Репост из: удалён
АНЪАНАВИЙ “АГЕНТЛИК КУБОГИ” СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ БУ ЙИЛ ЎЗГАЧА ЎТКАЗИЛАДИМИ?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5924-сон Фармони ижросини таъминлаш, 21 март – Наврўз байрами доирасида Республика архивчи ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Агентлик фармойиши имзоланди.
Фармойишга кўра жорий йилнинг 19-20 март кунлари “Агентлик кубоги” спорт мусобақаси Тошкент шаҳрида ўтказилади.
"Ўзархив" агентлиги фармойиши билан “Агентлик кубоги” спорт мусобақаси ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланди.
Бу йилги мусобақада Ўзбекистон миллий архивлари ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаларидан тақдим этилган эркак ва аёл номзодлар иштирок этади.
Бунинг учун ҳудудлар жорий йилнинг 13 мартига қадар мусобақада иштирок этиш учун талабномаларни Агентликка тақдим этиши лозим.