AOKB TOSHKENT vil


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar Agentligi Toshkent  viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy kanali

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#МаҳоратМактаби

Аҳмаджон Мелибоев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, публицист

"Ҳисобот учун кўп иш қиламиз-да...

Мен айтаманки, битта ҳисобот бўлиши керак: инсон ўзига ўзи ҳисобот бериши керак!"


🖥Тўлиқ интервью видеосини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/RnBNXM3pSHQ

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилига мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди


Манба: ПФ-16-сон, 30.01.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Табрик
Бугун барчамиз учун қадрли ижодкор, Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритиб келган Эралиева Зарифа Ашуровнанинг туғилган кунлари.

Тошкент вилояти АОКБ ходимлари номидан Зарифа Ашуровнага мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик тилаймиз.

https://t.me/AOKBToshvil


Репост из: Toshkent viloyati hokimligi
#Tayinlov

Nizamudinov Shahboz Abdusamatovich - Toshkent viloyati Axborot va ommaviy komunikatsiyalar boshqarmasi boshligʻi v.b etib tayinlandi.

Sh. Nizamudinov 1990-yilda Chinoz tumanida tumanida tugʻilgan. Maʼlumoti-oliy. 2024-yilda Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlagan.

Tayinlovga qadar, “Chinoz hayoti” ijtimoiy-siyosiy gazetasi bosh muharriri lavozimida ishlab kelayotgan edi. Shu bilan birga, hozirgi kunda Xalq deputatlari Toshkent viloyati Kengashi deputati sifatida ham faoliyat olib bormoqda.

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада

Facebook|Instagram|X


📢 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистонда тўй тадбирларини ташкил этишни баҳолашга бағишланган тадқиқот олиб борилмоқда.

📊Мазкур тадқиқотнинг вазифаларидан бири аҳолининг тўйлардаги меҳмонлар сонига бўлган муносабатини аниқлаш орқали ташкилотчиларга тадбирларни яхшироқ режалаштиришга ёрдам бериш.

💐 Аҳолининг бу борадаги фикрлари ва кутилмалари бўйича маълумотларни таҳлил қилиш тўйларни ташкил этишдаги ҳозирги трендларни аниқлашга ёрдам беради.

⏱️ Сўров 5 дақиқа вақтингизни олади.

‼️ Мазкур сўровномада иштирокингизни қадрлаймиз ва олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.

▶️ Сўровни ўтказиш учун rel='nofollow'>ҳавола

🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёевнинг спорт масалалари юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишидаги нутқидан иқтибослар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Блогерлар давлат идорасига бўйсунмайди, жазоланганда бўйсунади. Жазоланишгача бўлган фаолиятида кимга бўйсунади?" - дейди Хуршид Дўстмуҳаммад


Интервьюнинг тўлиқ видеоси қуйидаги ҳаволада:
https://youtu.be/umulXYVRO-s


Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Brifing

Toshkent viloyati Bojxona boshqarmasi tomonidan 2024-yilda amalga oshirilgan ishlar sarhisobi

https://t.me/AOKBToshvil


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏵 Давлатимиз раҳбари сурхондарёлик тадбиркор Баҳром Рауповнинг кўп тармоқли фаолиятини юқори баҳолаб, уни “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

✅ “SURKHON SANDVICH” МЧЖ
таъсисчиси Баҳром Раупов 1500 дан ортиқ иш ўрни яратиб, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда.

✅ Унинг ташаббуси билан Денов туманидаги Қизилсув дарёси бўйида ёшлар сайилгоҳи барпо этилмоқда.

✅ Термиз туманида базальт плиталарини ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда. 26 миллион долларлик бу лойиҳа ишга тушгач, 350 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

✅ Тадбиркор Олтинсой туманидаги базальт захираларидан фойдаланиб, импорт ўрнини босадиган ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни мақсад қилган.

🛎 Бу каби ташаббуслар нафақат янги иш ўринлари, балки мамлакатимиз иқтисодиётининг ўсишига ҳам улкан ҳисса қўшмоқда!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Репост из: AOKA - Rasmiy kanali
💬Матбуот котибларининг билим ва малакасини замонавий, илғор тажрибалар асосида ошириш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири – А.Ходжаев

Давлат бошқаруви академиясида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида давлат органлари ва ташкилотлари Ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди.

Қисқа муддатли малака ошириш курсида 31 та давлат органи ва идоралар матбуот котиблари касбий салоҳиятларини такомиллаштиришлари кўзда тутилган.

Бугун малака ошириш курсининг очилиш маросимида ДБА ректори Адҳам Бекмуродов Ахборот хизматлари раҳбарлари учун ташкил этилган ўқув машғулотларининг 1-мавсуми тингловчилари ва улар эришган натижа, самара ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, ўқув курсларида нафақат назарий, балки амалий машғулотлар орқали матбуот котибларининг мамлакатимиз ва миллатимиз тарихи, маънавият-маданияти, ташқи сиёсат, бошқарув механизмлари, рақамли технологиялардан унумли фойдаланиш, ахборот сиёсатини юритиш, раҳбар ва шахсий компетенцияларини ривожлантириш ва бошқа муҳим йўналиш ҳамда мавзуларда билим-кўникмаларини ошириш имкониятлари борасида тўхталди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан АОКА директори Асаджон Ходжаев матбуот котиблари учун тизимли ташкил этилаётган ўқув курслари, семинар-тренинглардан мақсад – уларнинг тезкор муносабатга доим тайёр бўлиши, бунинг учун мунтазам билим ва тажриба ошириб бориши зарурлигини таъкидлади.

Ахборотлашган жамиятда миллий контент яратиш, бу жараёнларда давлат органларининг ахборот хизматлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш, яхши услуб ва инфотехнологиялардан фойдаланишни замоннинг ўзи тақозо қилмоқда.

Шу билан бирга, медиа-маконда ички ва ташқи таҳдидлар, фейк хабарлар, манипуляция ва дезинформация фактлари кўпайиб бормоқда.

Бундай шароитда ахборот сиёсатини тизимли, очиқ ва шаффоф юритиш, турли мунозарали ва салбий ҳолатларга ўз вақтида муносабат билдириш ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларни барча аҳоли қатламларига содда ва ихчам форматда тезкор ҳамда доимий асосда етказиб бориш талаб этилади. Ишончли ахборотлар салмоғини ошириш эса бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим вазифага айланган, деди Асаджон Ходжаев нутқи давомида.


Маълумот учун ўқув курси 22 февралга қадар давом этади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Репост из: AOKA - Rasmiy kanali
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💬Журналист, публицист Хуршид Дўстмуҳаммад ўзбек миллий журналистикасига кўзгу тутади: нега унда холислик ва шаффофлик акс этмайди?

❗️ "Маҳорат мактаби" дастуридаги суҳбатда бу ҳақда батафсил билиб олишингиз мумкин.

📽Суҳбатнинг тўлиқ видеосини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин: https://youtu.be/umulXYVRO-s 🖥

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Куала-Лумпурда тантанали кутиб олинди

Президента Шавката Мирзиёева торжественно встретили в Куала-Лумпуре

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
30 гектар ердан 4,5-5 миллиард сўм даромад

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан фермер Шерзод Махматмуродов уч йиллик тажрибаси асосида йилига икки марта ердан ҳосил олишнинг самарали усулини қўллаб, 30 гектар ердан 4,5-5 миллиард сўм соф даромад олишни режалаштирмоқда.

Ҳозирда ҳудуддаги бошқа фермерлар 1 гектар ердан 30-50 миллион сўм даромад олаётган бўлса, ушбу фермер 1 гектардан 150 миллион сўмдан зиёд даромад олмоқда.

Шунингдек, фермер ўз тажрибаларини бошқа фермерларга ҳам ўргатиб, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни оширишга ҳисса қўшмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Беш сотих ери бор инсоннинг "камбағалман" дейишга ҳаққи йўқ!

Агар 5 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил қилинса ва унга 60 туп лимон кўчати экса, ҳар бир тупдан ўртача 50 кг ҳосил олиш мумкин. Бу эса умумий ҳисобда 3 тонна лимон деганидир.

Ҳозирги вақтда лимоннинг бозор нархи 20 000–22 000 сўмни ташкил этмоқда. Натижада ҳосилдан камида
60 миллион сўм даромад олиш имкони мавжуд,

- дейди сурхондарёлик тадбиркор Акром Турдиев.

Кичик ер майдонидан ҳам самарали фойдаланиш орқали барқарор даромад манбаи яратиш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Ассалому алайкум, кадрли муҳаррирлар, ахборот хизмати раҳбарлари, азиз ҳамкасблар.Мен бугун бошкармадаги раҳбарлик фаолиятимни якунладим.
      Ўтган 13 йиллик  меҳнат даврим мен учун ўз машаққатлари, ютуқлари, масьулияти, ташвиш ва қувончлари билан  ҳаётимда катта из қолдирди. Энг муҳими, соҳани ривожлантириш бўйича  давлатимиз, муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларни виждонан бажаришда сизлар билан бир сафда бўлганимдан хурсандман. Биргаликда кўп ишлар килдик. Янги тайинланадиган раҳбар соҳани ривожлантиришда  фаол бўлишига, сизлар билан ҳамжихатликда янада кўпроқ ишлар килишига умид қиламан.
Ҳалоллик, адолат билан иш тутиш, ўз устида тинимсиз ишлаш ҳар кандай раҳбарни юксалтирадиган фазилатдир. Мен доимо шунга интилдим, билмаганларимни сиз азиз устозлардан ўргандим, ёшларнинг шижоатидан, ташаббускорлигидан куч олдим. Барчаси учун сизлардан миннатдорман!
      Журналист-  қаерда ва кайси ёшда бўлмасин, агар у ёзишдан тўхтамаган бўлса, жамиятнинг энг  фаол кишиси бўлиб қолаверади. Чунки журналистнинг олий мақоми- ижод!  Мана шу жихатдан қараганда бизнинг биргаликдаги фаолиятимиз ҳали давом этади!
Тошкент вилоятида оммавий ахборот воситалари  нуфузини янада кўтаришда барчангизга куч-қувват, соғлик-саломатлик, ижодий баркамоллик тилаб қоламан.

Ҳурмат билан,
Зарифа Эралиева




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Давлатимиз раҳбарининг аҳолини ўзини ўзи банд қилиш, камбағалликни қисқартириш, боқимандалик кайфиятини йўқ қилиш борасидаги оқилона, изчил сиёсатлари натижасида ўз томорқасидан юқори даромад олаётган тадбиркорлар сони ортиб бормоқда.

Лавҳада ана шундай қорақалпоғистонлик тадбиркорлардан бири Генжемурат Турдимуратов тажрибаси билан бўлишади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


✅✅✅

❓ “Яшил энергия” фойдасига газдан воз кечиш нимага олиб келади?


✅Бугунги кунда иқлим ўзгариши, атмосфера ҳавоси ифлосланиши ва бошқа долзарб экологик муаммолар кечиктириб бўлмас чора-тадбирларни тақозо этмоқда.

✅ Ана шундай чоралардан бири қайта тикланадиган манбалардан олинадиган электр энергиясидан фойдаланишга — «яшил энергетика»га тўлиқ ўтишдир.

⚠️ Факт!

⚡️Табиий газни ёқиш пайтида ҳар бир кубометр газучун тахминан 2,75 кг CО₂ ажралиб чиқади. Бу жараён, шунингдек, оз миқдорда метанчиқаради, бу карбонат ангидриддан 25-28 марта кучли иссиқхона газидир.

⚡️Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро панел (IPCC) маълумотларига кўра, қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишни қисқартириш аср ўрталарида углерод нейтраллигига эришишнинг асосий қадамларидан биридир.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


#Bildirish #Уведомление

Viloyatda issiq suv va isitish ta’minoti narxi oshirildi

Xalq deputatlari Toshkent viloyati Kengashining qaroriga muvofiq, joriy yilning 1 fevralidan issiqlik korxonalarining issiq suv va isitish xizmatlari tariflari o‘zgardi.

Viloyat “Issiqlik manbai” ishlab chiqarish boshqarmasi, “Angren issiqlik energiyasi” DUK, Chirchiq “Issiqlik energiyasi” ICHK, “Olmaliq issiqlik manbai” MCHJ larning iste’mochilarga ko‘rsatilayotgan xizmatlar quyidagicha etib belgilandi.

👉 Batafsil
________

В Ташкентской области повысились тарифы на горячую воду и теплоснабжение

Согласно решения Ташкентского областного Кенгаша народных депутатов, с 1 февраля текущего года изменяются тарифы предприятий теплоснабжения на горячую воду и обеспечение теплом.

Стоимость услуг, предоставляемые потребителям областным Производственным Управлением “Иссиқлик манбаи”, ГУП “Ангрен иссиқлик энергияси”, Производственным Предприятием города Чирчик “Иссиқлик энергияси”, ООО “Олмалиқ иссиқлик манбаи”, предоставлены ниже.

👉 Подробно

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter

Показано 20 последних публикаций.