Расмий хабарлар/Официальные новости/Уйда қолинг


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Матбуот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




Репост из: Guide Us International🌍
2020 йил 29 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2002 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 29 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2002.

---------------------------------------------------
https://t.me/coronavirus_uzbekistan


⚡️⚡️ Фуқаролар уйдан туриб нотариат соҳасига оид саволларга жавоб олишларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси билан биргаликда Телеграм мессенжерида @notariusmaslahatibot боти ташкил этилган.

Ушбу бот орқали келиб тушган саволларга жавоб бериш учун 30 дан ортиқ малакали нотариус бириктирилди.

Янада кўпроқ маълумотлар👇👇
@axborot_xizmatlari_AOKA телеграм каналида


Андижонда масъул мансабдор пора билан қўлга тушди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси хамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида "Қ.Э." фермер хўжалиги иш юритувчиси Х.Х.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Асака тумани бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Б.М., ариза муаллифи Х.Х.дан, фермер хўжалигига тегишли бўлган 44 га. ер майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўлиқ экилмаганлигини рўкач қилиб, ушбу ерни олиб қўйиш билан қўрқитиб, таъмагирлик йўли орқали 10.000 АҚШ доллари талаб қилиб, пулларини агроинспекциянинг маъмурий биноси ёнида "Қассобхона" сотувчиси орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазур ҳолат юзасидан Б.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/axborot_xizmatlari_AOKA


O‘zbekiston va Rossiya tashqi ishlar vazirlari A.Kamilov va S.Lavrovning telefon muloqoti to‘g‘risida

2020-yil 22-aprel kuni O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vaziri Abdulaziz Kamilovning Rossiya Federatsiyasi tashqi siyosat idorasi rahbari Sergey Lavrov bilan telefon orqali muloqoti bo‘lib o‘tdi.

Vazirlar ikki tomonlama munosabatlarning siyosiy, savdo-iqtisodiy, investitsiyaviy, madaniy-gumanitar va boshqa sohalarda jadal rivojlanib borayotganini mamnuniyat bilan qayd etdilar.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining rejalashtirilgan muddatda Rossiya Federatsiyasiga amalga oshiradigan davlat tashrifiga tayyorgarlik masalalari muhokama qilindi.

Tomonlar oliy darajadagi tadbir kun tartibini shakllantirish hamda ikki tomonlama hujjatlarni kelishish bo‘yicha ishlarni davom ettirishga kelishib oldilar.

Tashrif yakunlariga ko‘ra O‘zbekiston Respublikasi va Rossiya Federatsiyasining Har tomonlama strategik sheriklik to‘g‘risidagi deklaratsiyaning imzolanishi muhimligi ta’kidlandi.

Mamlakatimizning Mustaqil Davlatlar Hamdo‘stligiga raisligi doirasida O‘zbekiston va Rossiya o‘rtasidagi kelgusidagi hamkorlik istiqbollari ko‘rib chiqildi.

Vazirlar Rossiya Federatsiyasi va Markaziy Osiyo tashqi siyosat idoralari rahbarlarining navbatdagi uchinchi “RF + C5” shaklidagi uchrashuvini o‘tkazish masalalari yuzasidan ham fikr almashdilar.

Tashqi siyosat idoralari rahbarlari dunyodagi koronavirus bilan bog‘liq vaziyatni muhokama qildilar. Kasallikning oldini olish va oqibatlarini bartaraf etish masalalarida yaqin hamkorlikni davom ettirishdan manfaatdor ekanliklarini bildirdilar.

https://t.me/axborot_xizmatlari_AOKA


Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари муборак Рамазон ойи бошланиши муносабати билан самимий қутловлар алмашиб, биродар халқларимизга сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Мамлакатларимизда пандемияга қарши курашиш борасида кўрилаётган қатъий чора-тадбирлар тўлиқ қўллаб-қувватланди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик суръатларини сақлаб қолиш бўйича чоралар кўриш муҳимлиги қайд этилди.

https://t.me/axborot_xizmatlari_AOKA


ХОРАЗМДАН 35 НАФАР БЕМОР ТЎЛИҚ ТУЗАЛДИ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 407 НАФАРГА ЕТДИ

Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 13 нафар, вилоят эндокринология диспансеридан 21 нафар, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан 1 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 407 нафарни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlari_AOKA


Россияда вафот этганларнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жорий йилнинг 20 апрель куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россия Федерациясида турли бахтсиз ҳодисалар оқибатида вафот этган 17 нафар юртдошимизнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди.

Вафот этганларнинг жасади Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича автомобиль транспорти орқали олиб келинди. Фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда чегара постидан олиб ўтилиб, яшаш манзиллари бўйича жўнатилди.

Шуни қайд этиш жоизки, Россия Федерациясида вафот этганларнинг бирортаси коронавирус пандемиясига чалинмаган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlari_AOKA


Бугун, 20 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтадиган брифинглар.

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 12:00 ➖Бандлик ва меҳнат вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси

Спикер:
Г. Ниёзметова — Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори

🕙 13:00 ➖Мудофаа вазирлиги

Спикер:
Б. Зулфиқоров — матбуот котиби

🕙 14:00 ➖ Мактабгача таълим вазирлиги

Спикер:
Д. Икромова —
матбуот котиби

🕙 15:00 ➖ Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

Спикер:
Ф. Тошпўлатов —Жамоатчилик
билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи

〰️〰️〰️〰️〰️

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlari_AOKA


🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️ Умумий зарарланганлар сони - 55 341 (+5 602)
⚡️Соғайганлар - 5882 (+ 881)
⚡️Вафот этганлар - 613 (+57)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1.🇷🇺Россия - 36 793
2.🇺🇦Украина - 5 106
3.🇧🇾Беларусь - 4 779
4.🇲🇩Молдова - 2 378
5.🇰🇿Қозоғистон - 1 615
6.🇺🇿Ўзбекистон - 1 495
7. 🇦🇿Озарбайжон - 1 373
8.🇦🇲Арманистон - 1 248
9.🇰🇬Қирғизистон - 554

Манба: Worldometers

———————————————

🌎Ситуация с коронавирусом в странах СНГ.

⚡️Общее количество зараженных -
55 341 (+5 602)
⚡️Выздоровевших - 5882 (+ 881)
⚡️С летальным исходом - 613 (+57)

❗️Количество пациентов по странам:

1.🇷🇺Россия - 36 793
2.🇺🇦Украина - 5 106
3.🇧🇾Беларусь - 4 779
4.🇲🇩Молдова - 2 378
5.🇰🇿Казахстан - 1 615
6.🇺🇿Узбекистан - 1 495
7. 🇦🇿Азербайджан - 1 373
8.🇦🇲Армения - 1 248
9.🇰🇬Кыргызстан - 554

👉 https://t.me/axborot_xizmatlari_AOKA


Японияда Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланган

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Япониядаги вакили Жўрабек Ҳасановнинг маълумот беришича, Японияда бир нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланган.

Ассоциацияси вакили алоқага чиқиб, фуқаромиз, талаба йигитнинг умумий ҳолати яхши эканини билдирган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlari_AOKA


🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️ Умумий зарарланганлар сони - 49 739 (+5 623 )
⚡️Соғайганлар - 5 001 (+ 758 )
⚡️Вафот этганлар - 556 (+55)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺Россия - 32 008
2. 🇧🇾Беларусь - 4 779
3. 🇺🇦Украина - 4 662
4. 🇲🇩Молдова - 2 264
5. 🇰🇿Қозоғистон - 1 546
6. 🇺🇿Ўзбекистон - 1 450
7. 🇦🇿Озарбайжон - 1 340
8. 🇦🇲Арманистон - 1 201
9.🇰🇬Қирғизистон - 489

Манба: Worldometers

——————————————https://t.me/axborot_xizmatlari_AOKA


Америка коронавирусга қарши урушда “янги фронт” очди

АҚШ президенти Американи яна очиқ ҳудудга айлантириш учун штатлар губернаторларига мурожаат қилди, деб хабар берди Евроньюс.

“Охирги маълумотларига асосланган ҳолда, бизнинг экспертлар гуруҳимиз COVID-19 билан урушда янги фронт очишга рози, уни “янги Американи очамиз” деб номлаймиз. Губернаторларга ўзларининг штатларидаги турли ҳолатларга мослашиш ваколати берилади. Зеро, биз штатлари бир-биридан кучли фарқланишини биламиз. Улар гўзал, биз улар билан илиқ муносабатдамиз, аммо улар ўзаро жуда-жуда фарқ қиладилар. Агар улар ёпиқ қолишни исташса, биз уларга шундай имконият берамиз. Агар улар очилиш вақти келди деб ҳисоблашса, биз уларга ҳаракатлар эркинлигини тақдим этамиз ва бу вазифани қандай бажариш бўйича тавсиялар берамиз”, — деди Трамп Вашингтонда бўлиб ўтган брифингда.

Маълумот учун, Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо ҳудуддаги изоляция режимини 15 майгача узайтирди. У эпидемиянинг биринчи тўлқини пасайгани, аммо вирус тарқалиши тезлигини камайтириш лозимлигини таъкидлади. Шу муносабат билан жума кунидан штатнинг барча аҳолиси ниқоб тақиб юриши белгилаб қўйилди.

https://t.me/axborot_xizmatlari_AOKA


Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

Давлат соғлиқни сақлаш тизимига кирувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорти (1 банд);

Хусусий тиббиёт ташкилотлари (хусусий клиника, дорихона ва бошқа тиббиёт ташкилотлари)нинг фақат хизмат автотранспортига (2 банд) СТИКЕРСИЗ ҳаракатланишига енгиллик яратилди.

☝️Бунда ҳайдовчи ёнида мазкур ташкилотда ишлашини тасдиқловчи меҳнат дафтарчаси нусхаси ва карантин даврида ишга жалб этилгани тўғрисида ташкилотдан бирор ҳужжат бўлиши шарт!

❗️Агар шу иккита ҳужжат бўлмаса, ҳаракатланишга ҲАҚҚИНГИЗ ЙЎҚ.

👨🏻‍🔬👩🏻‍🔬 Яна бир қулайлик: Сиз транспортда бирга ишловчи ходимларни олиб юришингиз МУМКИН, фақат улар ўзлари билан учта ҳужжат — паспорти, меҳнат дафтарчаси ва ташкилотдан маълумотнома олиб юришлари шарт!

❌ Бегона одамларни транспортга ўтказиш, қоидабузарлик ҳисобланади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🏥 Агар касалхонага боришингиз зарур бўлса, тез ёрдам машинасини чақиртириш тавсия этилади.

🚑 Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлсагина, шахсий машинадан фойдаланиш МУМКИН.

🚖 Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксилар (бунга шахсий автотранспорт ҳам киради) ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида ва йўловчиларсиз ФАҚАТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ хизматини кўрсатиш мақсадида ҳаракатланишлари мумкин.

☝️ Бу тоифадаги ҳайдовчилар ўзлари билан йўловчи ташиш ҳуқуқи бўлган лицензиясини ҳамда курерлик хизматидан ишга жалб этилганлиги хақида маълумотнома олиб юришлари шарт.

⚡️Ўта зарур ҳолатда, яъни инсон ҳаётига хавф туғдирадиган ҳолатларда ва кечиктириб бўлмайдиган тиббиёт муолажаларини олаётган бемор йўловчиларни ташиш мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🚐 Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар махсус автотранспорт воситалари ҳайдовчиси ва пассажир ўзи билан меҳнат дафтарчаси нусхасини ва айнан карантин даврида ишга жалб этилганлиги ҳақида ташкилотдан бирор-бир ҳужжат олиб юриши керак.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

✔️ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ҳар бир автотранспортни визуал кўздан кечириб, автотранспорт йўналиши ва аниқ манзили юзасидан тушунтиришлар сўрашади.

☝️ Шунингдек, эслатиб ўтамиз, стикер, Сизга карантин даврида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради, лекин барча ҳужжатларингиз жойида ва тўлиқ бўлиши керак!

https://t.me/axborot_xizmatlari_AOKA


Бугун АОКА штабида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ўқишга қабул жараёни карантин туфайли одатдагидек бўлмаслиги эҳтимоли юқори. Шундай пайтда чет элда ва онлайн таълим бўйича қабулларни таклиф қилаётган фирмаларнинг фаолияти қонуний эканини қандай ажратиш мумкин?

❗️Бугунги кунда юртимизда нодавлат таълим ташкилотлари сони ва йўналишлари ошгани, улар фаолиятини ташкил этишда, халқаро ташкилотлар, хорижий ОТМлари билан фаол ҳамкорлик қилинаётганлигини эътироф этиб ўтиш лозим.

✔️ Бироқ айрим ҳолатларда мазкур муассасалар фаолияти, вазифаси ва ваколати билан боғлиқ масалаларнинг НОТЎҒРИ тушунилиши ёки талқин қилиниши сабабли фуқароларимизда айрим нодавлат таълим ташкилотлари ҳақида холис ахборот олишга бўлган эҳтиёж пайдо бўлмоқда.

🎓 Аввало, ўқишга қабулни таклиф этаётган хорижий таълим ташкилоти (муассасаси) ўз давлатида таълим фаолияти лицензияланган ва ваколатли орган томонидан аккредитацияланган бўлиши лозим.

📍Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам олий таълимни таклиф қилаётган нодавлат таълим муассасаси лицензияга эга бўлиши керак.

Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

‼️ Шуни ёдда тутиш муҳимки, тегишли лицензияга эга бўлмаган ёки белгиланган тартибда аккредитациядан ўтмаган таълим ташкилотлари томонидан берилган олий маълумот тўғрисидаги дипломлар нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа давлатлар томонидан ҳам ТАН ОЛИНМАЙДИ!

https://t.me/axborot_xizmatlari_AOKA


Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ЯНА БИР НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ

Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида ҳам бугун яна бир нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайган 33 ёшли бемор жорий йил 22 март куни чартер рейс орқали Россиядан Хоразмга келган ва карантинга олинган эди. Унда коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 128 нафарга етди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlari_AOKA


🌎Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️Умумий зарарланганлар сони -
2 063 161 (+80 880 )

⚡️Соғайганлар - 512 032 (+24 561 )

⚡️Вафот этганлар - 136 938 (+10 216 )

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ - 638 111
2. 🇪🇸Испания - 180 659
3. 🇮🇹Италия - 165 155
4. 🇩🇪Германия - 134 753
5. 🇫🇷Франция - 134 582 (ўсиш тўхтаган)
6. 🇬🇧Буюк Британия - 99 489
7. 🇨🇳Хитой - 83 392
8. 🇮🇷Эрон - 76 389
9. 🇹🇷Туркия - 69 392
10.🇧🇪Белгия - 33 573


👉Манба: Johns Hopkins University

__________

🌎Ситуация с коронавирусом в мире.

⚡️Общее количество зараженных -
2 063 161 (+80 880 )

⚡️Выздоровевших - 512 032 (+24 561 )

⚡️С летальным исходом -
136 938 (+10 216 )

❗️Количество пациентов по странам:

1. 🇺🇸 США - 638 111
2. 🇪🇸Испания - 180 659
3. 🇮🇹Италия - 165 155
4. 🇩🇪Германия - 134 753
5. 🇫🇷Франция - 134 582 (спад роста)
6. 🇬🇧Великобритания - 99 489
7. 🇨🇳Китай - 83 392
8. 🇮🇷Иран - 76 389
9. 🇹🇷Турция - 69 392
10.🇧🇪Бельгия - 33 573


👉Источник: Johns Hopkins University


https://t.me/axborot_xizmatlari_AOKA


Барча банклар жисмоний шахсларга кредит каникулларини тақдим этади

I
. Кредит таътилини бир томонлама тақдим этаётган банклар
1. Ўзсаноатқурилишбанкбатафсил;
2. Асакабанкбатафсил;
3. Туронбанкбатафсил;
4. Алоқабанкбатафсил;
5. Ҳамкорбанкбатафсил;
6. Миллийбанкбатафсил;
7. Агробанкбатафсил;
8. Микрокредитбанкбатафсил;
9. ZiraatBankбатафсил;
10. Халқ банкибатафсил;
11. InfinBankбатафсил;
12. Ипотекабанкбатафсил;
13. Пойтахтбанкбатафсил;
14. AsiaAllianceBankбатафсил;
15. Ипак йўли банкибатафсил;
16. ЎзАгроЭспортбанкбатафсил;
17. HiTechBankбатафсил;
18. Капиталбанкбатафсил;
19. Orient Finans Bankбатафсил.
20. Қишлоқ қурилиш банкбатафсил;
21. Савдогарбанкбатафсил;
22. Универсалбанкбатафсил;
23. Даврбанкбатафсил;
24. МададИнвестбанкбатафсил;
25. Туркистонбанкбатафсил;

II. Кредит таътилини мижозларнинг электрон аризасига кўра тақдим этаётган банклар
1. Тенгебанкбатафсил;
2. Равнақбанкбатафсил;
3. Трастбанкбатафсил;
4. КДБбатафсил;
5. Содеротбанкбатафсил.

⚡️⚡️Илтимос ҳурматли банк мижозлари, агар кредит тўловлари бўйича таътил олмоқчи бўлсангиз. кредит олган банкингизни шартларини батафсил ўқиб олинг, бу сиз учун жуда муҳим!

#stayhome #уйдақолинг

https://t.me/axborot_xizmatlari_AOKA


2020 йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Бахром Ашрафханов Тошкент шаҳридан Боку шаҳрига етиб келди.

У бунга қадар Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ижрочи директори лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlari_AOKA


❗️Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

🦠 Бугун 167 кишида вирус аниқланди ва жами ҳолатлар сони 1165 тага етди

⚡️ Бухоро ва Тошкентда даволанган беморларнинг 14 нафари тузалиб, соғайганлар сони 99 кишига етди

💰 Доллар курси нега сезиларли ошаётгани, бунга пандемиянинг таъсири бор-йўқлиги юзасидан изоҳ берилди

👩🏻 Минг нафар эҳтиёжманд аёлга 1 миллион сўмдан тарқатилди — янги лойиҳа: "Xavfsiz Yordam"

🇺🇿 МДҲ мамлакатлари ичида Ўзбекистон ўз-ўзини изоляция қилиш бўйича 4,4 балл билан 1-ўринда турибди

📢 Хоразмдаги ҳарбий қисмда карантинда сақланаётганлар орасида коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарларга аниқлик киритилди

🔬 Ўзбекистонда коронавирус учун оммавий тест қилинмаётгани сабаблари тушунтирилди

💼 Карантин вақтида давлат ташкилотларида ишчилар навбатчиликка қўйилиши қонунга зидми — вазирлик жавоби

🏥 Тошкентдаги шифохона ва оилавий поликлиника карантинга ёпилди

https://t.me/axborot_xizmatlari_AOKA

Показано 20 последних публикаций.

18

подписчиков
Статистика канала