Amu-Qashqadaryo ITHB


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


©Amu-Qashqadaryo irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasining telegram kanaliga xush kelibsiz !!!
☎️ Bog'lanish uchun:
75-226-14-88, 75-226-23-48,
📩 E-pochta:
aq.havza@minwater.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Қашқадарё вилояти

Жорий йилда Муборак туманида 85 км ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш режалаштирилган.

Шу кунларда туман “Сув етказиб бериш хизмати" ДМ томонидан "Гулистон"  ҳудудидаги "Нурбек омад Замини" ва “Отабек” фермер  хўжаликларининг 2 км ариқлари бетон қилинаяпти.

Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


#фото_факт

Қарши магистраль канали ирригация тизими бошқармасига қарашли "Миришкор" канали 3-бўлим гидроучасткасида ободонлаштириш ва кўчат экиш ишлари олиб борилди.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


#фотo_факт

Жорий йилда Ғузор туманида 95 километр ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш режалаштирилган бўлиб,  ҳозирги кунда ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда. 

Бугун Ғузор туман “Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси ходимлари ёрдамида  "Тохир Зуҳра"  ҳудудидаги "Эргаш ота Шукрулло" ва “Ҳайит ўғли Ҳақмирза” фермер  хўжаликларининг 2 километр ички суғориш тармоқларида бетонлаштириш ишлари амалга оширилди.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


#фотo_факт

Яккабоғ тумани “Жуман Михлиев” ҳудудидаги “Тўқбой” ариғининг  5 километр қисми бетонлаштирилмоқда.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


СОҲАДАГИ ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛИБ, ГАЛДАГИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Қарши туман ҳокимлигида Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Узоқов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, "Ўзагроинспекция"нинг вилоят бошқармаси,  АТБ "Агробанк" вилоят бошқармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси, Жанубий деҳқончилик институти, дон корхоналари, фермерлар ва соҳага алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбар ҳамда ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда суғориш тармоқларини бетонлаштириш, 2025 йил ҳосили учун пахта майдонларини жойлаштириш, дала четига мақбул кўчатлар экиш, ғалла парвариши ва бошқа қишлоқ хўжалиги масалалари муҳокама этилди.

Йиғилиш сўнгида таклифлар тингланди, зарурий кўрсатмалар берилиб, чора-тадбирлар  белгилаб олинди.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


Қашқадарё вилояти

“Оқсув” ирригация тизими бошқармаси ҳисобидаги “Оқсув”  гидроузелининг кириш  ва  чиқиш  қисмлари механизм  ёрдамида  тозаланмоқда.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


МАГИСТРАЛ ВА ХЎЖАЛИКЛАРАРО КАНАЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА

“Қарши магистрал канали” ирригация тизими бошқармаси томонидан 2024-2025 кузги-қишки мавсумида жами 26.2 км магистрал ва  хўжаликлараро каналларни, механизм ёрдамида тозалаш , 173 дона гидротехник иншоотларни, 107 та гидропостларни таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, айни пайтда бу ишларга бошқарманинг 64 нафар ишчилари жалб этилган.

Айни дамда ИТБ ҳисобидаги барча бўлимларда ишлар жадаллик билан олиб бориляпти.

Хусусан, бошқармага қарашли “УР-10” канали ПК-146+00 даги сув тўсувчи иншоотларини бўёқлаш ишлари , “ Р-19” каналини лойқадан тозалаш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, “Миришкор” канали 4- бўлим  ПК 853 ҳамда ПК 933 да сув тўсувчи иншоот дарвозаларини таъмирлаш ва бўёқлаш ишлари амалга оширилди.

Кузги-қишки тадбирлар давом этмоқда.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB



Показано 8 последних публикаций.