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Депутатлар Сенат аъзолигига номзодлар учун ёпиқ яширин овоз берди. Саноқ комиссияси хулосасига кўра, қўшма мажлисда ҳозир бўлган депутатларнинг 50 фоиздан кўп овозини олган 6 нафар номзод вилоятдан Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.

Хайрулло Бозоров — Наманган вилояти ҳокими;

Икромхон Нажмиддинов — “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси;

Маҳмуджон Парпиев —“Наманган ҳақиқати” вилоят газетаси бош муҳаррири;

Носирбек Абдуллахонов — Наманган шаҳридаги “Anamed” диагностика маркази раҳбари;

Анна Добрих — Наманган шаҳридаги “Ифтихор кийим саноат” масъулияти чекланган жамияти раҳбари;

Бахтиёр Умаров — Наманган шаҳридаги “Истиқлол текстиль дизайн” масъулияти чекланган жамияти директори.