Тошкент шаҳрида яроқлилик муддати ўтган катта миқдордаги маҳсулотлар аниқландиИстеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг савдога чиқарилишининг олдини олиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Хусусан, Тошкент шаҳрида спиртли ва салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи 2 та хусусий корхонанинг Яшнобод туманида жойлашган омборида катта қисмининг яроқлилик муддати ўтган, умумий қиймати 429 млн. 629 минг сўмлик 79.172 дона салқин ичимликлар ҳамда 134 млн. 845 минг сўмлик 3.374 дона спиртли ичимликлар сақланаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.
Текширув давомида салқин ичимликларнинг асосий қисмининг яроқлилик муддати махсус суюқлик ёрдамида ўзгартирилиб, сотувга чиқариш учун тайёрлаб қўйилганлиги маълум бўлди.
Ўз навбатида, яроқлилик муддати ўтган ва кирим ҳужжатларига эга бўлмаган ичимликлар сифатини текшириш юзасидан экспертиза тайинланди.
Ҳозирда терговга қадар текширув тадбирлари амалга оширилмоқда.
Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг:
Telegram | Youtube | Facebook