Буюк алломага эҳтиром🔰Заҳириддин Муҳаммад Бобур — йирик давлат арбоби, саркарда, тарихчи, географ ва ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст шоирларидан бири сифатида нафақат юртимиз, балки жаҳон маданияти тарихида ўчмас из қолдирган алломалардан ҳисобланади. Унинг бой маънавий мероси, ижодий фаолияти ва давлатига раҳбарликдаги улкан хизматлари ҳозиргача ўрганилмоқда ва қадрланмоқда.
‼️Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан
Андижон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари томонидан алломанинг ҳаёти ва ижодига бағишланган видеоролик тайёрланди.
➡️Ушбу видеороликда ижодкор устозлар томонидан аллома қаламига мансуб асарлардан намуналар келтирилган.
❗️Буюк бобокалонимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида тайёрланган ушбу ижодий иш барчангизга манзур бўлади, деган умиддамиз.
Андижон тумани ММТБ матбуот хизматиhttps://t.me/uzedu_uzedu