#Kun_oyati
«Қачонки, менинг бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар…» оятининг мазмуни, мусулмон одам Ислом илмини фақатгина пайғамбаримиз (САВ)дан ўрганиши ва улар кўрсатган йўлдангина бориши лозимлигини эслатади. Аллоҳ ҳақидаги илмни Расулуллоҳ (САВ) Қуръон ва ўзларининг суннатлари (қилиб кўрсатган амаллари) ва ҳадислари (айтиб ўтган ўгитлари) орқали инсонларга етказганлар.
Оятнинг бошланишига эътибор берилса, Аллоҳ таоло уни «Агар» эмас, балки «Қачонки» сўзи билан бошлаяпти. Бу икки сўз орасида жуда катта фарқ бор. «Агар» сўзи, бирор иш келажакда амалга ошиши ёки амалга ошмаслиги ҳам мумкинлигини билдиради. «Қачонки» сўзи эса, кўзда тутилган иш, албатта, амалга ошиши муқаррар ҳолда ишлатилади. Мисол учун, ўғли армияга кетган ота: «Қачонки ўғлим уйга қайтганида, зиёфат қилиб бераман» дейди. У ҳеч қачон «Агар ўғлим уйга қайтса…» демайди, чунки фарзанди қайтишидан умид қилади ва келмаслиги ҳақида ўйлашни ҳам хоҳламайди. Шундай экан, «Қачонки менинг бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар…» дегани Аллоҳ бандаларини шунчалик қаттиқ севганидан, улар Аллоҳ ҳақида сўрашлари ва унга қайтиб келишларини (тавба қилишларини) кутиб туради.
Оятдаги «сўрасалар» сўзининг маъноси, бандаларим «кўп марта сўрасалар» эмас, балки «бир марта сўрасалар ҳам», деган маънони англатади. Яъни, «менинг бандаларим бир марта бўлса ҳам мен ҳақимда сўрасалар, мен, албатта, яқинман», деганидир.
Оятда Аллоҳ таоло «уларга айтинг, мен албатта яқинман», деб айтмасдан тўғридан-тўғри бандаларга хитоб қилиб «мен албатта яқинман», деган. Яъни, Аллоҳ билан унинг бандалари ўртасида ҳеч қандай воситачи йўқлигини кўрсатган.
Бир марта бўлса ҳам дуо қилган одамнинг, дуоси ижобат қилиниши ушбу оятда таъкидланган. Баъзи инсонлар менинг гуноҳим кўп ва Аллоҳ менинг дуоларимни ижобат қилмайди, деб ўйлайдилар. Лекин бу оятда Аллоҳ дуоларни ижобат бўлиши учун бундай шартларни қўймаган, яъни фақатгина ибодатда ва ҳалол юрган инсонларнинггина дуолари ижобат бўлади, деб айтмаган. Бирдан-бир қўйилган шарт, Аллоҳнинг ўзигагина дуо қилиб сўраш ва Аллоҳнинг итоатига қайтиш ва албатта, Аллоҳ уни ижобат қиламан, деб ваъда берган. Шунинг учун ҳеч бир инсон, қилмишларидан қатъи назар, Аллоҳдан ноумид бўлмасдан, доим дуо қилиб, нимаики эҳтиёжи бўлса, Аллоҳдан сўраши керак.
«Дуо қилгувчи, дуо қилганда…», деб Аллоҳ дуо қилгувчи одамнинг дуосини ҳар қандай ҳолатда ва ҳар пайтда ижобат қиламан, деб ваъда берган. Яъни, Аллоҳга дуо қилиш учун, куннинг, ойнинг ёки йилнинг маълум бир вақти бўлиши шарт эмас. Одамда қачон бир эҳтиёж туғилганда, ўша заҳоти Аллоҳга дуо қилиши мумкин ва Аллоҳ уни тезда ижобат қилади. Бу ҳам одамларга Аллоҳ тарафидан берилган бир шараф ва неъматдир.
«Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар». Оятнинг охирида, Аллоҳ мен сизларнинг дуоларингизни тезда ижобат қилганимдек, сиз ҳам энг камида мен буюрганларимга қайтишга ҳаракат қилинг, деб амр қилган. Инсонлар тезда Аллоҳ буюрганларига қайтмасалар ҳам, уларга итоат қилишга қўлларидан келганча ҳаракат қилишлари керак бўлади. Ва агар, инсонлар Аллоҳнинг буйруқларини мукаммал адо этолмасалар ва кўп гуноҳга ботган бўлсалар ҳам, Аллоҳ бизни ташлаб қўйган ва биз Аллоҳдан узоқмиз, деб ўйламасликлари керак. Аксинча улар иймон келтиришда давом этиб, Аллоҳга ишонишда давомий бўлишлари керак. Шундай қилган инсонлар охир оқибат нажот йўлини топадилар.
Муборак Рамазон ойида Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, кўп ибодат қилиб ва кўп дуолар қилинса, бу иш мақсадга мувофиқ бўлади.
Kun.uz расмий канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AqzVDTu1wCTRVzr48Z39EA