𝘼𝙣.ೃ࿐𝙎𝙖𝙠𝙞𝙣𝙖𝙩


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


"Ilm olimni har olamda hayot aylar,
Ilmsizlik bu olamdayoq o‘lik aylar".
(Imom Hasan ibn Ali r.a.)
𝓢𝓪𝓴𝓲𝓷𝓪𝓽 : 𝓙𝓪𝓷𝓷𝓪𝓽 𝓑𝓸'𝓰𝓲 ,
𝓠𝓪𝓵𝓫 𝓢𝓸𝓴𝓲𝓷𝓵𝓲𝓰𝓲...✍🏿
reklama uchun:

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


​​ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ

1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...

"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар " китобидан

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг ⤵️@xayr_uz 👇👇👇👇

https://t.me/+uExS8CbD9Fw0OTk6


Юртбошимизнинг ташаббуслари билан ташкил қилинган муборак Рамазон ойида ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган оилалар холидан хабар олиш ва Рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида Олмазор тумани “Сирож-Солиҳ” жоме масжиди томонидан масжид имом-ноиби Қурбонов Шухратжон Рустамович “Юқори Бешқўрғон” маҳалласи Робот кўчаси 19 уйда яшовчи Мусаева Муаттар Мирсабировнага 4 жонга Ифторлик дастурхони сифатида   озиқ-овқат махсулотлари эҳсон қилинди.

@xayr_uz


Lozim ro‘zaning turlarini belgilang. 📙 «Mo‘minning qalqoni»
Опрос
  •   Farz va sunnat
  •   Vojib va sunnat
  •   Farz va vojib
  •   Endi bilib olaman
36 голосов


Бу дунёда яшаган инсон борки, барчаси қилган ишларидан сўралади.

⏳ Содиқ-ростгўйлар – сидқу ростгўликларидан сўраладилар,

⏳  Ёлғончилар ёлғонларидан,

⏳ Пайғамбарлар ўз пайғамбарликларидан,

⏳ Авлиёлар валоятларидан,

⏳ Қозийлар чиқарган ҳукмларидан,

⏳ Тужжорлар савдо-сотиқларидан,

⏳ Фақирлар сабрларидан,

⏳ Бойлар шукрларидан,

⏳ Тасаввуф аҳллари сафолари – покликларидан,

⏳Зуҳд аҳллари зуҳдларидан,

⏳Уламолар илмларидан ва илмига қилган амалларидан,

⏳Обидлар ибодатларидан,

⏳ Ҳақиқат аҳллари ҳақиқатларидан,

⏳Орифлар дақоиқларидан,

⏳Мужоҳидлар урган қиличларидан,

⏳Мужтаҳидлар ижтиҳодларидан сўраладилар.

Аллоҳ таолонинг сўзи:

وَيَقُولُونَ يَا وَيْلَتَنَا مَالِ هَذَا الْكِتَابِ لَا يُغَادِرُ
صَغِيرَةً وَلَا كَبِيرَةً إِلَّا أَحْصَاهَا

«Э вой бизнинг ҳолимизга! Бу қандай (ғаройиб) китобки, каттаю кичик ҳеч нарсани қолдирмасдан, уларни ҳисоблаб қўйибди!» – дерлар (Каҳф сураси, 49-оят).

"Баҳрул-маҳабба"дан.
Шайх Аҳмад Ғаззолий


👉@xayr_uz 👉@an_sakinat


⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

❓САВОЛ: Закотни 2 ёки 3 га бўлиб берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓САВОЛ: Закотнинг ҳам қазоси бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓САВОЛ: Aгар оилада аёл киши ҳам эркак киши ҳам ишласа иккисининг бўйнида ҳам закот бериш мажбурияти бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓САВОЛ: Закотни қандай шаклда берган афзал?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓САВОЛ: Меросдан закот бериладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓САВОЛ: Қарзи бор одам эҳсон ёки закот берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓САВОЛ: Мени турмуш ўртоғим йўқ. Молим эса нисобга етиб закот бердим. Айримлар закотинг ўтмайди дейишяпти шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓САВОЛ: Рамазондан бошқа пайт берган пул закот ўрнига ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓САВОЛ: Закотни Сlick орқали берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓САВОЛ: Закотни йўлни таъмирлашга сарфласак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓САВОЛ: Менинг аёлимни тилло тақинчоқлари закот нисобига етган. Лекин қўлида пули йўқ. У закотни қандай беради?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓САВОЛ: Закот беришда закотдан эканини айтиб берган маъқулми ёки билдирмасдан берган афзалми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати


@xayr_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#РАМАЗОН2024

Рамазон тасбеҳи

Шухрат қори Рустамхон ўғли
Сирож Солиҳ жоме масжиди имом ноиби


👉@xayr_uz @an_sakinat


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

РАМАЗОНДА ҲАЙЗ КЎРГАН АЁЛНИНГ ҲОЛАТИ 

CАВОЛ: Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши Рамазон ойи давомида одати бошланиб қолса, у тугагунига қадар рўза тутмайди. Рамазон ойи ўтгандан кейин неча кун рўза тута олмаган бўлса, ўшанча кун қазо қилиб тутиб беради. Бу ҳукмга уламолар ижмоъ қилишган.
Муоза розияллоҳу анҳодан шундай ривоят қилинади:

عن معاذة العدوية أنها قالت لعائشة: ما بال الحائض تقضي الصوم ولا تقضي الصلاة؟ قالت عائشة: كان يصيبنا ذلك فنؤمر بقضاء الصوم ولا نؤمر بقضاء الصلاة. (رواه مسلم).

Муоза ал-Адавийя Оиша розияллоҳу анҳодан: “Нима учун ҳайз кўрган аёл рўзанинг қазосини тутадию намозни қазосини  ўқимайди?” деб сўради. Оиша онамиз: “Узрли ҳолатга тушиб қолсак, рўзанинг қазосини тутишга, намознинг қазосини ўқимасликка буюрилганмиз”, деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).

Яъни, Пайғамбар алайҳиссалом ҳайз ҳолатидаги аёлларга рўзанинг қазосини тутиш, намознинг қазосини эса ўқимасликка буюрардилар. Ушбу ҳукм мўтабар фиқҳий китобларимизда атрофлича ёритилган:

“Аёл ҳайз ёки нифос кўрса, рўзасини очади. Кундуз куни мусофир сафардан келса ёки аёл ҳайздан покланса, куннинг қолган қисмида еб-ичишдан сақланади” (“Ҳидоя”).

“Ҳайз кўрган аёлдан намоз соқит бўлади, поклангач қазосини ўқимайди. Ҳайз кўрганнинг рўза тутиши ҳаром бўлади, поклангач қазосини тутади” (“Ал-Мухтор”).

“Фарз рўзани тутиб турган аёл ҳайз кўриб қолса, рўзаси ботил бўлади. Фарз адо бўлмай қолгани учун, поклангач унинг қазосини тутиш вожиб бўлади” (“Умдатур риъоя”).

Аёллар рўзани тўлиқ тутиш мақсадида дори истеъмол қилиб, одат қонини кечиктириши жоиз. Одатий қон келмагунча аёл киши пок саналади ва рўза тутиши лозим. Қонни тўхтатиб туриш-турмаслик борасида шаръан қайтариқ йўқ. Бу иш аёл кишининг соғлигига зарар қилмаса жоиз, зарар қилса жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@xayr_uz


Ro‘zaning zimmaga lozim bo‘lishi shartlari qaysilar? 📙 «Mo‘minning qalqoni»
Опрос
  •   Islom, iymon, ibodat
  •   Islom, aql, balog‘at
  •   Islom, idrok
  •   Endi bilib olaman
52 голосов


#фото

Сирож-Солиҳ жомеъ масжиди ноиб имоми Шухратжон Қурбонов Рустамович билан биргаликда Юқори Бешқўрғон маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар холидан хабар олинди.

👉 @xayr_uz @an_sakinat


Ommaning ro‘zasi deganda nima tushuniladi? 📙 «Mo‘minning qalqoni»
Опрос
  •   Qorin va farjning istak-xohishlardan tiyilishdir
  •   Qalbning istak-xohishlardan tiyilishdir
  •   Nafsning istak-xohishlardan tiyilishdir
  •   Endi bilib olaman
50 голосов


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ва Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарда туриб айтган қуйидаги сўзларини эшитдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қавмлар жумани тарк қилишдан тўхташсин. Бўлмаса Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр уриб қўяди. Сўнгра ғофиллардан бўлиб қоладилар», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@xayr_uz @an_sakinat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌤 𝑨𝒔𝒔𝒂𝒍𝒐𝒎𝒖 𝑨𝒍𝒂𝒚𝒌𝒖𝒎!
𝑹𝒂𝒎𝒂𝒛𝒐𝒏 𝒐𝒚𝒊𝒏𝒊𝒏𝒈 𝒊𝒌𝒌𝒊𝒏𝒄𝒉𝒊 𝑱𝒖𝒎𝒂 𝒕𝒐𝒏𝒈𝒊 𝒎𝒖𝒃𝒐𝒓𝒂𝒌 𝒃𝒐'𝒍𝒔𝒊𝒏 🌱

🍂 Қ𝒂𝒍𝒃𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛 𝒊𝒚𝒎𝒐𝒏𝒈𝒂
🍂 𝑼𝒚𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛 қ𝒖𝒗𝒐𝒏𝒄𝒉𝒈𝒂
🍂 𝒀𝒖𝒛𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛 𝒏𝒖𝒓𝒈𝒂
🍂 𝑲𝒖𝒏𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛 𝒉𝒂𝒚𝒓𝒍𝒊 𝒗𝒂 𝒔𝒐𝒍𝒊ҳ 𝒂𝒎𝒂𝒍𝒍𝒂𝒓𝒈𝒂 𝒕𝒐'𝒍𝒂 𝒃𝒐'𝒍𝒔𝒊𝒏.

☝️ 𝒀𝒂𝒏𝒈𝒊 𝒌𝒖𝒏𝒏𝒊 ҳ𝒂𝒅𝒚𝒂 қ𝒊𝒍𝒈𝒂𝒏 𝑨𝒍𝒍𝒐ҳ𝒈𝒂 ҳ𝒂𝒎𝒅𝒍𝒂𝒓 𝒃𝒐'𝒍𝒔𝒊𝒏!👇

👉
@xayr_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Taroveh tasbehi | Shuxrat qori
Siroj Solih jome masjidi imom noibi

👉
@xayr_uz


#Ҳадис

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар оғиз очишни кечиктирмасдан вақтида бажаришар экан, улар яхшиликдадирлар», дедилар.

Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.

@xayr_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазон шукуҳи 2024 | Сирож Солиҳ жоме масжиди

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: @xayr_uz


#фотолавҳа

Рамазон шукуҳи 11-кун
Сирож Солиҳ жоме масжиди


Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👉@xayr_uz


#САҲАРЛИК
🌙Рўзанинг 11-куни, 21-МАРТ

👉Оғиз ёпиш
⏰ 05:05

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْر رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

_👉Оғиз ёпиш дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

#МАЪНОСИ
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

@xayr_uz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@xayr_uz


​​САЛАВОТ айтишнинг 40 та ФОЙДАСИ

1) Салавот айтишда Аллоҳ таолонинг амрига итоат, бўйсуниш бор.
2) Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг салавот айтиши билан ўзаро мувофиқлик бор. Икки салавотнинг фарқи бўлса ҳам.
3) Малоикалар билан мувофиқликда салавот айтиш бор.
4) Бир марта салавоти эвазига салавот айтувчига Аллоҳ таолодан ўнта салавот ҳосил бўлади.
5) Банда салавот сабаб ўн даражага кўтарилади.
6) Салавот айтувчига ўнта савоб-ҳасанот ёзилади.
7) Салавот айтувчидан ўнта гуноҳи ўчирилади.
8) Салавот – дуонинг ижобат бўлиши сабабларидан биридир.
9) Салавот айтувчи Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлади.
10) Салавот айтиш – гуноҳлар мағфират қилиниши сабабларидан биридир.
11) Аҳамиятли ишларида салавот айтувчи бандага Аллоҳ таоло кифоя қилади.
12) Салавот айтувчи Қиёмат куни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлади.
13) Машаққат вақтида айтилган салавот садақанинг ўрнига ўтади.
14) Ҳожатлари салавот сабабидан раво бўлади.
15) Аллоҳ ва фаришталари салавот айтувчи бандага салавот йўллайдилар.
16) Салавот айтувчи салавот сабабли покланади.
17) Ўлимидан аввал у бандага жаннат хушхабари етади.
18) Қиёмат кунидаги қўрқинч, хавотирлардан нажот топади, қутулади.
19) Бандага унутиб қўйган нарсасини ёдига туширади.
20) Айтган салавотига Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам алик олиб, жавоб қайтарадилар.
21) Салавот айтишда банда ҳожатларини сўраши бор.
22) Салавот айтувчи фақирлик-қашшоқликдан сақланади.
23) Салавот айтувчи банда бахилликдан қутулади.
24) Салавот айтувчи хор-зор бўлиб, хўр бўлиб қолишдан, дуоибад касофатидан омонда бўлади.
25) Салавот айтувчини жаннат йўлига йўлланиши сабабидир.
26) Салавот айтишда Аллоҳ таолодан Унинг Ҳабибига мақтов сўраш бор.
27) Гапирадиган гаплари ва бошқа сўзлари комил бўлади.
28) Сирот кўпригида ёрқин, кўпгина нурга мушарраф бўлади.
29) Салавот айтувчи жафодан, бегоналикдан узоқ бўлади .
30) Салавот айтувчи осмонлар-у ер аҳли ўртасида Аллоҳ таолонинг мақтовига сазовор бўлади.
31) Салавот айтиш билан банда баракот соҳиби бўлади.
32) Салавот айтишда Аллоҳ таолонинг раҳматига ноил бўлади.
33) Салавот айтувчида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга давомий муҳаббат бўлади.
34) Салавот айтувчи Пайғамбаримиз алайҳиссаломга суюкли бўлади.
35) Салавот – ҳидоятга йўллаб, қалбнинг ҳаёти сабабидир.
36) Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтувчининг исми кўрсатилади.
37) Сирот кўпригида собитқадам бўлади.
38) Салавот айтувчи Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг баъзи ҳақларини адо қилган бўлади.
39) Салавотда Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Унга шукр қилиш жамлангандир.
40) Салавот – дуодир!

(Каломуллоҳ – Қуръони Каримнинг ояти карималари ва Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадиси шарифларидан).

Иброҳимжон домла Иномов
✅  Улашинг | @an_sakinat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазоннинг бир куни

Иброҳим Нахаий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Рамазон ойида бир кун рўза тутиш минг кун рўза тутишдан, бир марта тасбеҳ айтиш мингта тасбеҳдан, бир ракат намоз ўқиш эса минг ракат намоздан афзалдир" (Ибн Ражаб. "Латоифул-маъориф").

•••┈┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈┈•••
🛫 Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga obuna bo‘lishni unutmang!
@xayr_uz

Показано 20 последних публикаций.