Репост из: Bobil kutubxonasi
Абсурдга дуч келган одам олдида 3 йўл қолади:
1.Ўзини ўлдириш.
Иродаси суст одам агар яшашда маъно бўлмаса, унда яшашни нима кераги бор деб ўйлайди ва суиқасд уюштиради. Аммо Камю абсурдга бу ечим эмаслигини айтади, чунки ўзини ўлдириш ҳаётнинг абсурдлигини йўқотади ва абсурд тушунчаси йўқолади. Абсурдизм одами учун эса абсурд доим кўз ўнгида бўлиши лозим, шундагина у абсурдни англаган ва унга қарши исён кўтара олишини тушунади. Толстой эса суицидни ечим деб билган, лекин бахтга қарши ўзини ўлдиришга куч топа олмайди.
2.Эътиқоднинг ошиб кетиши.
Кўп кузатиладиган ҳолат, ҳаётда маъно бор ва у динда намоёон бўлади деб ҳисобланади. “Иқрорнома” оҳирларида ҳам Толстой яна диний таълимотларда мазмун бўлиши керак деб ҳисоблай бошлайди. Шу пайтларда у диний асарлар ҳам ёзган. Аммо тез орада бу фикридан воз кечади. Камю фикрича эса эътиқод догмаларига берилиш “интеллектуал дангасалик” ва абсурдан қутилиш учун энг осон, енгил ечим.
3.Абсурдни қабул қилиш.
Асли инсоннинг эркинлиги айнан абсурдни қабул қилишда юзага келади. Инсон эркинлиги агар ҳаётда маъно бўлмаса бу маънони у ўзи олиб кириши мумкинлиги, олдига турли ўз имкониятлари даражасидаги мақсадларни қўйишидан иборат бўлади. Ҳар бир одам ўз ҳаёти маъносини субектив равишда ярата олади. Оиламиз,кимнидир севишимиз ёки ишдаги фаолиятимиз ҳаётимиз мазмуни бўлиб хизмат қилиши мумкин. Камю биз яратган бу мазмун ва абсурд ҳақидаги билимлар орасида масофа бўлиши керак дейди, зеро бу мазмун абсурд ўрнини босмаслиги керак. Эртанги кун ҳақида ўйлашимиз, ўз олдимизга мақсад қўйишимиз ҳам бизнинг эркинлигимизни ифодалайди, чунки ҳаётнинг маъносизлиги бизни ўз эркин маъноларимизни яратишимизни ва шу орқали абсурдга қарши исёнда яшашимизни тақазо этади. Шу сабабли умидсизлик абсурд одами учун ёт нарса, аксинча у одам реалистик фикрлар доирасида яшайди.
Oʻktam Oʻrintoev
https://t.me/joinchat/AAAAAEqwxKyVLk2dDoSSaA