#qoyalar_va_soyalar
Ўзбекистонда қонун Алламжонов учун алоҳида ишлайдими ё мен ҳам қонунлардан фойдалана оламанми?
Журналистларни сўккан ва уларни хорижга агентлик қилишда айблаган блогер қонун олдида жавоб берсин
Судга бериш энг тўғри қарор деб билдим. Ҳеч бир асосли важ-карсони бўлмаганлар турли бўҳтон, туҳмат, ҳақорат, шантажлик қилишда давом этмоқда. Ожизликнинг белгиси шу. Майли худди шундай бўҳтонлар билан давом этинг. Менга эса ҳар бир сўзингиз ҳужжат бўлиб келаверсин.
Агар мен заррача ноҳақ бўлганимда, заррача давлат қонунларига итоатсизлик қилганимда, биласизми булар мени не кўйларга солмасди. Биламизку қонунлар бизга қарши чаққонроқ ишлайди.
Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига ариза берилган. Бугун судья ким бўлиши ҳам аниқланганидан хабар топдим.
Ҳукумат вакиллари ҳақоратланса доим тез чора кўрилади.
Адлияни обрўсизлантирганлар жавобгарликка тортилди.
Милиция ходимларини “мент”, дея ҳақоратлаганлар ҳатто тиз чўктирилади. Аммо, журналист касбини ҳақорат қилганларга нега чора кўрилмаслиги керак?
Мирсаид Ҳайдаров ва троллар армиясига қарши ишда мен билан биргамисиз?!
Ҳа, яна бир гап: Ҳар қандай тролни топиш, кимлигини элга ошкор қилиш, бугунги замонда унча қийин иш эмас. Бошқа давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тролларни Meta маъмурияти орқали топишни уддалашмоқда.
Meta маълумотларига кўра, Ўзбекистон ички ишлари томонидан тролл аккаунтларни шахсини аниқлаш бўйича бир донаям сўров юборилмаган. Идора вакилларининг бунга билими етмайдими ёки хоҳиш йўқ.
Ҳарҳолда тролларни қўллашни исташмаса керак?!
@anora_sodiq