Репост из: Allaev Uz
Ҳозир ҳаво май ойида олдинги йиллардан кўра исиб кетганлиги ва карантин сабабли кўпчилик уйда эканлиги ҳисобга олсак, кондиционерлар жуда муҳим нарсага айланди.
Facebookда истеъмолчилар билан боғлиқ нечта гуруҳга кирсам, деярли ҳаммасида кондиционер муаммоси.
Бир неча йил давомида www.asaxiy.uz интернет дўкони орқали кондиционер сотган, шахсан ўзи телефонларга жавоб берган шахс сифатида қуйидагиларни маслаҳат берган бўлардим.
Кондиционер танловида биринчи масала бу хонанинг ўлчамига мос кондиционер танлашдир. Уйнинг баландлиги стандарт 3М бўлган ҳолатда қуйидаги кондиционерлар қуйидаги ҳудудга мўлжалланган:
09 — 24 м2гача (Қуёш тикка тушмайдиган уйларда 27 м2гача)
12 — 32 м2гача (Қуёш тикка тушмайдиган уйларда 35 м2гача)
18 — 46 м2гача (Қуёш тикка тушмайдиган уйларда 52 м2гача)
24 — 62 м2гача (Қуёш тикка тушмайдиган уйларда 68 м2гача)
Кондиционер танлаганда шунингдек унинг моторига аҳамият бериш ва электр токи билан муаммо бор ҳудудларда ток пастлигига ҳам эътибор бериш керак. Масалан, сизнинг ҳудудда ток 180 вольтдан паст бўлса, яхшиси Low Voltage белгиси бор кондиционерларни харид қилиш керак. Масалан, Midea Aurora Low Voltage (145-260 В) Бухорода қишлоқда 150 Вда ҳам ишламоқда.
Агар сизга шовқини паст, электр токини эконом қиладиган кондиционер керак бўлса Инвертор моторли кондиционерларни тавсия қиламан. Инвертор сўзи одатда кондиционер номи олдига қўшилган бўлади ва уларнинг яхши томони электр токини 30 фоиз атрофида, айрим моделлар 60 фоизгача тежайди. Шунингдек, Инвертор моделларнинг шовқини одатда паст бўлади ва бу қўшимча қулайлик яратади.
Бугунги кунда Ўзбекистон бозорларида сотувда бор энг ишончли брендлар Midea, Hoffman, Gree, LG, Daikin каби фирмаларнинг оригинал кондиционерларидир.
Қайси брендни харид қилишингиздан қатъий назар, энг муҳим нарса кондиционернинг ўрнатилишидадир. Одатда, кондиционер брак чиқди деган ҳолатларнинг 70 фоизида айб кондиционерда эмас, уни ўрнатган устада бўлиб чиқади. Агар кондиционерни профессионал, ишини яхши билган уста ўрнатмаса, унда ҳатто 1000 долларлик Премиум класс кондиционер ҳам яхши ишламайди ва тез бузилади. Ўз ишини биладиган уста тўғри жойни танлаб, тўғри ўрнатса, ҳатто энг арзон кондиционер ҳам ўзининг асосий иши совитишни яхши уддалайди. 40-50 минг сўм пулни тежайман деб ҳаваскор устага тушиб, ўзингизга қимматроқ муаммолар яратманг. Усталар нотўғри ўрнатганда келиб чиқадиган энг асосий муаммолардан бири фреоннинг чиқиб кетишидир. Бу ҳолатда 410 фреони чиқиб кетган жойни аниқлаб тўғрилаш ва қайта заправка қилиш сизга 300-350 минг сўмга тушади. Шу учун ҳам уста танлашда эҳтиёт бўлинг ва имкони бўлса расмий сервис марказлари усталарига қилдиринг.
Булар шунчаки кондиционер харид қилмоқчи бўлган одамларга оддий даражадаги маслаҳатлар. Чуқур киришиб, илмий терминлар асосланган мақолалар оддий истеъмолчига қизиқ эмас манимча.
@allaevuzb