Репост из: "Андижон сув таъминоти" АЖ ахборот хизмати
МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ
Шу йилнинг 14 ноябрь куни Андижон шаҳрининг Орол кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли номидан @sizdantelegram каналида эълон қилинган “Орол кўчасида яқинда сунъий орол ҳосил бўлади!” номли мурожаатга Андижон вилоят “Сувоқава” ДУК Матбуот хизмати муносабат билдиради:
-Ушбу мурожаатга асосан Андижон вилоят ва Андижон шаҳар “Сувоқава” ДУК мутахассислари томонидан ўрганиш олиб борилди. Ўрганиш натижасида маълум бўлдики, ҳақиқатдан ҳам Андижон шаҳрининг Орол кўчасидаги сув қувурида носозлик юзага келган. Бунга сув қувуридан шу кўчада истиқомат қилувчи ахоли хонадонига уланган 15 диаметрли сув трубасининг ёрилиши сабаб бўлган. Мутахассислар томонидан носозлик жойида бир соатга колмасдан бартараф этилди.
Шу ўринда айтмоқ жоизки, ҳудудларда аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш, бу борада юзага келган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, шу орқали юртдошларимиз турмуш шароитини яхшилаш борасидаги амалларни бажариш Андижон вилоят “Сувоқава” ДУКнинг асосий кундалик вазифаларидан биридир. Бироқ, масаланинг иккинчи томони ҳам борки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли Қарорининг 11-бандига асосан марказий ичимлик ва оқава сув қувурига уланиш нуқтасига қадар бўлган қисм “Сувоқава” ДУКга қарашли бўлиб, бундан ташқари ҳолатдаги сув қувурини таъмирлаш ва созлаш истеъмолчиларнинг ўзига тегишлидир. Демак, Андижон шаҳрининг Орол кўчасида юзага келган носозликни бартараф этиш асосий сув қувурига уланган сув трубаси эгасининг зиммасидаги вазифа ҳисобланади. Кези келганда айтиш жоизки, истеъмолчилар ҳам мажбурият ва бурчларини англаган ҳолда, юзага келган муаммолар ижросини таъминлашдаги вазифасини ўз вақтида бартараф этсалар ҳудудлардаги муаммолар ўз вақтида барҳам топиб, аҳоли турмуш даражасини яхшилашдаги хайрли ишлар кўлами янада ортган бўларди.
Андижон вилоят “Сувоқава” ДУК ҳудуддаги ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга ҳар доим тайёр.
Ҳурмат билан Андижон вилоят “Сувоқава” ДУК Матбуот хизмати.