Анваржон Таджимирзаев


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Давлатобод тумани ҳокими.
Туман ҳокимига мурожаатингизни (@davlatobod_bot) телеграмбот орқали юборишингиз мумкин!

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#8mart #Xalqaro_xotin_qizlar_kuni

🌸 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни!


💐 Барча мўътабар онажонларимизни, меҳрибон опа-сингилларимизни, гўзалликда тенгсиз қизларимизни байрамлари билан табриклаймиз!

💐 Бахтимизга ҳар доим соғ-омон бўлишларингизни тилаймиз!

Давлатобод тумани ҳокими

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh


Репост из: Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
Янги Ўзбекистон №21 30.01.2024.pdf
3.6Мб
Yangi O'zbekiston №21 30.01.2024.pdf
3.3Мб
«Янги Ўзбекистон» газетасининг 2024 йил 30 январь кунги 21-сони барча саҳифалари (кирилл ва лотин алифбосида).

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о внедрении рейтинга устойчивости предпринимателей.

#Mirziyoyev #taqdimot #tadbirkorlik #reyting

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Давлатобод тумани ҳокимининг байрам табриги

Aссалому алайкум, Миллий армиямиз - Қуролли Кучларимизнинг мард ва жасур вакиллари!

Бугун Ватан ҳимоячилари куни. Халқимиз мамлакатимиз ҳаётидаги энг қадрли, энг қутлуғ байрамлар қаторидан ўрин олган бу қутлуғ сана муносабати билан ёшу кекса ўз ҳаётини Ватан ҳимоясига, унинг чегараларини қўриқлашга бахш этаётган эл-юрт тинчлиги ва осойишталигининг посбонлари бўлмиш - жасур ўғлонларига ўзининг чуқур ҳурмати ва самимий меҳр-муҳаббатини қайта ва қайта изҳор этмоқда.

Aзиз ватанимиз ҳимоячилари!
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан сиз, азизларни ва оила аъзоларингизни чин юракдан табриклайман. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва саодат, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар ёр бўлсин. Матонат, мардлик, тани-сиҳатлик, юртга садоқат ҳисси асло қалбларингизни тарк этмасин!

Ҳурмат билан Давлатобод тумани ҳокими Aнваржон Таджимирзаев

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh


Ассалому алайкум!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этаман!

Жамият тараққиёти, қонун устуворлиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдек машаққатли меҳнатингиз ва хизматингизда улкан муваффақиятлар тилайман!

Ушбу сана арафасида Сиз ва сиз орқали яқинларингизга соғлик-саломатлик, узоқ умр, бахт-у саодат ҳамда эзгу ишларингизда янги ютуқ ва зафарлар ёр бўлсин!

Ҳурмат билан Анваржон Таджимирзаев


Муҳтарам тиббиёт ходимлари!

Дунёда инсон саломатлиги учун масъул бўлган, улар умрининг бардавом бўлиши учун жон куйдиришга тайёр Сиз азиз Тиббиёт ходимлари куни билан табриклашдан беҳад мамнунман.


Халқимиз саломатлигини асраш йўлида бор билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳоратини сафарбар этиб келаётган шарафли касб эгаларини касб байрами билан самимий табриклайман.


Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ этиш ва унинг ривожини янги босқичга кўтаришда сизларга муваффақият тилайман.


Байрам муборак бўлсин,
азиз саломатлик посбонлари!

Ҳурмат билан: Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Таджимирзаев


Шарафли ва машаққатли касб соҳиблари!

25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан сиз азизларни муборакбод этаман.

Ҳар бир касбнинг ўз масъулияти бор, айни дамда Сиздек шарафли ва фидокорона касб эгаларининг ватанга бўлган садоқати ва муқаддас бурчи тенгсиздир !

Бугунги байрам муносабати билан Сиз азизларга касбингиз давомида муваффақият ва зафарлар, оилавий хотиржамлик ҳамда саломатлик тилаб қоламан!

Ватанимиз равнақи, халқимиз тинчлиги йўлидаги хизматингиз мобайнида доимо омад ёр бўлсин!

Эхтиром ила
Давлатобод тумани ҳокими
Aнваржон Aбдувохидович Таджимирзаев


Ҳурматли Ўқитувчи ва мураббийлар!

Сиз, азизларни қутлуғ байрамингиз билан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, эзгу фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Ҳурмат ва эхтиром билан, Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Таджимирзаев




Репост из: Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Орзу ва Ижодкор маҳаллаларидаги аҳоли учун ичимлик суви етишмовчилиги олдини олиш учун чора тадбирлар аввалроқ бошланган.

@davlatobodhokimligi


Репост из: Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
Орзу ва Ижодкор маҳаллаларидаги аҳоли учун ичимлик суви етишмовчилиги олдини олиш учун чора тадбирлар аввалроқ бошланган.

Ижодкор ва Орзу маҳаллаларида аҳоли сонининг кескин ошиши натижасида, коммунал соҳага бўлган талаб ошиб бормоқда. Бу эса раҳбарият томонидан назоратга олиниб, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш коммунал соҳага бўлган эхтиёжларни қондириш масаласида, мутасаддилар томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев, Орзу ҳамда Ижодкор маҳаллари вакиллари билан учрташиб, икки ҳудудни тоза ичимлик сувига бўлган эхтиёжини қондириш учун амалга оширилаётган ишлар юзасидан сухбатлашди.

Маҳалла вакиллари, нуронийлар ва фаоллар иштирожида ўтган учрашувда, вакиллар томонидан ичимлик суви соатбай берилаётгани аҳоли томинидан этирозларга сабаб бўлаётганини билдиришди.

Туман раҳбари томонидан раҳбари томонидан масалани ечиш мақсаддида Орзу маҳалласида, 2 дона 5000 матр/куб бўлган сув сақлаш ховузларини қуриш, 1 дона насос станцияси қуриш ва иншоот худудини химоя қўрғони билан ўраш ишлари бошлаб юборилганини маълум қилинди. Бу эса аҳолини ичимлик сувига бўлган эхтиёжини қондириши ва ҳар бир хонадонга бир меъёрда етиб бориши учун замин бўлади.

Шунингдек фаоллар билан, қилинаётган ишларни аҳолига етказиш, қурилиш монтаж ишлари муддат талаб этилишини етказиш масаласида фикр алмашилди.

@davlatobodhokimligi




Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Абдувахидович Таджимирзаевнинг ўқитувчи ва мураббийлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига табриги.

@davlatobodhokimligi





Показано 15 последних публикаций.