#nahv_tatbiqiy
🦋Калиманинг қисмлари
Калима 3 қисмдир: исм, феъл ва ҳарф
💎1. «Исм»
Исм: ўзида маънога далолат қилиб, замонга боғланмаган калима
✨Мисол:
⭐️محمد - فاطمة - قَلَمٌ - كِتَابٌ - شَجَرَةٌ...
✓Бу калималарнинг барчаси исмдир, чунки булар ўзида мустақил бир маъно англатиб, бирон бир замонга алоқаси йўқдир.
💎Исмнинг аломатлари
Исмни маълум аломат-белгилари бўлиб, уни феъл ва ҳарфдан ажратиб туради. Агар калимада шу аломатларидан бири бўлса ё аломатларидан бирини қабул қилганини кўрсангиз, шу калима "исм" эканини биласиз.
Исмнинг аломатлари:
(жар, танвин, нидо, ал, иснад илайҳ)
~ Жар: омил ёки омилнинг ўринбосари сабабидан вужудга келадиган касрадир
✨Мисол:
⭐️سَلَّمتُ عَلَى مُحَمَّدٍ
محمد: اسم مجرور بِـ(على)
⭐️كِتابُ زَيدٍ
زيد: مضاف إليه مجرور
~ Танвин: сукунли нун бўлиб, лафзда исмнинг охирига қўшилади, ёзувда эса охирги ҳаракатни такрорлаб қўйиш билан уни ёзишдан беҳожат бўлинади
Танвинни қабул қиладиган ҳар бир калима исмдир
✨Мисол:
⭐️(كِتابٍ - مُسلِماتٍ - صَهٍ..)
🌟Танвин:
• Заммали бўлиши мумкун:
⭐️{وَجَآءَ رَجُلٌ} [القصص: ٢٠]
• Фатҳали бўлади:
⭐️{أَتَقتُلُونَ رَجُلًا} [غافر: ٢٨]
• Касрали бўлади:
⭐️{أَوحَينَا إلَى رَجُلٍ} [يونس: ٢]
❗️Танбеҳ: танвин икки замма, икки фатҳа ва икки касранинг иккинчи ҳаракатидир, биринчи ҳаракати эса эъроб ёки бинонинг ё бошқа сабаб орқали вужудга келган ҳаракатдир.
~ Нидо:
Фақат исмгина нидо қилиниб чақирилади, агар мунодо - чақирилган исмни кўрсангиз ё нидо ҳарфини қабул қилса, бу калима исмдир.
✨Мисол:
⭐️{يَا آدَمُ}[البقرة: ٣٣] - {ياأَيُّهَا النَّبِيُّ}[الأنفال: ٦٤] - {يامَريَمُ}[آل عمران: ٣٧]
~ "Ал"нинг кириши: агар калимага маърифаликни билдирувчи ал кирса, бу калима исмдир.
✨Мисол:
⭐️{كُتِبَ عَلَيكُمُ القِصاصُ في القَتلَىٰ الحُرُّ بِالحُرِّ وَالعَبْدُ بِالعَبْدِ وَالأُنْثَىٰ بِالأُنثَىٰ}[البقرة: ١٧٨]
~ Иснад илайҳ: яъни у ҳақида гапирилган калима.
Калиманинг қисмларидан фақатгина исм ҳақида гапиришимиз мумкун, бирор калима ҳақида гапирсангиз шу калима "исм"дир.
✨Мисол:
⭐️قامَ زَيدٌ - Зайд турди
✓Зайд ҳақида, унинг турганлиги ҳақида гапирдик, демак Зайд исмдир.
⭐️مُحَمَّدٌ مُجتَهِدٌ - Муҳаммад тиришқоқдир
✓Муҳаммад ҳақида, унинг тиришқоқлиги ҳақида айтдик, демак Муҳаммад калимаси исм.
⭐️جَلَسْتَ - Сен ўтирдинг
✓Мухотоб замири تَ ҳақида гапирдик айнан "сен" деб, бу замир исмдир.
⭐️حَضَرَ مَنْ أُحِبُّهُ - Мен яхши кўрган инсон келди
✓Исми мавсул مَن ҳақида гапирдик, яъни яхши кўрган "инсон" деб шу инсон ҳақида гапирдик, демак бу ҳам исм.
https://t.me/arabtil_jannattili