*Яна беш дақиқа.
Боғ, ўйингоҳ атрофида ўтирган эркак ёнига, бир нотаниш аёл келиб ўтирди ва «Анави менинг ўғлим» деди, қизил жемпер кийган, кичик, сирғанчиқ учаётган болани кўрсатиб. «Жуда ақлли болага ўхшаяпти. Анави оқ кўйлакда, велосипед учаётган қиз эса менинг қизим» деди эркак.
Шу пайт соатига қараб, қизини чақира бошлади. -Мелисса, уйга қайтсак нима дейсан?
-Дадажан, яна 5 дақиқа. Илтимос 5 дақиқагина, дадажон.
Ота бош ирғаб розилик билдирди, Мелисса атроф бўйлаб вело сайрини давом эттирди. Бир неча дақиқа ўтгач, ота яна қизини чақира бошлади.
-Энди кетсак бўлар, қизим?
Мелисса «яна 5 дақиқа, отажон 5 дақиқа,» дея илтимос қила бошлади. Ота жилмайганча рози бўлиб Яхши деди. Вазиятни кўриб турган нотаниш аёл, Эркакка қараб «жуда сабрли ва меҳрибон ота экансан» деб мақтай кетди. Эркак кулимсираб, аёлга шундай жавоб берди: -Ўғлим, қизимнинг акаси Томми, ўтган йили, шу ерда, велосипед учаётиб, маст ҳолда машина бошқарган ҳайдовчининг қурбонига айланди. Мен ҳеч қачон Томми билан кўп вақт ўтказмаганман, бу эса армоним, қизимга эса 5 дақиқа кўпроқ меҳр берганимдан мамнунман. У вело сайри тугашига яна 5 дақиқа бор дея ўйлайди, аслида мен уни тамоша қилиб, завқланишим учун, яна 5 дақиқа қўшаман холос!*
© Беҳзод Абдураҳманов таржимаси
@Virus_Tv