6602. "Басмала”нинг мукаммаликка етишуви
Аввалида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайш қабиласининг қавми каби "Бисмикаллоҳумма" (Аллоҳим Сенинг исминг билан), деб ёзардилар. Кейин Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти нозил бўлди: «(Аллоҳнинг номи билан) кемага мининглар! (Чунки) унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳ номи билан бўлур». (Ҳуд сураси, 41-оят).
Шу оят нозил бўлгач "Бисмиллаҳ", деб ёза бошладилар.
Сўнгра: «Аллоҳга дуо қилинглар, Роҳманга дуо қилинглар, қайсисига дуо қилсангиз ҳам, барибир. Гўзал исмлар Уникидир», (Исро сураси, 110-оят) нозил бўлганида "Бисмиллаҳир роҳман", деб ёздилар.
Охирида "Албатта у Сулаймондандир ва у (мактубда шундай битилгандир): "Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)" (Намл сураси, 30-оят) нозил бўлди. Шундан сўнг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам (мактубларида, юборадиган номаларининг аввалида) "Бисмиллаҳир роҳманир роҳим", деб ёзишни бошладилар.
@arabicuz
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | vk