Репост из: удалён
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркардадир. Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатги Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Шу каби маълумотларни ўзида жамлаган видео ролик З.М.Бобур таваллуд санасига бағишланган бўлиб, Андижон вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси тассарруфидаги Қўрғонтепа тумани шахсий таркиб хужжатлари давлат архиви ходимлари иштирокида тайёрланди. "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати