Репост из: удалён
Бугун 13 февраль "Ўзбекистон 24" радиоканалида "Ўзархив" агентлиги ва унинг тизимидаги давлат идораларида олиб борилаётган ислоҳотларга бағишланган тўғридан-тўғри (жонли) эшиттириш бўлиб ўтди. Эшиттиришда Агентлик Ахборот хизмати раҳбари А.Алиев, АКТ бўлими бошлиғи А.Турапов, Ўзбекистон Миллий архиви илмий ходими, Халқаро ислом академияси докторанти Н.Мирзаевлар иштирок этдилар. Эфирда Қашқадарё вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш.Турсунов вилоятда олиб бориалётган ишлар ҳусусида ахборот берди.