❗️
Божхона имтиёзлари муддати якунланаётган бўлса, лекин юкингиз ҳали Ўзбекистонга етиб келмаган ҳолатда ушбу имтиёзлардан фойдаланса бўладими ?Божхона қоидаларига мувофиқ, божхонада божхона органига
божхона декларацияси тақдим этилган кундаги қонунчилик қўлланилади. Божхона кодексига мувофиқ тадбиркорларга товарлар
мамлакатимизга етиб келгунига қадар уларни
дастлабки декларациялаш имконияти берилган.
Дастлабки божхона декларацияси — чет эл товарлари Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига етиб келгунига қадар “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига мувофиқ божхона органига тақдим этиладиган ва улар ҳақидаги тўғри маълумотлар кўрсатилган ҳужжат.
Масалан, Европадан
фура импорт қилинмоқда, фуралар учун
имтиёз эса
1 январдан тугайди. Фура Европадан
20-декабрда йўлга чиқди, яъни ҳужжатлари тайёрланиб, экспорт қилинди. Сиз мана шу
юк кузатув ҳужжатлари асосида фура Ўзбекистонга ҳали
етиб келмаган бўлса ҳам
1 январга қадар божхонага ушбу фура учун
дастлабки божхона декларациясини
имтиёздан фойдаланган ҳолда тақдим этасиз. Шундан сўнг,
1 ой ичида ушбу фура Ўзбекистонга
кириб келиши керак ва божхонага
тўлиқ ҳужжатлар асосида декларация тақдим этишингиз лозим.
❗️
Энг муҳим жиҳати, божхонага
юк етиб келмасидан олдин тақдим этилган ҳужжатлар ва юк кириб келгандан
кейин берилган ҳужжатларда
ҳар қандай фарқ бўлса дастлабки тақдим этган декларациянгиз
бекор қилинади (
имтиёзлар ҳам бекор қилинади).
Ушбу фойдали маълумотни яқинларингизга юбориб қўйинг.
👉 @autodeklarant