Axborotuz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси.
Алоқа: @

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


2025 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи 45 млрд доллардан ошади

Кейинги йилнинг якунида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 45,1 миллиард долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,7 фоизни ташкил қилиши прогноз қилиняпти.

👉🇺🇿@axborotuz


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари раҳбарлари сайланди:

🔹 Равшан Мамутов Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Шарофиддин Назаров Буджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;
🔹 Гулрух Агзамова Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Илҳом Абдуллаев Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Жаҳонгир Ширинов Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Бобур Бекмуродов Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Нодир Жумаев Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Улуғбек Шерматов Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;
🔹 Хайрулло Ғаффоров Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси.

👉🇺🇿@axborotuz


Нурдинжон Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери лавозимига сайланди.


Янгиланган Конституцияга кўра, Давлат бюджети ижроси устидан назоратни амалга ошириш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига киради. Бу муҳим ваколат депутатларимиз зиммасига катта масъулият ҳам юклайди.

Биринчи галда палатанинг Давлат бюджети ижросини назорат қилиш механизмларини янада кучайтиришнинг вақти-соати келгани таъкидланди.

Жумладан, Ҳукуматнинг давлат бюджетига доир барча ҳисоботларини палатага фақат Бюджет кодексида белгиланган аудит хулосаси билан биргаликда киритиш амалиётига ўтиш керак.

Бундан ташқари, давлат бюджети ижросини назорат қилишда парламент қўмиталари ролини ошириш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ҳозирги вақтда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг харажатлари устидан парламент назорати деярли сезилмаётгани, янги сайланган депутатлар ушбу масалага алоҳида ёндашишлари зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


Президент партиялар сайлов кампанияси давомида илгари сурган ва халқимиз қўллаб-қувватлаган ҳар бир таклиф албатта кўриб чиқилиши ва амалга оширилишини таъкидлади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг хусусий мулк дахлсизлигини кучайтириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

Президентимиз “Миллий тикланиш” демократик партиясининг мактабларда муаллимларни танлов асосида ишга қабул қилиш, фарзандларимизни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, уларга она тили ва чет тилларни ўргатиш учун янада кенг шароитлар яратишга оид таклифларига қўшилди.

Ўзбекистон Халқ-демократик партиясининг ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитларни янада яхшилаш, аҳолимизнинг пенсияга чиқишдаги кафолатли ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

Адолат” социал-демократик партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позицияси, дорилар устидан назоратни кучайтириш, нархлар сунъий ошишини олдини олиш, рецептсиз дорилар рўйхатини қисқартириш бўйича интилишларини маъқуллади.

Экологик партиянинг давлат органлари ва корхоналар ҳудудида яшил боғлар ташкил этиш, экологик маданиятни юксалтириш бўйича дастур қабул қилиш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

Facebook|Instagram|X


⚡️Бироздан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бошланади

Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

👉🇺🇿@axborotuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

Байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқда мустақиллик, озодлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган.

🇺🇿 Байроғимиздаги ҳар бир ранг, ҳар бир белги ўзига хос маънога эга:

Мовий ранг – куч-қудратни, тинчлик ва барқарорликни ўзида акс эттиради;

◽️Оқ ранг – поклик, беғуборликни ифодалаб келган;

Яшил ранг – яшариш ва янгиланиш рамзи, шунинг баробарида она табиатимиз, асрий қадриятларимиз, иймон-эътиқодимиз тимсоли ҳисобланади.

Қизил чизиқлар томиримиздаги аждодлар қони – мангулик нишонасидир.

🌜 Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам.

✨ Давлат байроғимиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим.


🇺🇸 Дональд Трампнинг янги маъмурияти


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ёлғон урчиган жамиятда ҳақиқатни айтиш жиноят ҳисобланади...

👉🇺🇿@axborotuz


"Ўзбектелеком" АКга МУРОЖААТ

Uzmobile мобиль алоқа абонентлари "Ўзбектелеком" АКга қарашли бўлиб, бугунги кунда алоқа сифати жудаём ёмонлашиб бормоқда. Бир йил олдин энг зўр мобиль алоқа эди.
Ҳозирда суҳбатлашиб турган вақтингизда ўз-ўзидан узулиб қолмоқда. Қишлоқ жойларида тўрт-беш марта ҳаракат қилиб алоқага уланиб оласиз. Интернетнинг ҳам тезлиги тушиб кетган.

Тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келаётган мижознинг ўринли мурожаатини дўстона қабул қилиб, инсон қадри тамойили асосида иш олиб боришларингизни сўраб қоламан.

“Ўзбектелеком” АК ҳақида умумий маълумотдан парча:
"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси ўз тармоғи билан Ўзбекистон Республикаси барча ҳудудларини қамраб олган йирик телекоммуникация оператори ҳисобланади. Замонавий технологиялар асосида қурилган ўзининг телекоммуникация тармоғидан фойдаланиб, Компания барча турдаги телекоммуникация хизматларини тақдим этади...

"ЎЗТЕЛЕCОМ Оокла® халқаро компаниясининг 2023 йилнинг 1-2-чораги бўйича “Энг тезкор мобил тармоқ” номинациясида олий мукофотига сазовор бўлди."

👉🇺🇿@axborotuz


✔️ “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви” тўғрисидаги қонуни:

давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;

давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига;

давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилиши белгиланган.

✍️ Давлат раҳбарининг ПҚ-210-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхати тасдиқланди.

Давлат органлари ва ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ қайта ташкил этилган, номи ўзгарган ёки янгидан ташкил қилинган тақдирда, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасида махсус ваколатли орган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Рўйхатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилади.

🟠 Юқоридаги инфографикалар орқали тўлиқ рўйхат билан танишиш мумкин.


❗️Эслатиб ўтамиз, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун жорий йилнинг декабр ойидан бошлаб кучга киради.

👉🇺🇿@axborotuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдор коррупция билан қўлга олинди

«Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи вилоятдаги туманлардан бирининг электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси 2024 йил 9 ойлик фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун келгусида ишдан бўшатилмаслиги эвазига, ундан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга АЖнинг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳам алоқадор эканлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур икки шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

👉🇺🇿@axborotuz


Ўзбекистон Россияга меҳнат мигрантлари етказиб беришда пешқадамлик қилмоқда

2024 йилнинг биринчи 9 ойи давомида Россияга меҳнат миграцияси йўналишида энг кўп ўзбекистонликлар йўл олди. Россиянинг Ягона ахборот-статистик тизими маълумотларига кўра, шу даврда 1,748 миллион ўзбекистонлик ишлаш мақсадида Россияга борган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 143 минг кишига кўпайган.

Миграция бўйича иккинчи ва учинчи ўринларни Тожикистон (884 минг киши) ва Қирғизистон (570 минг киши) эгаллади. Қозоғистондан 147 минг, Арманистондан 142 минг, Озарбайжондан 104 минг ва Хитойдан 79 минг киши Россияга иш излаб борган.

👉🇺🇿@axborotuz


❗️ Президент Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.

Кун тартибига мувофиқ, халқаро ҳамжамиятнинг Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш, юзага келаётган вазиятни тез фурсатда сиёсий йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Ш.Мирзиёев Фаластин-Исроил муаммосини тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга қаратилган барча амалий ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Қадимий ва бой тарихга эга фаластин халқи 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақли экани таъкидланди. Шу маънода, Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилган Икки давлат ечими учун глобал альянс фаолияти қўллаб-қувватланди.

Президент урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини таъкидлади.


09.11.24LL.pdf
994.1Кб
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланиб, расман эълон қилинди.

Барча фермер ва деҳқонларни муборакбод этамиз.


#Диққат

⚠️❄️ Иссиқ кийининг: бу ҳафта
Ўзбекистонда кечаси -4 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда


⚡️🌧 Чоршанба - ёмғир, кечаси -1°C гача тушади
❄️ Пайшанба - кечаси -4°C гача
❄️ Жума - кечаси -2°C гача

Ўзингизни эҳтиёт қилинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Olg’a, O’zbekiston! Точикистон, ба пеш! Алға, Қазақстан! Алга, Кыргызстан! Türkmenistan, Öňe!» — блогер Абдураҳмон Фозилов Марказий Осиё давлатларининг байроқларини Антарктидага ўрнатди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
11 ноябрь - Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни!

Барча Касаба уюшмалари ходимларини, фаолларини бугунги айём билан самимий қутлаймиз.

Масъулиятли ва ташаббускор фаолиятингизда юқори самарадорлик ёр бўлсин. Хайрли ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз!


#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

Зудлик билан шу хабарни барча группаларга тарқатинг!!!

❗️Янги фирибгарлар чиқибди. Улар сизнинг номингизга банк приложенияси орқали КРЕДИТ олмоқда.

Банклардан кредит олиш жуда осон бўлиб қолибди.

Барча телеграм группаларга тарқатиб, ҳаммани огоҳлантиринглар.

👉🇺🇿@axborotuz


​​БАС ҚИЛИНГ! ЭЙ, ОТА-ОНАЛАР!

Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар!
Бугун бир қиз, "Ака, кварплатага пулим етмай қолди. Ёрдам қилиб тура олмайсизми?"деб ёзиб қолди. У қиз Японияга келганида 20 ёш эди. Ҳозир 30 га яқинлашиб қолди. Ўқиди, ишлаябди. Квартирасига пули йўқ. Нимага? Нафси ўпқон, харобадан чиққан миллионер онаси сабабли. Ўша аёлни ейишга нони ҳам йўқ эди. Шу қиз бечора ҳам ўқиб ҳам ишлаб, уйларини ремонт қилдирди. Оиласидагиларга машина олиб берди. Ўзидан олдин сингиллари эрга тегиб кетди. Ўзи ҳалиям турмушга чиқмаган. Сингилларига энг зўр сарполарни мажбурлаб қилдирибди. Энг ёмони, ҳозирги оддий машина уйдагиларига ёқмай қолибди. Малибу олармиш мана шу ергача чидади бечора қиз. Ўкириб йиғлаб юборди. "Менчи, мен қачон турмуш қураман? Нимага уларни ялло қилиб юришига мен хор бўлишим керак" деди! Роса, юрагим эзилди.

Шахсан ўзим бунга ўхшаган тақдирларни 100 дан ошиғи билан гаплашиб кўрганман. "Акангга машина олишимиз керак, уканга данғиллама тўй қилишимиз керак, опангни эрига фалон қилишимиз керак" каби гаплар билан қурбон бўлаётган ёшларни ўз кўзим билан кўрганман.

Эй, барака топгурлар, Японияда юрган қизингиз, тўйиб овқатланмаябди. Тўйиб уҳламаябди, шунчаки сизларни нафсингиз йўлида қурбон бўлаябди. У-бу чиройли жойда расм тушган бўлса, ишга кетаётиб, йўлда тушиб олади бечоралар. Кечаси билан ишлаб, кундузи яна ишлаябди. 24 соат ишлаябди. Тасаввур қилаябсизми? Сиз дугоналарингиз билан гап-гаштакда, тўй-ҳашамда юрганингизда бу бечора уйқусизликдан боши айланиб, бурни қонаб кетиб, хор бўлиб ишлаб юрибди. Бечораларда шунчалик босим каттаки, оила ҳам қуролмайди. Уёқдагиларни ўйлаб. Гаплашиб кўрсангиз, "Менга уй-пуй керакмас, ҳеч нарса керакмас, қайтмайман" деб зада бўлиб қолганлари ҳам кўп!

Кунига 100$ топар экан деб, нафсингиз баттар ўпқон бўлмасин. Кунига 100$ топса, одамга ўхшаб яшаш учун 80$ ини ҳаражат қилиши керак. Ҳам ўқиш, ҳам контракт тўлаш, ҳам сизларни бой қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиш жуда қийин!

Келадиган ёшларимизнинг деярли ҳаммасини бўйнида юк. Емаса, емайди уёқдагиларни ўйлайди. "Энди, Тошкентдан уй олишимиз керак қизим" деб қолишади. У Тошкентдан уймас, тўйиб овқатланиши керак, ўқиши керак, эй барака топгурлар. Намунча босим қиласизлар?
Шу Ўзбекни боласи сиз босим қилавермасангиз ҳам ака-укаси, ота-онасини ўйлайди. Фақат вақт беринг оёққа туриб олсин, ўзини эплаб олсин, кейин ўзи ёрдам беради ҳаммасига.

Бизни миллатдан бошқа миллатда кўрмадим шунақа нафси ҳаталак отганларни. Непал, Ҳиндистон, Ветнамдагилар биздан қашшоқ яшашади. Аммо, фарзандларини "Яхши ўқи" деб жўнатишади. Натижада, келажакда катта-катта натижаларга эришишаябди. Бизникилар бўлса, бечоралар шунчаки ўзини қурбон қилишади. Бошқа фарзандларингиз учун, тўй-ҳашамингиз учун, маҳаллада тилингиз бир қарич бўлиши учун битта фарзандингизни шунчаки қурбон қилиб қўяверасизми?

Ишонинг, Японияда ҳам, бошқа давлатда ҳам осон пул топиб бўлмайди. Бўлди қилинг, данғиллама тўй, данғиллама уй, "Яна-яна" деб, ўз васвасангизни болага ҳам юқтирманг. Сизга онам хафа бўлмасин деб айтолмайди. Қийналаётганини сизга кўрсатгиси келмайди. Бирдан, нозик жойига зарба берасиз. "Мен сизларни қийналиб туққанман, фалон қилганман, фустон қилганман" деб! Қаердадир, қайсидир авлод "Уй, Тўй, машина" деган васвасадан қутулишимиз керак-ку. Бутун дунё ҳашамат эмас, комфортга қараб кетаябди.

Хулосайи калом, эҳтиёжга бўлса сўранг. Камолотга сўраманг. Қудангизни апти қурсин, одамларни кўзи учун қиладиган тўй-у, бошқа маросимларингизни ранги руфтори қурсин. Эркаклар, кераксиз ҳаражатларни ҳаддидан ошираётган аёлингизга "Бўлди қил" деёлмасангиз, тамом бўлибсиз. ХУДО инсоф берсин, ҳаммамизга.

Баходир Искандаров

👉🇺🇿@axborotuz

Показано 20 последних публикаций.