Репост из: Аслиддин Алмарданов
Ўзинг учун ўл, етим!
Сўнгги кунларда блогерларга қарши учта кичик резонанснинг гувоҳи бўлдик. Биринчи резонанс «Миллий тикланиш» партияси раҳбари davletovuz блоги муаллифини «шестёрка» деб атаганидан сўнг содир бўлган бўлса, иккинчиси - Отабек Нуритдиновнинг Фейсбукда қолдирган пости туфайли калтаклангани ортидан вужудга келди. Учинчиси эса Нозим Сафари билан боғлиқ. Унинг бугун ўз телеграм саҳифасида маълум қилишича, Фейсбукда бир гуруҳ «троллар» унга қарши катта кампания бошлаб қўйишган. Аммо, таассуфки, бу ҳолатларнинг ҳеч бирига на АОКА, на «Миллий масс-медияни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди» эътибор қаратмади.
Яқинда ташкил этилган «Миллий масс-медияни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди» ўз олдига катта мақсадларни қўйганлиги ҳеч кимга сир эмас. Фонд аъзолари сўз эркинлигини таъминлаш, шунингдек, блогерларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишни ўз устувор вазифаларидан бири эканлигини бот-бот такрорлашган бўлсалар-да, негадир ҳамон юқорида зикр этилган ҳолатларнинг ҳеч бирига муносабат билдирмай келишмоқда. Мен бугун атайлаб Фонднинг расмий телеграм каналини (@massmediauz) кўздан кечирдим: каналда қўйилган сўнгги 10 та постнинг 8 таси Саида Мирзиёеванинг фаолияти билан боғлиқ. Каналдаги маълумотлар С.Мирзиёева иштирок этган турли тадбирлар, «Кўнгил кўзи» лойиҳаси, «Бутунжаҳон аёллар форуми»даги сурат ва видеолардан иборат. Шу ўринда ҳақли савол туғилиши табиий: катта мақсадлар билан очилган «Миллий масс-медияни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди» нима учун шу кунларда блогерлар ҳимояси учун лоақал битта баёнот эълон қилмади? Фонд фақатгина тадбир ва самопиарлар билан шуғулланадими?
Сўнгги вақтларда айрим кучлар ижтимоий тармоқларда блогерларни фаол муҳокама қилишга ўтишмоқда. Уларнинг мақсади репрессиявий тотал диктатурага асосланган тузумни қайтариш ва халқ овозини ўчиришдан иборат. Чунки айнан шу тузум орқали авом ва тилсиз халқни бошқариш ҳамда юрт бойликларини талон-тарож қилишнинг имкони мавжуд. Лекин улар бугунги ўзбек ижтимоий фаол фуқаролари (блогерлар) давлат раҳбарининг очиқлик сиёсатини акс эттирувчи кишилар эканлигини унутиб қўйишяпти. Блогерлар юртимизда сўз эркинлиги мавжудлигини барчага кўрсатиб беришмоқда, дунё ҳамжамияти олдида имиджимизни юқори планкада ушлаб туришга кўмаклашмоқда ва, энг муҳими, халқимизнинг овози бўлиб хизмат қилишмоқда. Ижтимоий фаол блогерларнинг номини булғашга ҳаракат қилувчи айрим шахслардан шуни ёддан чиқаришмасликларини сўрайман.
Ҳозирча (доимгидек) ўзимизни ўзимиз ҳимоя қилишга шай туришимиз керак. Токи, блогерларга «тоғдек ҳимояни» ваъда қилганлар бошқа, бундан-да муҳимроқ ишлар билан банд экан, барчамиз «ўзинг учун ўл, етим» деган мақолга содиқ қолишга мажбурмиз.
ФайзбоғУз телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w