7353. "(Эй Муҳаммад алаҳиссалом), албатта Биз Сизга Кавсарни ато этдик". (Кавсар сураси, 1‑оят).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизлар учун Ҳавзга фаратман. Ким унга келса, ундан ичади. Ким ундан ичса, бундан кейин тоабад чанқамайди», дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
«Фарат» деб сув ёки манзилга ҳаммадан олдин бориб, ҳозирлик кўриб турадиган кишига айтилади.
Одамлар чанқаладиган куни ҳавзга тушиб сув ичишлари, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига бу дунёда қай даражада амал қилганларига қараб белгиланади.
Демак, ким ушбу дунёда у зотнинг ҳадисларини ичиб, идишини тўлдирса, Қиёматда ҳам у зотнинг ҳавзаларидан сув ичиб, идишини тўлдиради.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки ҳавзалари бор:
Дунёдаги ҳавзалари: у зотнинг суннатлари ва унда келган нарсалардир.
Охиратдаги ҳавзалари: Қиёмат кунидаги кавсардир.
Дунёда ушбу ҳавзадан сув ичганлар Қиёмат кунида у зотнинг ҳавзу кавсарларидан сув ичувчилардир.
@arabicuz
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | vk