✅ Экин экишдан бошлаб, маҳсулотни сақлаш, қадоқлаш, қайта ишлаш ва сотиш занжирини тўлиқ қамраб олиш бўйича 2025-2030 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилади.
✅ Шу орқали 2030 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 10 миллиард долларга, уларни қайта ишлаш даражаси 25 фоизга етказилади.
✅ 2030 йилга қадар озиқ-овқат ишлаб чиқариш 2 баробарга, уни экспорти 5 баробарга, қўшилган қиймат даражаси 3 мартага оширилади.
✅ 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулотда туризм улушини 5 фоизга, хорижий сайёҳлар сонини 15 миллион нафарга, маҳаллий сайёҳларни эса 25 миллион нафарга етказиш устувор мақсадимиз бўлади.
✅ 2030 йилга қадар жамоат транспортини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади. Шунингдек, 5 мингта янги автобус, 2 мингта электробусларда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
📌Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис олдида тақдим этган Ҳаракат дастуридан
Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb