Репост из: GRAND TA'LIM
Ижобат умиди...
🔰Янги танлов: Рамазон тилаги- 2020
#ramazontilagi
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Алҳамдулиллаҳи роббил аламийн. Вассолату вассаламу ала росулиллаҳил амийн.
Қутлуғ, муборак ва фазилатли ой Рамазони шариф ташрифига ҳам саноқли кунлар қолди. Дуолар ижобати ортадиган, раҳмат ва барака ёғиладиган фурсатни ғанимат билиб, GRAND TA’LIM жамоаси ҳам кичик танлов ўтказишни ният қилдик. Уни “Рамазон тилаги-2020” деб номлаймиз. Бу ҳам муборак ойга бир тайёргарлик вазифасини ўтаса, ажабмас.
📑 Танлов 11 апрелдан бошланиб, 21 апрелга қадар давом этади. Унга қуйидаги кўринишда материалларни қабул қиламиз:
✍️ 1. Ёзма тилак;
🎧 2. Аудиотилак;
🎞 3. Видеотилак.
Иштирок этиш истагидаги азизларимиз ўзларининг қалб тубидан чиққан дил номалари, гўзал ниятларини @tanlovgrand_bot телеграм-ботимизга юборишларини сўраймиз. Якунида юборилган барча тилаклар жамланади, устозларимиздан иборат ҳайъат томонидан кўриб чиқилади. Ҳар бир йўналишдан 1 тадан ғолиб танлаб олинади. Мукофот ва эсдалик совғалар тайин қилинади.
Таъсирли ва мазмунли тилакларни @grandtalim саҳифаларимизда муборак ойнинг саҳарлик ва ифторлик вақтларида қўйиб борилади.
Барчамизга Қуръон ойи, покланиш ойи қутлуғ келсин. Рўзадорлар учун ваъда этилган улкан хурсандчиликлар, яхшиликлар ҳар биримизга насиб этсин!
GRAND TA’LIM ижодий жамоаси.