Андижон тумани Ўрикзор-2 МФЙ Ўрикзор массив кўчаси маҳалласида байрамона тантанали тадбир ташкил этилди.
Юртимиз тинчлиги, халқимиз ҳаёти фаровонлиги учун қилинган дуолардан сўнг карнай сурнай садолари маҳалладошларларни бир манзилга жамлади.
Унда маҳалла қўмитаси раиси бошчилигида еттилик жамоаси, маҳалланинг фаол эркаклари, хотин-қизлари, ёшлар, нуронийлар иштирок этишди.
Маҳаллада бугун манзара ўзгача бўлди. Бир тарафда хамир қорилиб, зувалачалар ясалган бўлса, бир тарафда капгир ўйнатиб чўзмалар пиширилди. Қайноққина чўзмалардан татимаганнинг ўзи бўлмади.
Бир тарафда эса, паловхонтўра учун ҳаракат. Шундай байрамона учрашувни паловсиз тасаввур қилиб бўлмайди, аслида ҳам.
Асосийси, маҳаллада аҳиллик, бирдамлик, меҳр оқибат муносабатлари яшамоқда.
Бу эса энг муҳими!
@andregionpress